Ёш оилаларни қўллаб қувватлашнинг ижтимоий психологик усуллари


II боб. Ёш оилаларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш натижалари



Download 397,5 Kb.
bet7/16
Sana08.04.2022
Hajmi397,5 Kb.
#536077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Барно

II боб. Ёш оилаларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш натижалари
2.1. Ёш келин-куёвларнинг оилавий ҳаётга етуклиги ва уларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги фикрлари
Маълумки, инсоният жамият тараққий этиб борган сари одамларнинг ўзлари ҳам, ўзаро муносабатлар ҳам, айниқса шахслараро муносабатлар орасида энг самимий, энг яқин бўладиган оилавий муносабатлар ҳам такомиллашиб, ўзига хос тарзда мураккаблашиб боради. Сабаби ҳозирги замон фан-техника тараққиёти, ишлаб чиқариш муносабатлари, воситалари, қишлоқ хўжаликлари, саноат ишлаб чиқариш, умуман халқ хўжалигининг барча жабҳаларида янги технология, техник жараёнларнинг жадал жорий этилиши бевосита шу жараёнларнинг яратувчиси, иштирокчиси бўлган инсон омилига, инсон шахсига ўзига хос янгича талаблар қўймоқда. Ишлаб чиқариш муносабатлари, жамият тараққиёти бир томондан, одамларнинг ўзларида рўй бераётган ижтимоий-психологик, физиологик ва бошқа ўзгаришлар ўзаро мулоқат муносабатлари доирасининг маълум даражада чегараланиб қолишига, уларда ўтмишдошларимизда кузатиладиган табиийликнинг маълум даражада бузилишига ва оқибатда инсон руҳиятида мумкин қадар ҳиссий, эмоционал зўриқишларнинг юзага келишига асос бўлмоқда. Буларнинг таъсири оилавий ҳаёт ва ундаги психологик иқлимда ўз ифодасини топади.
Махсус адабиётларда ёзилишича ва ўтказилган тадқиқот натижаларидан кузатилишича, сўнгги 100 йил ичида одамларда кузатиладиган акселерация жараёнига кўра уларнинг жинсий, физиологик балоғатга етиши 2-3 йил илгарилаб кетган. Бундан 100 йилча олдин ёшларни жинсий балоғатга етиш даври 15-16 ёшга тўғри келган, ҳозир эса бу ҳолат ўртача 12-13 ёшларга тўғри келади.
Илгариги ўсмирлар 15-16 ёшларида оилавий ҳаётга етуклик талабларидан бири бўлмиш жинсий етукликка, балоғатга етар эканлар, улар аксарият ҳолларда шу ёшга келиб ўша даврлар учун хос ва лозим бўлган, унчалик мураккаб бўлмаган деъқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик сир-асрорларидан деярли бохабар бўлганлар (чунки у вақтларда болаларнинг одатда 13-14 ёшида шогирдликка беришган), ўша даврдаги ишлаб чиқариш муносабатлари ва технологик жараёнлар улардан махсус ёки олий маълумот талаб қилинмаган, 2-3 йил устоз кўрган шогирд 16-17 ёшида ўзи иш юритадиган мутахассисга айланган. Мабодо у шу вақтда оила қурадиган бўлса, ўз ҳунари орқали меънат қилиб ўзини ва оила аъзоларини иқтисодий жиҳатдан таъминлай олиши мумкин бўлган. Бундан ташқари, у вақтлардаги 18-20 ёшли йигит маҳалла - кўйда, жамоатчилик орасида маълум даражада ижтимоий етук шахс сифатида қабул қилинган, турли тадбирлар, маросимларда етук иштирокчи сифатида қатнашиши мумкин бўлган, яъни унинг ижтимоий жиҳатдан балоғатга етганлиги жамоатчилик томонидан тан олинган. Шахснинг оила ва жамият олдида ўзига хос масъулиятни ҳис қилиши эса унинг психологик етуклиги аломатларидан бири бўлиб хизмат қилган.
Энди шу хусусиятларнинг бугунги кун ёшларида кўриб чиқайлик. Улар 12-13 ёшларида жинсий (физиологик) етукликка эришадилар, бироқ улар бирор - бир касб-ҳунар эгаси бўлиб, мустақил ишлаб ўзини ва оиласини иқтисодий жиҳатдан таъминлай оладиган бўлиши учун аввало мактабни битириши, ёки 9 йил мактабда, 3 йил коллеж ёки лицейда ўқиши зарур бўлади.
12 йиллик барча учун мажбурий таълимдан сўнг ёшларимизнинг маълум бир қисми ўқишни олий ўқув юртида давом эттиради. Бундан кўриниб турибдики ёшларимизнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари уларнинг маълум қисми учун 20-21, бошқалари учун 23-25 ёшга тўғри келади. Бундан ташқари одамларнинг кундалик ҳаёти ўзгариб, кийинишга, маиший буюмларга моддий фаровонлик даражасига бўлган эҳтиёжи ҳам ортиб бормоқда.
Ҳар қандай жамият тараққиётида оиланинг, оила мустаҳкамлигининг ўрни беқиёсдир. Чунки тирик организмнинг саломатлиги уни ташкил қилувчи ҳар бир ҳужайранинг соғломлигига боғлиқ бўлганидек, оила ҳам давлат, жамият деб аталган бутун бир организмни ташкил этувчи ҳужайрадир.
Шунингдек, жамият тараққиётининг кутилган даражага чиқа олмаслиги унинг тараққиётига тўсқинлик қилувчи уни инқирозга олиб келувчи кучларнинг юзага келишида оиланинг ҳиссаси каттадир. Чунки носоғлом, ноқобил ва низоли оилалар, ажрашишлар сонининг ортиши, жамиятга турли иқтисодий, ижтимоий зиён етказиши билан бирга бундай носоғлом психологик муҳитда, низо-жанжалли, ўзаро меҳр-оқибатсиз муҳитда дунёга келган, шаклланган бола кейинчалик нафақат ота-онаси, ака-укаларига нисбатан меҳр-оқибатсиз, балки атрофдагиларга, қолаверса ўзи яшаган жамиятга нисбатан меҳр оқибатсиз бўлиб, шафқатсиз, золим, худбин жамият юрт манфаатларига зид ҳар хил ташқи кучлар таъсирига осон берилувчан шахс бўлиб шаклланиши, шу асосда эса ўз оиласи, ўз халқи, ўз юрти учун хавфли инсонларнинг етишиб чиқишига ҳам асос бўлиши мумкин.
Демак, оиланинг мустаҳкамлиги жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, миллий хавфсизлигини, унинг равнақи, тараққиётини белгиловчи ҳал қилувчи омил ҳисобланади.
Оила психологиясига доир энг муҳим билимларни бериш ва улар асосида тегишли малакалар ва кўникмаларни шакллантириб, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.
Шунинг учун ёш оилаларда никоҳ мустаҳкамлиги борасидаги фикрларини ўрганиш учун анкета сўровномасидан фойдаландик.

Download 397,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish