Ер тузишни лойихалаш


  Ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

2. 
Ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни
ташкил этиш 


72 
 
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ер эгаликлари ва ердан 
фойдаланишларини ташкил этиш, унинг натижасида қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун янги ер участкаси яратиладиган ва 
расмийлаштириладиган, ўз ичига лойиҳани тузиш, асослаш, тасдиқлаш ва у 
жойига кўчиришни оладиган ер тузиш ҳаракатларидан иборат бўлади. 
Бунда ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар туман тизимининг 
таркибий қисми сифатида шакллантирилади ва жойлаштирилади. 
Янги тузилган хўжаликнинг ер эгалиги (ердан фойдаланиши) янги 
ҳисобланади, у илгари бўлмаган ёки зарурат туфайли унинг ўлчамлари 
(жойлашиши, майдони, таркиби ва бошқ.) сезиларли ўзгарган.
Ер эгалигининг (ердан фойдаланишнинг) майдони ва мазкур 
хўжаликдаги ишлаб чиқариш ҳажми ўзаро боғлиқ бўлади. Аммо 
хўжаликнинг ўлчами (унинг ишлаб чиқариши) тўғрисида, агар у қандай 
шароитларда жойлашганлиги ва унинг ихтисослиги қандайлиги маълум 
бўлмаса, майдони бўйича хулоса қилиш мумкин эмас. Ҳар хил 
хўжаликларнинг майдонларини таққослаш, фақат, агар улар бир хил табиий 
шароитларга эга минтақаларда ёки битта минтақада жойлашган ва бир хил 
ихтисосликка эга бўлган шароитлардагина мумкин. 
Ер эгалиги (ердан фойдаланиш) ўлчами нафақат ишлаб чиқаришда 
олинадиган маҳсулотнинг ҳажмига, балки, ишлаб чиқариш амалга 
ошириладиган кенглик миқдорига боғлиқ бўлган ҳар хил турлардаги 
харажатлар ва сарфларга ҳам таъсир этади, масалан, транспорт харажатлари. 
Ер эгалигининг (ердан фойдаланишнинг) ихчамлиги ва тузулиши ҳам 
аҳамиятга эга. Майдонлари бир хил бўлган, аммо, сони ҳар хил мустақил ер 
участкаларидан ташкил топган, ихчамлиги бўйича ҳар хил ер эгаликлари ва 
ердан фойдаланишларда транспорт ва бошқа харажатлар ҳар хил бўлади. 
Булардан ташқари, харажатлар, зарарлар (сарфлар), хўжаликни бошқариш 
унинг ҳудудида қишлоқнинг жойлашишига боғлиқ бўлади. Лойиҳалашда бу 
масалаларнинг қандай ечилишига (майдони, таркиби, ихчамлиги, 
қишлоқларнинг жойлашиши) кейинчалик, хўжалик ҳудудини ва ишлаб 
чиқаришини ички ташкил этиш боғлиқ бўлади. 
Ҳар бир ер эгалигини ва ердан фойдаланишни тўғри ташкил этиш, 
хўжаликнинг кейинги фаолияти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. У 
хўжаликлараро ер тузиш ёрдамида амалга оширилади. Лойиҳа мазмунини 
ташкил этадиган асосий масалалар, унинг 
таркибий қисмлари 
деб аталади. 
Улар ўзаро боғлиқ, аммо уларнинг ҳар бири белгили даражада мустақил, 
махсус усул бўйича ечиладиган масала ҳисобланади. 
Қишлоқ хўжалиги ер эгалигини (ердан фойдаланишини) ташкил этиш 
лойиҳасининг таркибий қисмлари 
қуйидагилар ҳисобланади: 
1)
ер эгалиги (ердан фойдаланиш) майдонини белгилаш; 
2)
ер эгалигини (ердан фойдаланишни) жойлаштириш ва шакллантириш; 
3)
қишлоқни жойлаштириш (янги хўжаликнинг); 


73 
4)
ер эгалиги (ердан фойдаланиш) таркибидаги ерлар турларини ва 
майдонларини белгилаш; 
5)
ер эгалиги (ердан фойдаланиш) чегараларини жойлаштириш; 
6)
хўжалик ҳудудини ички ташкил этиш чизмасини тузиш. 
Лойиҳанинг таркибий қисмлари бир вақтда, биргаликда ва ўзаро боғлиқ 
ҳолда ягона лойиҳа вазифаси сифатида, умумийликдан хусусийликка қараб 
ечиладиган қилиб ишланади. 
Лойиҳа тузишга асос қилиб тайёргарлик ишлари давомида йиғилган 
ҳужжатлар ва маълумотлар, лойиҳа тузиш учун топшириқ, вилоят ва туман 
ер тузиш чизмаси ва бошқа лойиҳа олди қидирув ва изланиш ишлари 
натижалари олинади. 
Лойиҳа ҳисоб-китоблари асосан бир-бирлари билан иқтисодий жиҳатдан 
ва майдонлари ёки суғориш тармоқлари бўйича боғланган бир гуруҳ 
хўжаликларни ёки тўла маъмурий туман таркибига кирган хўжаликларни 
қамраб олиши мумкин. Бунда ҳудуднинг мавжуд хўжаликлараро ташкил 
этилишининг ҳар қандай ўзгартирилиши ўз ичига нафақат ер эгаликлари ва 
ердан фойдаланишларнинг мақсадга мувофиқ ўлчамларини белгилашни, 
балки, ташкил этилаётган хўжаликларнинг иқтисодий ҳисоб-китоблар билан 
асосланган ишлаб чиқаришлари ҳажмларини ҳам олади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналари ва фермер хўжаликлари ер эгаликларини 
(ердан фойдаланишларини) ташкил этиш лойиҳасини ишлаш услубиятини 
келтирамиз. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish