17-Вариант
1. Талабни олдиндан кўра билиш услублари (экстрополяция, интерполяция, иктисодий математик моделлаштириш, эксперт баҳолаш).
2. Маркетингни бошқаришни ташкил этиш (маркетингни ташки сохаси тушунчаси, ташки соха элементлари, рақобат тушунчаси ва мохияти, рақобат турлари ва шакллари, маркетингни ички сохаси, корхонада маркетинг хизматини ташкил этиш).
3. Маркетинг назорати турлари (стратегик назорат, кундалик назорат, даромадлар ва харажатлар назорати, фойда ва зарарлар баланси).
4. Реклама материалларини почта орқали жўнатиш самарадорлигини баҳолаш учун эксперимент ўтказилди: бир туман аҳолисига реклама варақлари уларнинг почта қутиларига солиб кетилган; бошқа, назорат тумани аҳолиси бу варақларни олмаган. Реклама харажатлари 70 минг сўмни ташкил қилади. Мос равишда иккита бозор гуруҳи – синов ва назорат гуруҳи ажратилган. Реклама қилинаётган товар сотуви хақида қуйидаги маълумотлар олинган:
Товар сотуви
Бозор тури
|
Сотув ҳажми, минг сўм
|
Экспериментгача
|
Экспериментдан кейин
|
Синов бозори
|
2000
|
2300
|
Назорат бозори
|
1000
|
1020
|
Рекламанинг иқтисодий самарадорлигини аниқланг.
5. Тестлар.
1. Конверсион маркетинг нима билан боғлиқ
А. салбий талаб билан; Б. Потенциал талаб билан;
В. Ўзгарувчан (тебранувчан) талаб билан; Г. Тўлиқ талаб билан;
2. Товарнинг хусусияти одамлар ва атроф-муҳит учун хавфли бўлган вазиятларга йўл қўймасликни акс эттиради
А. Товарнинг ишончлилиги Б. Товарнинг хавфсизлиги
В. товарнинг узоқ муддатлилиги Г. Товарнинг таъмирбоплиги
3. Маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёрлаш, маҳсулотни сотиш йўллари ва каналларини излаб топиш бу
А. режалаштириш Б. назорат
В. сотиш Г. ташкил қилиш
4. Маълумотли асосланган маркетингнинг асосий тамойиллари:
А. истеъмолчига йўналтирилганлик;
Б. новаторлик;
В. қадриятлар маркетинги;
Г. жамият мақсадини англаш;
5. Бозор сегментациясини демографик кўрсаткич бўйича ўтказишда аввало нималарга эътибор қаратиш зарур?
А. Мос келувчи сегментнинг сифат, ассортимент ва нархга ўзига хос сўровлар умумийлиги
Б. Минтақанинг жойлашуви
В. Танлаб олинган сегментнинг очиқлиги
Г. Истиқболлилик
6. Айирбошлаш нима?
А. Бирон-бир шахсдан ўзига керакли бўлган объектни олиш учун унииг эвазига бирон-бир нарсани таклиф этиш акти (харакати).
Б. Бозордаги товарлар харакати.
В. Истеъмолчиларни бозордан товар олиш бўйича қиладиган харакати.
Г. Бозордаги хизматлар харакати.
7. Маркетинг «ғояси» нима?
А. У кишилар миясида вужудга келиб хаётда амалга ошириладиган янги нарсалар образидир.
Б. У кишилар онгидаги хаётга қўллаб бўлмайдиган хаёлдир.
В. У кишилар миясидаги эски, бор нарсалар образидир.
Г. У кишилар миясидаги абстракт хаёлдир.
8 Эхтиёж нима?
А. У кишининг бирон-бир нарсага бўлган интилиши.
Б. Индивид шахснинг маданий даражасига асосан специфик шаклга кирган мухтожлик.
В. У шахснинг бирон-бир нарсани талаб қилиши.
Г. Кишиларни бирон-бир нарсага бўлган муносабати.
9. Талаб нима?
А. Кишига бирон-бир нарсани етишмаслигидир.
Б. У харид қувватига эга бўлган эхтиёждир.
В. У кишини бирон бир товарга бўлган мухтожлигидир.
Г. Эхтиёжни қондирилган қисми.
10. Битим нима?
А. Икки томоннинг қимматбаҳо нарсалар бўйича ўзаро тижорат алмашуви
Б. Бозорда харидорни сотувчи билан келишуви.
В. Бозорда харакат қилувчи шахслар ўртасидаги муносабати.
Г. Бозорда харидорни рақобатчи билан келишуви.
Do'stlaringiz bilan baham: |