4-Вариант
1. Талабнинг холати ва ривожланишига кўра маркетинг турлари (конверсион маркетинг, рағбатлантирувчи маркетинг, ривожлантирувчи маркетинг, ремаркетинг, синхромаркетинг, қўллаб қувватловчи маркетинг, демаркетинг, тескари харакат килувчи маркетинг).
2. Фаол маркетинг (технологик тараққиёт ихтиро, инновация).
3. Сотув услуби (харидорга йўл топиш, харидорни ўрганиш, предентация, харидорни ишонтириш, сотув жараёнини амалга ошириш).
4. Ахоли жон бошига йиллик даромад 6000 сумдан тугри келди ва 6400 сумга усди, газламалар сотилиши эса 280 сумдан 300 сумгача кутарилди. Бунда талабнинг эластикликкоэффициентини топинг. Эластикли коэффициентини талабнинг усишига богликлиги сифатида хам хисобланг.
5. Тестлар.
1. Конверсион маркетинг нима билан боғлиқ
А. салбий талаб билан; Б. Потенциал талаб билан;
В. Ўзгарувчан (тебранувчан) талаб билан; Г. Тўлиқ талаб билан;
2. Товарнинг хусусияти одамлар ва атроф-муҳит учун хавфли бўлган вазиятларга йўл қўймасликни акс эттиради
А. Товарнинг ишончлилиги Б. Товарнинг хавфсизлиги
В. товарнинг узоқ муддатлилиги Г. Товарнинг таъмирбоплиги
3. Маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёрлаш, маҳсулотни сотиш йўллари ва каналларини излаб топиш бу
А. режалаштириш Б. назорат
В. сотиш Г. ташкил қилиш
4. Маълумотли асосланган маркетингнинг асосий тамойиллари:
А. истеъмолчига йўналтирилганлик; Б. новаторлик;
В. қадриятлар маркетинги; Г. жамият мақсадини англаш;
5. Ривожланган мамлакатларнинг тайёр маҳсулотлар бозорларида ҳал қилувчи ролни ўйнайдиган рақобат тури:
А. нарх билан боғлиқ бўлган; Б. нарх билан боғлиқ бўлмаган.
В. алигопол рақобат Г. монопол рақобат
6. Маркетингда Коперникча ёндашув нима?
А. Марказда корхона, бозор эса унга хизмат кўрсатиши керак.
Б. Марказда бозор бўлиб, корхона эса маркетинг принциплари асосида бозорга хизмат қилиши керак.
В. Марказда кархона ҳамда бозор бўлиб, уларга ҳамма хизмат кўрсатиши керак.
Г. Марказда корхона бўлиб, унга ҳамма хизмат кўрсатиши керак.
7. Маркетинг ахборотларини асосий объектлари нималар?
А. Улар тақсимот, силжитиш ва коммуникация каналларидир
Б. Улар товар, истеъмолчи, рақобатчи, тақсимот, силжитиш ва коммуникация каналларидир.
В. У товар ва рақобатчилардир.
Г. Улар товар ва истеъмолчилардир.
8. Рақобатчиларни кучли ва кучсиз томонлари йўналишлари нималардан иборат?
А. Бозордаги кучли ва кучсиз томонларидан.
Б. Бозордаги ҳамда ишлаб чиқаришдаги кучли ва кучсиз томонларидан.
В. Бозордаги, ишлаб чиқаришдаги, бошқаришдаги, ресурслардаги ва иқтисодиётдаги кучли ва кучсиз томонларидан.
Г. Иқтисодиётдаги кучли ва кучсиз томонларидан.
9. Товарлар нималардан иборатдир?
А. Истеъмол ҳамда ишлаб чиқариш воситалари товарларидан.
Б. Физик объектлар, хизматлар, шахслар, жойлар, ташкилотлар ва ғоялардан иборатдир.
В. Истеъмол ва хизматлар товарларидан иборатдир.
Г. Истеъмол товарларидан иборатдир.
20. Маркетингда тақсимот каналларининг нечта оптимал тури мавжуд?
А. Тақсимот каналининг икки оптимал тури мавжуд.
Б. Тақсимот каналининг уч оптимал тури мавжуд.
В. Тақсимот каналининг тўрт оптимал тури мавжуд.
Г. Тақсимот каналининг беш оптимал тури мавжуддир.
Do'stlaringiz bilan baham: |