Ёш оилаларни қўллаб қувватлашнинг ижтимоий психологик усуллари


Оилавий ҳаётни бахтли қилиш ва психологик иқлимини мўътадил сақлаш қоидалари



Download 397,5 Kb.
bet10/16
Sana08.04.2022
Hajmi397,5 Kb.
#536077
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
Барно

2.2. Оилавий ҳаётни бахтли қилиш ва психологик иқлимини мўътадил сақлаш қоидалари.
Ҳаё, ибо, иффат, фаросат, назокат, самимийлик, камтарлик, оқилалик, уддабуронлик чинакам маънавиятли аёлларимизга хос фазилатлар ҳисобланади. Шу билан бирга оиланинг психологик иқлимини мўтадил сақлаб турувчи, оилавий ҳаётни янада бахтли қилишнинг қоидалари ҳам мавжудки, буларга қуйидагилар киради.
1. Оиладаги ўзаро ишонч. Эр ва хотиннинг садоқати, бир-бирининг қадрига етиши, қайсарлик ва ўзбилармонликка берилмаслиги, ҳар қандай разиллик ва пасткашликдан, инсофсизликлардан узоқ бўлишлари муҳимдир. Эр-хотин ўртасидаги муҳаббат қанчалик соф, самимий, чин севги бўлса, улар бир-бирларини доим эъзозлайдилар, авайлайдилар, кўнгилни қолдирмайдилар. Муҳаббат шундай кучли, ширин туйғуки аёл зоти эркак билан турмуш қурганда, бутун қалбини унга инъом этади. Эр оиланинг султони бўлиб қолади. Вафодор хотинга мард эркак жуфт бўлса, ўзини дунёда бахтли ҳисоблайди. Бироқ баъзи эрлар борки, ана шундай бахтни сезмайди, шу бахтни асраб-авайлаш ўрнига оёқ остида топтайди, ўз бахтини ҳам хотин бахтини ҳам қаро қилади. Эр билан хотин ўртасида ўзаро ҳурмат ва чинакам севги бўлиши лозим. Эр шундай бўлиши керакки, уни хотини ҳамиша ҳурмат қилсин, у виждонли бўлсин, хотинига нима ваъда берса уни албатта бажарсин. Шу маънода оилада эр ўзининг қадр-қимматини, оилада бошлиқ эканини, болаларнинг отаси эканини унутмаслиги керак.
Инсон ўзи пок бўлса, одамларга пок назар билан қарайди, зотан эгри кўзгу тўғрини ҳам эгри кўрсатади. Инсондаги энг соф туйғу ҳаё, иффат ҳисобланади. Эр ва хотин ўртасида ҳаё, иффат, поклик бўлса, муҳаббат деган буюк туйғу доим эъзозланса - тотув турмуш, ширин ҳаёт бир умр давом этади. Эр яхши бўлса, хотин кулади, оила яшнайди, фарзандлар яйрайди. У энг аввало ўз жуфти ҳалолини болаларининг онаси сифатида авайлаши керак. “Яхши хотин - соф олтин” деган ъикмат бор. Ақл - идрокли аёл меҳр-муҳаббатни қадрлайди, уни пок сақлайди, авайлайди. Садоқатлилар, муҳаббатлилар бўлар - бўлмасга рашк қилмайдилар. Беҳудага рашк қилиш умрнинг эгови. Одатда тушунчаси тор, маданиятсиз, худбин ва сершубҳа одамлар ўзларини қийнаб, беҳуда рашк ўтида азоб чекадилар, арзимас хатти-ҳаракат, чиройли мулозамат ва одоб доирасида қилинган нафис хушомад ҳам уларнинг дилига ғулғула солиб, бўлмағур шубҳаларни туғдиради.
Лекин рашкнинг ҳам ўз ўрни, вақти сабаби бўлиши керак. Бекордан-бекорга рашк қилиш умрни қияди, оилани бузади. Дили пок одам ҳар қандай шароитда ҳам ўзини тияди. Аёл кишида чеҳра гўзал ёки хунук бўлишидан қатъий назар, биринчи навбатда унинг қалби гўзал, фикри тиниқ, нияти эзгу бўлиши керак. Оилавий бахтни сақлаб қолиш учун тирноқ остидан кир қидирманг, шубҳа қилманг. Ана шунда оиладаги ўзаро ишонч сақланиб қолади.
2. Диққат-эътиборли бўлиш. Оилада эр ва хотиннинг бир-бирига озгина бўлса ҳам эътиборли бўлиши оила бахтини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга. Хотиннинг эр ҳурматини жойига қўйиши, уни қадрлаши, унинг бор-йўьига, аҳвол руҳиятига қараши муҳимдир. Энг оддий, баъзан майда-чуйда саналган одатлар: ишга яхши бориб келинг, яхши бориб келдингизми каби сўзлар, кутиб олиш, нарсани дарров қўлдан олиш каби одатларга эътибор билан қараш лозим. Шу билан бирга аёл ўзига ҳам бефарқ бўлмаслиги, юриши, туриши, кийиниши эрига маъқул бўлиб, унинг ҳавасини келтирадиган бўлиши кераклигини унутмаслиги керак. Аёлларнинг битта муҳим хусусияти шуки, улар нима учундир туғилган кунларни яхши эслаб қолишади. Ҳурматли йигитларимиз ҳам бунга бефарқ бўлмасалар, кичкина совға билан аёлига эътибор қилиши эр-хотин муносабатидаги инсонийликни билдиради.
Эр-хотин ўзаро муносабатларида эътиборли бўлишса, узаро ҳурмат ва ишончни ардоқлашса, бир-бирини тушуниши ва кўнглини топиш учун интилишса, севимли киши учун ён беришдан орланмаса ўрталаридаги меҳр-оқибат узоқ муддатга етади.
3. Мулойимлик оилада энг муҳим фазилат. Яхши сўз жонга озиқ, дилга қувват беради. Оилада эр ҳам хотин ҳам тотув бўлиб, бир-бирларига ширин сўзли, хушмуомала бўлишса, умрларига умр қўшилади. Катта куч билан эришмаган нарсага мулойимлик билан эришса бўлади. Оилада эр-хотин муносабатининг мўтадиллигини ёқимли хушмуомала, ширинсўзлик, кўнгилни кенг қилиш, гапни яхши томонга буриш билангина асраб қолиш мумкин.
Маълум бўлишича бизга энг қўпол, аччиқ сўзларни гапирадиганлар ўз оила - аъзоларимиз ҳисобланар экан. Агар аёллар ўз эрларига бегона эркакларга, эрлар ўз хотинларига бегона хотинларга кўрсатган мулойимликларини кўрсатишганда эди, ҳамма оилалар бахтли бўлар эди.
4. Танқид қилманг. Аёл муҳаббатини қозониш ҳар бир қалбнинг ўзига боғлиқ. Айрим ҳолда, тўйдан кейин келин-куёв ўртасидаги меҳр-муҳаббат сусайгандай бўлиб қолади. Бу турмуш икир-чикирларидан, айрим қийинчиликларнинг келиб чиқишидан, шунингдек ёш келиннинг рўзғор тута билмаслиги, маънавиятини тўлдириб бормаслигидан келиб чиқади. Одатда киши ўзида йўқ нарсаларни бошқалардан қидиради, топса уни қадрлайди. Шу жиҳатдан қараганда севган кишингиздаги бор нуқсонларни кечира билиш, уларни одоб билан йўқотишга ҳаракат қилган маъқул. Танқид қилмасдан илтифотли ва меҳрибонлик билан оилавий ҳаёт бахтини сақлаш ҳар бир йигит ва қиз учун одат бўлиши зарур.
5. Миннатдорчилик билдириш. Оилавий муносабатларда катта ўрин тутадиган томонлардан яна бири эр-хотиннинг бир-бирига сидқидилдан миннатдорчилик билдиришидир. Эр киши оиласидан ҳеч нарсани аямайди. Қаноатли аёл эрнинг топганини режали сарфлаб рўзғор юритади, эрнинг топиш-тутишига қаноат қилади, жой-жойига қўяди саранжом-саришта тутади. Бир деҳқон аёл эркаклар ишдан чарчаб келишса олдиларига бир боғ пичан қўйибди. Улар аччиқланишса, аёл “мен сизлар буни хашак эканлигини пайқамайсиз дебман, мен сизларга 20 йилдан бери овқат пишираман бирор марта ҳеч бўлмаса хашак емаётганликларингни айтмагансизлар” дебди. Демак, ҳурматли эркаклар аёлингиз тайёрлаган таомга ўз миннатдорчилигингизни билдирсангиз унинг кўнглини қанчалар кўтарган бўласиз.
Эркаклар эътибор бермайдиган бир факт шуки, аёллар учун энг муҳим нарса кийим ҳисобланади. Қариб кўздан қолган аёл ёшлигидаги расмида қандай қўйлакда эканлиги билан қизиқиши мумкин. Агар эркак ва аёл кўчада бошқа эрак ва аёлни учратишса, аёл эркакдан кўра кўпроқ бошқа аёлнинг қандай кийинганлигига эътибор беради. Эркаклар беш йил олдин кийган кўйлакларини умуман эсдан чиқаришлари мумкин, аммо аёллар учун бу муҳим ҳисобланади. Шунинг учун эр-хотинига ўтган йилги кўйлагида қандай гўзал кўринишини айтса, у бу кўйлагини охирги модадаги кийимга алмаштирмаслиги мумкин. Агар хотинига унинг қандай яхши бека эканлигини айтса, у рўзғор учун янада жон куйдира бошлаши мумкин.
Демак оилавий бахтингизни сақлаб қолиш учун бир-бирингизга сидқидилдан миннатдорчилик билдиринг.
Оилавий муносабатларда инсоннинг кайфияти ҳам муҳим рол ўйнайди. Кайфиятни мўътадил тутиш оила тинчлигининг гаровидир.
Кайфият инсоннинг бутун психик ҳолатига тус бериб турадиган барқарор ҳиссиёт саналади. Одатда одамлар ўз кайфиятларини яхши, ёмон, ўртача, бир нави деб баҳолаб ўрганиб қолишган. Баъзан кимдандир кайфиятим бузилди ёки кўтарилди деган сўзларни эшитамиз. Умуман инсоннинг кайфияти нимага боғлиқ, нима уни кўтариши-ю, ёки нима уни бузиши мумкин. Бир вақтлар машҳур файласуф Марк Аврели “Ҳаёт, биз у ҳақда нима ўйлашимиздан иборат” деган экан. Ҳақиқатдан ҳам биз бахт ҳақида ўйласак ўзимизни бахтиёр ҳис қиламиз. Агар бизни нохуш фикрлар қамраб олса, биз ғамга ботамиз. Фикримизда қўрқув пайдо бўлса, биз ҳадиксираб, ҳар бир нарсадан чўчиб тушамиз. Соғлигимиз ҳақида қанча кўп қайғурсак, касалликка чалинишимиз шунчалик осонлашади. Айтилган сўзларнинг маъносини буюк француз мутафаккири Монтенpенинг қуйидаги шиоридан ҳам топиш мумкин: «Одам бўлиб ўтаётган ҳодисалардан эмас, ана шу ҳодисаларни қандай баҳолашидан азият чекади».
Одатда атрофимиздаги ҳолат бизнинг ички тузилишимизга боғлиқ бўлади, ўзбекчада бунинг маъноси “Кенгга кенг дунё, торга тор дунё” деб аталади. Демак, кайфиятимизнинг сабабчиси бизнинг ўзимиз. Агар биз ўзимиз хоҳласак ҳеч ким бизни ҳафа ҳам қилолмайди, ҳақорат ҳам қилолмайди, кайфиятимизни ҳам буза олмайди.
Биз йўл қўядиган битта хато шундаки, биз атрофдагилардан жуда катта нарсани кутамиз ва умид қиламиз. Кутганимиз амалга ошмаганлигидан кайфиятимиз бузилади. Мана бу қоидани ҳар ким ўзига ёзиб, эслаб қолиши керак: “Бировга яхшилик қилаётиб миннатдорчилик ҳақида ўйламанг”, чунки ҳаётда камдан кам одам миннатдор бўлиши мумкин.
Психологияда бутун кун давомида инсонга ўз кайфиятини барқарор ижобий ҳолатда сақлашга ўргатадиган кўплаб қоидалар ишлаб чиқилган “Ҳар нима бўлганда ҳам кунни ижобий кайфият билан бошланг”.Ҳар куни эрталаб ўзингизга 3 та савол беринг:
1. Шу кундан кўпроқ қувонч, шодлик олишим учун нима қилишим керак.
2. Бугунги кун мени мақсадларимга қанчалик яқинлаштиради.
3. Соғлиьимни сақлаш учун қандай машқ, тарангликни йўқотиш усулларини қўллашим керак.
Мана бу қоида ҳам ҳар биримизга маълум бир фойда келтириш мумкин “Мен бир марта ҳаётга келаман, шундай экан қандайдир одам зотига нисбатан меҳрибонлик кўрсатишим, яхшилик қилишим керак. “Мен яхшилик қилиш имкониятини қўлдан чиқармаслигим керак, чунки ҳаётга бир марта келаман”.
Одам ўз кайфиятини ўзи хоҳлагандек бошқариш имкониятига эга. Бунинг учун у айрим бир қоидаларга амал қилишни ўрганиб олса бас.
Ҳар куни ҳар бир одам албатта шу куни кайфияти яхши бўлишини мақсад қилиб қўйиши керак.
Ёдингизда тутинг сизни ўраб турган ҳаёт сизга бўйсунмайди, сиз унга мослашишга ҳаракат қилишингиз лозим.
Ўз организмингиз, ақлий ва маънавий тараққиётингиз ҳақида қайғуринг, яъни камроқ касаллик ҳақида ўйлаб, кўпроқ жисмоний машқлар бажаринг.
Ўқинг ва яхши фазилатларни ўзлаштиринг. Агар биз ўзимиз хоҳламасак ҳеч ким бизнинг кайфиятимизни ҳам буза олмайди, ҳафа ҳам қила олмайди. Ҳар биримизнинг кайфиятимиз фақат ўзимизгагина боғлиқ.
Жуда кўпчилик психологлар кайфиятни кўтариш учун жилмайишни маслаҳат беришади. Чунки жилмайганда юз мушаклари қисқаради, таъсир қиладиган марказларни қўзьайди ва кайфиятни кўтаради.
Демак кайфиятни кўтариш учун кўпроқ жилмайинг. Эрталаб туриб ойнага қараб ширин жилмайинг. Юзнинг ойнада ёқимли кўриниши ойнанинг жойлашган ўрнига боғлиқ.
Яна Бенсон усули мавжуд бўлиб, бу нафасга диққатни жамлаш орқали кескинлик ва тарангликни бартараф қилишга ёрдам беради. Бу усул қуйидагича, креслога ёки стулга кўзни юмиб яхшилаб жойлашиб ўтириб олиб, барча мушакларни бўшаштиринг, чуқур нафас олинг ва чиқаринг. Ҳар нафас чиқарганда ўзингиз танлаган битта сўзни қайтаринг. Масалан: нафас олиш, нафас чиқариш, бир. Нафас олиш, нафас чиқариш, икки. Бир неча машқдан кейин ўзингизда енгил мудроқ ҳолатини ҳис қиласиз. Ухлаб қолмаслик учун ётиш тавсия қилинмайди ва бу машқни овқатдан энг ками 2 соатдан сўнг бажариш мумкин. Сиз ҳатто автобусда ҳам бу машқни бажара оласиз. Бунинг учун сиздан фақат 10-15 минут талаб қилинади холос.
Агар сиз ғамга ботган бўлсангиз, чин юракдан қувноқ ҳолатда кулишга ҳаракат қилинг, қаддингизни ьоз тутинг, кейин бирон-бир қувноқ ашуладан 3-4 қаторини хиргойи қилинг, қўшиқ айтишни билмасангиз хуштак чалинг, хуштак чалишни ҳам билмасангиз, қувноқ нарса ҳақида пичирланг. Дарҳол кайфиятингиз кўтарилади. Чунки бахтли одам ниқобини кийиб олиб, жисмонан асабий ҳолатда қолиш мумкин эмас. Бу табиат қонуни. инсон ўзининг маънавий қудратини сафарбар қилибгина қаддини тиклаши, ғалабага эришиши, муваффақият чўққисини эгаллаши мумкин. Ўсишдан ва руҳий юксалишидан воз кечган одам эса ожиз, ночор ва бахтсизлигича қолади.
Демак, инсоннинг кайфияти фақат ўзига боғлиқ, ҳаётдан фақат хурсандчилик қидирган, унинг яхши томонларини кўришга интилган одам қидирганини топади.
Шахслараро муносабатлар жараёнида самарали психологик усулларни машҳур Дейл Карнеги қуйидагича тасвирлаган:
1.”Муносабатлар ойнаси”,
2.”Олтинга тенг сўзлар” - хушомад, комплимент,
3.”Сабр - тоқатли тингловчи”.
Ҳалқимизда “қиёфа, юз - қалб ойнаси”, - деган нақл бор. Бундан юз қараш - муносабатлар ойнаси деган хулосани ҳам чиқариш мумкин. Агар инсонга синчиклаб қаралса, унинг юз қарашида ички дунёсини кўриш мумкин. Шунинг учун оилавий муносабатлар жараёнида инсоннинг юз қиёфаси доимо мулойим бўлиши, бир-бирларига самимий, жилмайиб мурожаат қилишлари лозим.
Аёл муҳаббатини қозониш ҳар бир қалбнинг ўзига боғлиқ. Қалб қанча тоза, покиза ва олийжаноб бўлса, у шунча улуь муҳаббатни қозонади. Эр рафиқасининг дилини овлаб самимий бўлса, ҳурмат эътиборини қозониб яшаса - бундай эркакнинг уйда роҳати, кўчада фароьати бўлаверади.
Мулоқатда буйруқ охангининг устунлиги, дўқ-пўписа охангида, кескин муомалада бўлиш, эътирозлар билдириш оилада ўзаро рақобат муносабатларини юзага келтиради.
Бефарқлик, эътиборсизлик, қўполлик, бемеҳрлик, беҳурматлик кабилар оиладаги самимий мулоқатга путур етказади.
Агар аксарият ҳолларда илтимослардан, маслаҳатлардан, ўзаро келишувли савол-жавоблардан, ўз ният-истакларини, хатти-ҳаракатларини хотиржамлик билан баён қилиш усулларидан фойдаланилса, агар оилада ўзаро ёрдам, ўзаро тушуниш, бир-бирларига ён бериш одат бўлса, унда бундай оилаларда дўстона муносабатлар ўрнатилади.
Оилавий муносабатларда олтинга тенг сўзларнинг ишлатилиши яъни комплимент - хушомад қилиш усулининг қўлланиши зиддиятли ҳолатларнинг олдини олишда ёрдам беради. Комплимент - бу инсоннинг ижобий сифатларини бироз кучайтириб айтиладиган сўзлардир. Инсон ўзига қаратилган комплиментни эшитганда унда ижобий ҳиссиёт уйғонади. Чунки инсонга ўзининг ижобий сифатларини кучайтириброқ англатилса, бу ҳолат уни шу сифатларини янада мустаҳкамлашга ундайди. Эрининг ақллилигини таъкидлаб, уни қўлидан ҳамма иш келишини айтилса, хотинидан ҳар қандай ёрдамини аямайдиган бўлади. Комплиментнинг таъсир механизми асосида ишонтириш психологик механизми ётади. Демак, айтилган комплимент ишонарли тарзда баён қилиниши лозим. Шу билан бирга комплимент инсонннинг фақат ижобий сифатларини акс эттириши, бироз бўрттириброқ кўрсатилиши, бемаъни иборалар ишлатилмаслиги, ҳеч қандай ҳазил мазаъсиз бўлиши керак. Акс ҳолда комплимент салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Оилавий муносабатлар жараёнида бир-бирини тинглай олиш, эътиборли бўлиш муҳимдир. Чунки эр-хотин бир-бирларининг муаммоларини диққат билан тингласа уларда ўзаро ижобий ҳиссиётлар уйғонади.


Download 397,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish