Эргаш Ғозиев



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   100
Bog'liq
псих

Урбанизация назарияси.
Жамият ривожланишида шаҳарларнинг роли 
ортиши бу назарияга асос қилиб олинган. Ўн тўққизинчи асрнинг 
ўрталаридан бошлаб, қишлоқ аҳолисининг шаҳарга кўчиши (воқелик 
тариқасида) авж олди, яъни аҳоли орасида миграция ёки урбанизация 
ҳодисаси юзага келди. Шаҳарнинг турмуш тарзи, ўзига хос хусусиятлари, 
ахборот тармоқларининг кенглиги, маданият даражаси, фан-техника, 
транспорт, маиший хизмат каби омиллар болаларнинг ақлий, ахлоқий, 
жинсий жиҳатдан эртароқ вояга етиши учун зарур шарт-шароитлар яратди. 
Қишлоқ
аҳолиси билан шаҳар халқининг яшаш муҳити ва турмуш 
шароитининг яқинлашиши акселерация жараёнига ижобий таъсир этди
лекин бу омилнинг ўзи акселерациянинг сабаби бўла олмайди.
Нутритив назария.
Бу ғоянинг туб моҳияти шуки, ўсишдаги 
жадаллашиш (акселерация) одамларнинг овқатланиши яхшиланиши, 
истеъмол қилинаётган озуқаларда дармондорилар миқдорининг кўпайиши 
сабабли вужудга келади. Ушбу ғоя намояндаларининг фикрича, В-6, В-12
дармондорилари ва фолиев кислотасини одамлар кўпроқ истеъмол қилиши 
мазкур ҳолат намоён бўлишининг асосий омили эмиш. Табиийки, инсон 
ўсишининг жадаллашувида дармондорилар маълум даражада ижобий таъсир 
этиши мумкин, лекин мазкур омилларнинг ўзи акселерация учун муҳим ва 
ягона негиз бўла олмайди. Шунииг учун тиббиёт ходимлари гигиеначилар, 
биологлар, физиологлар, психологларнинг айримлари бу ғояни қўллаб-
қувватлайдилар. Шунинг учун таҳлил қилинаётган, шарҳланаётган илмий 
назария акселерация учун маълум туртки вазифасини ўтайди. 

Нурланиш назарияси.
Бу назария намояндаларининг фикрича, ер 
юзида рентген қурилмаларининг кўпайиши, атом, водород ва нейтрон
бомбаларининг портлаши натижасида инсонда радиоактив моддалар
радиация нурланиши даражасининг сезиларли даражада ортишига олиб 
келади. Ер куррасига тарқалган зарядлар билан инсон организмининг 
нурланиши ўсишни кучайтиради, яъни акселерация жараёни юзага келади. 


149 
Шунинг учун бу назариянинг ҳимоячилари турли хусусиятга эга бўлган 
нурларнинг аниқ дозаси организмга таъсир этиши, тарқалиши емирилишга 
сабаб бўлмаса, инсоннинг жисмоний ўсиши жадаллашиши учун имконият
яратар эмиш. Маълумки, меъёридан ортиқ рентген нуридан фойдаланиш ҳам 
организм учун зарарлидир. Ана шу мулоҳазага асосланиб организм айрим 
қисмларининг ривожланиши нурлар билан боғлиқдир, деган хулоса чиқариш 
мумкин. Ҳатто, айрим илмий манбаларда пайвандлаш аппаратининг ёғдуси 
ҳам, чақмоқ нури ҳам организмга ижобий таъсир қилиши айтилади. Бироқ
том маънодаги акселерация учун мана шу омилларнинг ўзи етарли эмас, 
албатта. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish