Эшқурбонова мунисахон бозор қизи


Битирув малакавий ишининг тузилиши ва ҳажми



Download 1,5 Mb.
bet4/24
Sana25.02.2022
Hajmi1,5 Mb.
#276300
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Эшқурбонова М. Б. БМИ.

Битирув малакавий ишининг тузилиши ва ҳажми. Битирув малакавий иши таркиби: кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ишнинг ҳажми 68 бетни ташкил этган.


I. Адабиётлар таҳлили
I.1. Ажратиш ва концентрлашнинг сорбцион усуллари
Жаҳонда бугунги кунда саноатни жадал ривожлантириш, экологик муаммоларни ҳал этиш, рақобатбардош ва экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни қўллаш тобора долзарб масалага айланиб бормоқда. Охирги йиллар давомида янги ишланмалар орқали инновацион ёндашув асосида саноатга зарур бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш амалга ошмоқда. Бу технологик жараёнларда кимёвий фаол моддалар қўллаш орқали оқава сувларни тозалаш учун катионит ва анионитларни яратиш, уларнинг физик- кимёвий, адсорбцион хоссаларини янада яхшилаш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Жаҳонда кон-металлургия ва кимё саноатида сув ресурсларининг кўп миқдорда ишлатилиши, ишлаб чиқаришда экологик жихатдан асосланган, кам чиқитли технологияларни жорий қилиш, табиий мухитнинг ифлосланишини камайтириш тадбирлари комплексини амалга оширишни талаб этади. Металлургия, кимё ва бошқа саноат сохаларида саноат сувларини тозалашда ҳамда баъзи металл ионларини ажратишда сорбцион хусусиятли ионалмашувчи сорбентлар ва реагентлар кенг қўлланилади.
Республикада турли ассортиментдаги ионалмашувчи сорбентларга бўлган талабни ортиши сабабли уларни махаллий хомашё асосида ишлаб чиқаришни жорий этишга алохида эътибор қаратилган. Саноат оқава сувларини тозалаш муаммоси ҳамда сувларни деминераллаш нафақат атроф мухитни мухофаза қилишни, балки импорт ўрнини босувчи ионалмашувчи сорбентлар ва реагентлар ишлаб чиқилиши орқали мамлакатимиз хомашё ва материал ресурсларидан янада самарали фойдаланилади.
Ишлаб чиқариш корхоналарини модернизациялаш ва реконструкциялаш, экологик тоза ва ресурсларни тежайдиган технологияларни, шу жумладан қайта тикланувчан энергия манбаларини тадбиқ қилиш орқали атроф- мухитга таъсирни камайтириш ва табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш самарадорлигини ошириш, саноат ва ичимлик сувларини юмшатиш усулларини такомиллаштириш, эритмалардан металл ионларини ва кимёвий бирикмаларни ажратиб олиш технологияларини яратиш, юқори сорбцион хусусиятли табиий ва синтетик сорбентлардан самарали фойдаланиш, саноатда сув ресурсларидан кўп маротаба фойдаланиш имкониятларини такомиллаштириш, оқава сувларини тозалаш учун реагентлар олиш, кимё фанининг асосий вазифаларидандир.
Агар аралашма компонентлари турли фазаларга бўлса уларни ажратиш унчалик қийинчилик туғдирмайди. Агар аралашма компонентлари бир фазадан иборат бўлса уларни ажратиш сезиларли даражада қийинлашади. Бундай ҳолларда айрим компонентларнинг агрегат холатларини узгартиришга туғри келади. Масалан, уларни чўкмага тушириш, кимёвий ёки физикавий ажратиш методларини қўллашга туғри келади. Бу икки усул асосида кинетик ходиса ёки фазавий мувозанат ётади.
Кенг қўлламда маълум бўлган ажратиш методлари - дисстиллация кристаллизация, экатракция ва адсорбция асосида фазовий мувозанатнинг ўзгариши ётади. Бу жараёнларда аралашмани ташкил этувчи моддлар молекулалари фазалар орасидаги тақсимланишга интилиб икки фаза чегара сиртидан ўтади. Бунда уларни хар бири доимий мувозанат концентрация ўрнатилади. Агар ажратиладиган аралашма компонентлари хоссалари бир-бирига якин бўлса, у ҳолда фақатгина ажратиш элементар актини жуда кўплаб марта такрорлансагина ажратиш етарлича бўлиш мумкин. Бундай жараён, масалан, насадкали ёкт ректификацион колоналарда амалга оширилади. Бу каби ҳолларда тула ажратиш факат оддий системалар учун мумкин эканлигини таъкидлаш лозим. Кинетик ҳодисалардан фойдаланилган ҳолда чегара сирт буйлаб, бир йуналишда фақат бир модда молекулалари ўтади. Агар аралашма компонентларини ажратинши фазалардан бирини иккинчисина нисбатан ҳаракатланишига асосланган бўлса, молекулаларни
тутиш ва чегара сиртидан утаётган молекуланинг узоқлашуви, ҳаракатчан фазанинг доимий ҳаракати туфайли амалга ошади. Худди фазавий мувозанатдаги харакатчан фазадан чиқган молекулалар унга қайтади, бироқ уни олдинги элемент хажмига эмас балки янгисига тушади.
Ажратиш жараёнида фазавий ўтишлар кўп марта такрорланса у холда ажратилишининг юқори эфективлигини таъминлаш мумкин. Фазовий ўтишлар чегара сирти билан боғлик,. Харакатчан ва хдракатсиз, фазалар катта ўзаро таъсир этиш сиртига эга бўлиши керак. Ундан ташқари ажратишнинг эффективлигини камайтирадиган диффузион жараёнларни мавжудлиги туфайли иккала фаза ҳам нисбатан катта бўлмаган ўзаро таъсир қавати қалинлигига эга бўлиши керак.
Бу талаблар хроматографик ажратиш методларида маълум даражада бажарилади. Хроматография деб - модда дискрет фазасининг сорбент кавати буйлаб фаза оқимимда ҳаракатланишига асосланган, сорбсион ҳамда актларнинг куплаб такрорланиши билан боғлик, бўлган жараёнга айтилади.
Мураккаб аралашмани (хлорофиллни) хроматографик ажаратиш биринчи булиб 1903 йилдан Цвет М.С. томонидан амалга оширилган. Хроматографик ажратиш алоҳида компонентларни колонка буйлаб (юпка юза буйлаб) турли хил тезликда ҳаракатланиб бир вактнинг ўзида турли хил йул босиб бир-биридан ажратишига асосланган. Колонкадан ўтувчи эритувчини элюент, модданинг элюент билан бирга харакатланиш жараёни элюирлаш дейилади.
Хроматографияда модданинг икки фаза орасида тақсимланиши кузатилади, бунда модданинг [С] концентрацияси 1-чизиқча фазада камаяди. П-фазада эса С2 С21=К бўлгунча ортади. Бунда К-тақсимланиш коэффициенти ҳар бир Ci га иккинчи фазадаги С2 туғри келади. Бу боғланиш доимий ҳароратда тўғри чизиқли ёки янада мураккаброқ бўлиши мумкин. Модда чекли эрувчи булганда мураккаблашади, шунинг учун П-фазада туйиниш кетади ва моддани концентрацияси П-фазада доимий бўлади

1-расм. Тақсимланиш изотермалари.

Жараёнлар учун чизиқли бўлмаган изотермалар кимёвий ўзаро таъсир бўладиган ҳисобга олиниши мураккаб бўлган факторлар таъсири характерлидир. Бунда туғри чизиқли соҳаларни танлаш ва бу концентрациялар билан ишлаш керак.


Хроматография учун иккита жараён характерлидир.

  1. Сорбция-бу модданинг молекула, ионлар ва бирикмалар харакатсиз
    фаза билан боғланишнинг турлича мустаҳкамлиги ҳисобига
    ютилишидир.

  2. Шароит ўзгартирилганда ҳарорат, эритувчилар таъсири остида
    сорбцияга тескари бўлган жараён - десорбция кетади, модда яна
    эритмага ёка газ фазасига ўтади.


Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish