Ер юзида абадий бўлсин ҳаёт! Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатиб,ўз юртини



Download 5,96 Mb.
bet11/14
Sana13.11.2022
Hajmi5,96 Mb.
#865001
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Ер юзида абадий бўлсин қуёш

1 2.Қутлибойев Отахон 1920-йилда туғилган . 1941-йил 1-январда фронтга йўл олган. 1942-йил июнгача 406-ўқчи полкда,1946-йилгача 251-ўқчи полкда хизмат қилган. Фарзандларининг эслашича, дахшатли жангларнинг бирида полк қуршовда қолади.Душманлар ичида қолган жангчилар озиқ-овқатсиз, қурол-яроғсиз қолган эдилар.Жанговор руҳни йўқотмаган жангчилар кечалари очликка барҳам бериш мақсадида немисларнинг мўлжалидан четта қолмаган экин майдонларидан эмаклаб бориб, қўлига илган маккажўхори боши ёки картошка , ўсимлик томирларини еб,тонг отмасдан яна ўз жойларини эгаллашган экан. Бундай ҳолга чидолмаган жангчилар сўнгги томчи қони қолгунча жанг қилиб, қуршовни ёриб чиқишга аҳд қилишади. Кечаси қуршовни ёриб ўтиб, тирик қолганлари яна жанговор армия сафига қўшилади. Уруш тугагач 1946-йилда демоблизация қилинади. Уйига қайтиб келгач электр тармоқларида монтёр бўлиб ишлайди. 1990-йилда вафот этади.
13. Қутлибойев Шариф 1918-йилда туғилган. 1941-йил 1-январга фронтга кетган. Оғир жангларни бошидан кечириб 1945-йилда қайтиб келган. Жанговор хизматлари учун қатор орден ва медаллар билан тақдирланган. 1958-йил 28-мартда вафот этган.

14.Олломов Хўжаниёз 1941 - йилда Ватан ҳимоясига отланган. Жангларда жасорат кўрсатиб, Рейхстагдаги байроқ ўрнатиш маросимида қатнашган жасур жангчи. Жасоратлари учун давлат томонидан бир қатор медал ва орденлар билан тақдирланган: шу жумладан “Берлин устидан ғалаба”медали билан ҳам…
Урушдан қайтгач колхозда “Илғор колхозчи” сифатида узоқ йиллар меҳнат қилди. Фарзандлари ва набираларини тарбиялаб вояга етказди.


Бўйрачи маҳалласидан.
1 .Тожийев Еркабой 1923-йил 15-майда туғилган. Урушга 1942-йил июнь ойида кетган. Сталинград остонасидан то Шоулайгача пойи-пиёда немис газандаларини қувиб борган. Тожийев Еркабой ака ғалабадан кейин ҳам армия сафида қолиб хизмат қилган. Бир неча жанговор медал ва орденлар соҳиби. У 1947-йилда демоблизация қилинади. Уйига қайтгач уни хизматларини эътиборга олиб маҳаллий ҳокимят Тошкентга ўқишга юборади, чунки ўша вақтларда қишлоқ хўжалигига ёш мутахасислар керак эди. Қисқа аграномия факултетини битириб колхозда узоқ йиллар аграном бўлиб ишлаган. Оиласи ва фарзандлари бағрида 1996-йилгача бахтли ҳаёт кечирган.
2 .Жуманиёзов Матёқуб 1917-йилда туғилган. 1941-йилда фронтга кетган. Урушнинг бошидан то охиригача қатнашган жангчилардан бири. Урушнинг оғир мағлубияти-ю қувончли ғалаба нашидасини ҳам кўрган. Ўзининг чаққонлиги,тиришқоқлиги бу инсонни урушдан соғ-омон қайтишига сабаб бўлган. У давлат томонидан жанговор медал ва орденлар билан тақдирланган. Урушдан қайтгач колхозларда раис лавозимида ишлаган, Нафақага чиқиб оиласида, фарзандлар даврасида 1998-йил18-апрелда вафот этган.
3 .Қутлимуродов Матёқуб 1920-йилда туғилган. 1942-йилда оиласи ва Ватани ҳимоясига отланган. Қонли жангларнинг бирида (1944-йилда) оёғидан ярадор бўлади ва госпиталга жўнатилади. Ва шу йилнинг ўзида уйига қайтариб юборилади. Урушдан қайтиб келгач колхозда бригадир, пахта пунктида уста, ошпаз лавозимларида ишлаган Фарзандлари ва набиралари бағрида бахтли ҳаёт кечириб, 2000-йилда вафот этган.

4 .Собиров Сопо 1920-йилда туғилган. Урушга 1941-йил ноябрида кетган. Ўзидан олдин акаси Собиров Камол ҳам кетган. Урушни энг оғир ва дахшатли пайтларини бошидан кечирган. Бу жасур жангчи Кенгзбергни озод қилишда ҳам қатнашган. Бу оғир жангларда оёғидан ўнгланмас жароҳат олади ва госпиталга ётқизилади. Шу каби инсонларни эслар эканмиз кўз олдимизда Константин Симоновнинг, Василий Гросманнинг(урушни дахшатига гувоҳ бўлган ва қаламга олган ёзувчилар)ўз асарларида (“Тирик ва ўликлар”, “Уруш йиллари”, ”Жангчи бўлиб туғилмайдилар”) бизга урушнинг дахшатини очиқ-ойдин ёзиб кўрсатиб берганлар,асарларни ўқир эканмиз бу урушнинг вахшийликлари кўз олдимизда гавдаланади.Тиш-тирноғигача қуролланган фашист газандалари етарлича қуролланмаган, ҳарбий қурол ишлатишга уқуви бўлмаган жангчиларни урушнинг дастлабки ойларида аёвсиз, турли йўллар билан қириб ташлаганлар. Ярадорларни найзалаб ўлдирганларини, тирикларни танклар билан янчиб ўтганликлари, огнемётлар билан ўтда куйдирганлари кўз олдимизда гавдаланади.
Собиров Сопо ака госпиталдан 1945-йилда уйига демоблизация қилинади. Фарзанди Собиров Зоир акани эслашича отаси “Фаробдан паромда Чолишга кечқурун келиб тушган экан. Пиёдалаб Урганчга йўл олган ёнидаги яна бир жангчи билан йўлда бир чолни учратиб қоладилар.У инсон булардан илтижо билан: “Ўғлимни кўрмадингизларми”?- деб сўраган , чолни хафа қилмаслик учун булар:”Ҳа-ҳа кўрдик,қорачадан келган,бўйи узун йигитмиди?!” деганлар. Чол ўғли тириклигидан хурсанд бўлиб уларни уйига бошлаб кетади.Бир кун меҳмон қилиб эртаси эрталаб эшак аравани қўшиб уйига меҳмонга келган қизини булар билан бирга Урганчга жўнатиб юборади. Урганчга келгач бирга келаётган йўлдошининг уйига борсалар ҳеч кими қолмаган экан, у инсон қайғуда нима қилишини билмай қолади шунда бағрикенг Сопо ака дўстини ўзиникига таклиф қилади: ”Бир ўзинг ҳеч кими йўқ уйда нишатасан, юр ман билан”,-деб дўстини олиб кетади.Ўз қишлоғига қайтган Сопо ака акаси ва укалари Камол, Очил ва Қўшиллар урушдан қайтиб келмаган ва бедарак йўқолганликларини эшитади. Онгли, зийрак Собиров Сопо ака колхозда катта табелчи бўлиб кўп йиллар ишлайди. Оила қуриб кўп фарзандлар кўради. Хозир биз ҳисоб-китобда компуютер ёки калкуляторга ишонсак у инсон бир зумда ҳисобни оғзаки ишлаб колхоз раисига ҳисобот бера олган. Хотираси кучли ва ҳисоб-китобга чаққон инсон бўлган. Жасур жангчи ҳукумат орден ва медаллари билан тақдирланган. Ҳукумат унга Ватан уруши инвалиди сифатида “Запорожест” русумли автомашина билан тақдирлаган. Нафақага чиққач оила даврасида 1986-йилгача бахтли ҳаёт кечирган.
5 .Янгибоев Сопо 1918-йилда туғилган. 1941-йилда урушга кетган ва Ватан учун бўлган жангларнинг бирида оғир яраланади ва уйига қайтариб юбориш тўғрисида топшириқ берилишига қарамасдан фронтда қолиб озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланган. Уруш якунлангач 1945-йилда ғолиблар сафида ўз юртига кириб келади. Уруш жангоҳларида жасорат кўрсатганлиги учун жангчи Янгибоев Сопо Ҳукумат орден ва медаллари билан тақдирланган: ”Ватан уруши” ордени, Ғлалабанинг 20,25,30,40,50 йиллик медаллари, ”Жасорат” медали билан тақдирланган. Урушдан кейин колхозда механизатор бўлиб ишлаб 40йил меҳнат қилган, моҳирона С-тракторини ҳайдовчиси бўлган. Нафақага чиққач фарзандлари бағрида бахтли ҳаёт кечириб 1996-йилда вафот этган.
6.Ботиров Содиқ 1912-йилда туғилган. Урушнинг бошларида 1941-йилда жангоҳга кетган. 1942-йилда Ватан учун бўлган қонли жанларнинг бирида қўлидан оғир яраланиб, демоблизация қилинган. Урушдан қайтгач почтачи бўлиб ишлаган.Кўп фарзандларни етказиб, 1965-йилда вафот этган.

Download 5,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish