6 .Раҳимов Ҳабиб 1913-йилда туғилган. Урушнинг энг оғир вақти, Сталинград учун ҳаёт-мамот жанги кетаётганда Раҳимов Ҳабиб фронтга йўл олган.Улар тўғридан-тўғри, тайёргарликсиз жангга киришган. 1943-йилда ярадор ҳолда уйига қайтиб келади. Тиниб-тинчимас бу инсон туман молия бўлимида инспектор лавозимида кўп йиллар давомида хизмат қилади. 1984-йилда вафот этган. Давлат орден ва медалларига сазовор бўлган.
7.Ражабов Карим 1918-йилда туғилган.1940-йилнинг октабрь ойида армияга хизматга жўнайди ва ўша жойдан Ватан ҳимоясига отланган. 1942-йил 10-февралда дахшатли жангларнинг бирида оғир ярадор ҳолда госпиталга жўнатилади.Бир муддат госпиталда даволангач уйига қайтариб юборилади.Урушдан қайтгач умрининг охиригача колхозда хизмат қилган.2005-йил 5-майда бу инсон ёруғ дунёни тарк этди.Хизматлари учун давлат томонидан орден ва медаллар билан тақдирланган.
8.Ражабов Йўлдош 1918-йилда туғилган.1939-йилда ҳарбий хизматга чақирилган. Иккинчи жаҳон урушини армия сафида кутиб олган. 1945-йилгача Ватан учун жанг қилган ва уруш тугагач демоблизация қилинган. Кўрсатган жасоратлари учун орден ва медалларга сазовор бўлган, ”Жасорат” медали, ”Ватан Уруши “ ордени, Ғалабанинг 20,25,30,40,50 йиллик медаллари .2011-йил 13-ноябрда вафот этган.
9 .Бобониёзов Хўжаниёз 1910-йилда туғилган. 1942-йил августда фронтга йўл олган.1943-йил декабргача 5 – Гвардиячи ўқчи полкда жанг қилган. Шу йилнинг 26-декабрда оғир яраланиб, госпиталда декабрь 1944-йилгача даволанган ва шу йили демоблизация қилинган. Жанговор хизматлари учун “Ватан уруши” ордени, ”Германия устидан Ғалаба” медали , ғалабанинг 25,30,40,50 йиллик медаллари ва 1994-йил 6-майда “Жасорат” медали билан тақдирланган. Кўп йиллар колхозда хизмат қилиб, фарзандлар ва набираларни тарбиялаб 2008-йил 30-октябрда вафот этди.
10.Отожонов Матёқуб 1903-йилда туғилган.1941-йилнинг куз фаслида фронтга жўнаган. Дахшатли урушнинг оғир кунларини бошидан кечириб, улуғ ғалабанинг қувончли кунларини кўриш насиб қилган. Нафақат фашистик Германия устидан ғалаба қилишда, балки милитарист Японяни енгиш жангларида ҳам қатнашган, бир неча бор ярадор бўлишига қарамай жанг майдонидан қайтмаган. 1946-йил тўлиқ ғалаба билан уйига қайтиб келади. Узоқ йиллар колхозда хизмат қилади ва 80ёшида 1983-йил 21-октабрда вафот этади.Кўрсатган жасоратлари учун давлат томонидан орден ва медаллар билан тақдирланади.
11.Қурбонов Хўжаниёз 1913-йилда туғилган. Урушнинг энг оғир пайтида 1942-йил июнда Ватан ҳимоясига отланган. Қонли урушларнинг бирида 1943-йил бир оёғидан ажралгач, уруш учун яроқсиз деб уйига қайтариб юборилади.Бу жасур жангчи урушдан келиб ҳам ногиронлигини пеш қилиб уйида ўтирмаган, этикдўзликни ўрганиб,уйида этикдозлик қилган.Давлатимиз унинг жасоратларини эътиборга олган ҳолда бир неча орден ва медаллар билан тақдирлаган. 1960 йилларда уруш инвалидларига “Запорожец”русумли енгил автомашиналари ажратилди.Қишлоғимизда биринчилардан Хўжаниёз отага берилган.Набирасининг эслашича, Хўжаниёз бобо Янгибозорлик қариндошлариникига машинасида бораётиб ўнқир-чўнқир йўлларда машинани тўхтатиш учун тормоз босмасдан “Ишшш”деганини қизиқ хангома билан айтиб берди, қанчалик содда одамлар…!
Оғир яралар изсиз кетмади,бу оқкўнгил инсон 1968-йилда ҳаётдан кўз юмди.
Do'stlaringiz bilan baham: |