Ёш келин-куёвларнинг оилавий ҳаётга тайёрлашда психолог косутантнинг роли
МУНДАРИЖА
КИРИШ ........................................................................................................... 3
I боб. Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари
1.1. Ёш оила муаммоларининг психолог олимлар томонидан ўрганилиши.…...11
1.2. Ёш оилаларда шахслараро муносабатнинг ўзига хослиги.............................19
I боб юзасидан хулоса.....................................................................................25
II боб. Ёш оилаларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш натижалари
Ёш келин-куёвларнинг оилавий ҳаётга етуклиги ва уларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги фикрлари…………………………………………………..26
Оилавий ҳаётни бахтли қилиш ва психологик иқлимини мўътадил сақлаш қоидалари…………………………………………………………43
II боб юзасидан хулосалар .........................................................................51
Хулоса ........................................................................................................................52
Амалий тавсиялар .....................................................................................................53
Адабиётлар рўйхати .................................................................................................55
Иловалар ...................................................................................................................57
КИРИШ
Мамлакатимизда оилага жамиятнинг асоси, муҳим бир бўғин сифатида қаралади ва у ижтимоий аҳамият касб этган. Зеро, баркамол инсон – ҳар томонлама фаровон, бекаму-кўст, соғлом оилада тарбия топади, улғаяди. Бу сиёсатнинг мазмунини юртбошимиз И.А.Каримов ўзининг “Юксак маънавият-енгилмас куч” китобларида “...оила институтини жамиятнинг бошқа муҳим ижтимоий тузилмалари, юртимиздаги маънавий ўзгаришлар билан уйғун тарзда ривожлантириш, унинг нуфузини ошириш масаласига давлат сиёсатининг энг муҳим ва устивор йўналиши сифатида доимий эътибор бериб келмоқдамиз”1 деб таъкидлайдилар.
Республикамизда “Соғлом авлод”, “Оналар ва болалар”, “Ёшлар йили”, “Баркамоли авлод” йиллари белгиланиб, махсус дастурлар асосида бир қанча ишлар амалга оширилди. Бу дастурлар мазмунида ўз ватанининг фидоий фарзандлари маънавий, руҳий ва жисмоний баркамол бўлишлиги кўзда тутилган. Мамлакатимизда оила барқарорлиги – жамият барқарорлиги сифатида эътироф этилиб, шахснинг оилада камол топиши учун барча ҳуқуқий асослар яратилган. Оилани мустаҳкамлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар ичида “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари алоҳида аҳамият касб этади. Айни пайтда фармонга кўра ёш оилаларга уй-жой қуриш, таъмирлаш, сотиб олиш, уй хўжалигини йўлга қўйиш, узоқ муддатли фойдаланишга мўлжалланган зарур буюм ва мебел махсулотларини харид қилишлари учун тижорат банклари томонидан имтиёзли шартлар асосида кредитлар ажратилмоқда. Буларнинг барчаси ёш оиланинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга пухта замин тайёрлайди. Шу билан бирга давлатимизнинг оилани ахлоқий, маънавий-руҳий баркамоллигини мустаҳкамлаш борасида амалга ошираётган сайъи-ҳаракатлари ҳам кун сайин ортиб бормоқда. Чунки, шахс маънавияти, унинг дунёқараши, инсоннинг тасаввури ва эътиқодига алоқадор кўникмалар мажмуи асосан оилада шаклланади. Шу маънода, оила - ҳақиқий маънавият ўчоғи, тарбия омили, муҳитидир. Бинобарин, миллий мафкурамизга хос илк тушунчалар инсон қалби ва онгига аввало оила муҳитида сингади. Бу жараён боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга оширилади. Бу хусусда давлатимиз раҳбари И.А.Каримов “Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади”2 -деб таъкидлайди.
Оила, унинг асрлар мобайнида сақланиб келаётган муқаддас анъаналари орқали ёшларда Ватанга муҳаббат, иймон, эътиқод, маъсулият, ватанпарварлик, инсонпарварлик, илмга иштиёқ ва маданият кўникмалари шаклланади. Ёшлар онгида оиланинг жамиятдаги ўрни ва вазифаси ҳақидаги билимларни шакллантириш, уларни мукаммал инсон бўлиб етишида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг ўн тўртинчи боби тўлиқ оилага бағишлангани бежиз эмас. Унда, жумладан, оила давлат томонидан муҳофаза этилиши, ота-оналар ва болалар ўртасидаги ўзаро муносабатлар мазмун-моҳияти, вояга етмаганлар давлат ва жамият ҳимоясида эканлиги таъкидланади. Ушбу конститутциявий меъёрлар 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Оила Кодексида ҳар томонлама акс эттирилган ва ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |