Ер тузишни лойихалаш


Юкларни ташишнинг ўрта масофасини ҳисоблаш мисоли



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Юкларни ташишнинг ўрта масофасини ҳисоблаш мисоли
Участканинг 
тартиб рақами 
Участканинг 
майдони Р, га 
Қишлоқдан 
участкагача бўлган 
масофа 
r, 
км 
Кўпайтма Р
.
r




Жами 
400 
280 
320 
200 
1200 
4,0 
3,5 
2,0 
1,5 
11,0 
1600 
980 
640 
300 
3520 
Ўртача масофа
R
= 3520/1200=2,9 км тенг. 
Ўртача масофа белгили даражада хўжаликни бошқариш шароитини 
ҳам тавсифлайди.
Ўртача масофа қиймати билан қишлоқ ўрни ва ер эгалиги (ердан 
фойдаланиш) орасидаги боғлиқлик қуйидагидек намаён бўлади: 
ер эгалигининг (ердан фойдаланишнинг) бир хил майдонида ўртача 
масофа унинг периметри катталашгани, яъни, шакли ёмонлашгани сари ўсиб 
боради. Ўртача масофа қийматининг нисбий ўсиши периметрнинг нисбий 
ўсишидан катта бўлади;


78 
хўжалик марказининг (қишлоқнинг) ер эгалиги (ердан фойдаланиш) 
марказидан унинг чегаралари томонига сурилиши, юкларни ташишнинг 
ўртача масофаси икки мартагача ўсишига олиб келади; 
ер эгалигининг (ердан фойдаланишнинг) майдони ўсиши билан, 
қишлоқнинг ўрни ва шакли ўзгармаганда, ўртача масофа ўсган майдоннинг 
квадрат илдиздан чиқарилган миқдорига тўғри пропорционал тарзда ўсади. 
алмашлаб экиш массиви
тартиб рақами 
участкалар чегараси 
йўллар 
коллектор-дренаж тармоғи 
массивлар марказлари ва
юкларнинг ҳаракатланиш
йўналишлари 
3 расм. Ер массивларининг жойлашиш чизмаси ва юкларни ташиш 
йўналишлари 
Хўжаликларга ер ажратиш ишлари тугатилгандан кейин уларнинг 
ерлари экспликацияси тузилади. Экспликацияда хўжаликларнинг ер тузишни 
бошлаш давридаги ва ер тузиш лойиҳаси бўйича ерларнинг умумий ва ер 
турлари майдонлари кўрсатилади.
Шундай қилиб, лойиҳанинг бу таркибий қисми туман ёки йирик 
хўжалик ҳудудида лойиҳа бўйича ер эгалигининг (ердан фойдаланишнинг) 
атрофдаги 
ер 
эгаликлари 
ва 
ердан 
фойдаланишларга 
нисбатан 
жойлашишини; лойиҳаланаётган ер эгалигини (ердан фойдаланишни) 
тузишни, яъни уни маълум ер участкаларидан ташкил этишни ва унга 
мақсадга мувофиқ шакл беришни ўз ичига олади. 
3. Хўжалик қишлоғини жойлаштириш. 
Янги хўжаликларнинг ер 
эгаликларини ва ердан фойдаланишларини лойиҳалашда уларнинг 
қишлоқлари 
(йирик 
хўжаликларнинг 
марказий 
қишлоқлари) 
жойлаштирилади. 
Янги ерларни ўзлаштириш даврида ташкил этиладиган янги 
хўжаликларда марказий қишлоқ ва ишлаб чиқариш марказларини 
жойлаштириш ишлари қишлоқлар бош лойиҳаларини тузиш, хўжалик 
ҳудудини ва ишлаб чиқаришини ташкил қилиш талабларидан келиб чиқиб 
олиб борилади. 
Эски хўжаликларда аҳоли яшаш жойлари тизими мавжуд бўлганлиги 
учун, асосан, марказий қишлоқ қилиб йирик, хўжалик ер майдони марказида 
жойлашган, сув билан яхши таъминланган қишлоқ танланади. Марказий 
1


79 
қишлоқни танлаш даврида туман ер тузиш чизмасида келтирилган тавсиялар 
ҳисобга олинади. Бу ишларни бажариш жараёнида иложи борича 
суғориладиган ҳайдалма ерларни қурилиш учун ажратмасликка ҳаракат 
қилинади. 
Хўжалик ер майдонида марказий қишлоқнинг жойлашиши, юкларни 
ташиш масофасига ва ишлаб чиқаришни бошқаришга катта таъсир қилади. 
Шунинг учун ҳам у, хўжалик ер майдони марказида ва ер бўлакларига 
нисбатан қулай жойлашиши, ташқи маданий, иқтисодий ва маъмурий 
марказлар билан яхши боғланган бўлиши керак. Марказий қишлоқ ҳудудда 
тўғри жойлаштирилса, юкларни ташишнинг ўртача масофаси энг қисқа 
бўлади ва бунинг натижасида транспорт харажатлари кескин камаяди. 
Шундай қилиб, хўжалик қишлоғини жойлаштириш ўз ичига 
қишлоқнинг ҳудудда жойлашадиган ўрнини аниқлашни; қишлоқ биноларини 
жойлаштириш учун ер участкаларини танлашни; қишлоқ учун зарур 
майдонни аниқлашни олади. 
4. Ер эгалиги (ердан фойдаланиш) таркибидаги ер турларини ва 
майдонларини белгилаш. 
Бунинг учун қуйидаги масалалар ечилиши керак: ер 
турларининг бир турдан иккинчисига ўтиш имкониятларини ҳисобга олган 
ҳолда, лойиҳа бўйича хўжалик ривожланиши учун зарур бўлган ер турлари 
таркибини ва нисбатини белгилаш ҳамда уларни жойлаштириш.
Хўжалик ер майдони таркибига кирадиган ер турлари, уларнинг 
майдони, сифати лойиҳада кўрсатилган ихтисосликка мос келиши, 
мўлжалланаётган тармоқларни ривожлантириш учун яроқли бўлиши керак. 
Ернинг тупроғи, ўсимлик дунёси, рельефи, суғориш ва бошқа шароитлари 
хўжаликнинг ихтисослигидан келиб чиқиб белгиланган барча тармоқларни 
ташкил қилиш ва ривожлантиришни таъминлаши керак. Масалан 
пахтачилик, шоличилик, сабзавот-полизчилик хўжаликлари ерларининг 
асосий қисми суғориладиган ҳайдалма ерлардан, боғдорчилик хўжаликлари 
ерлари эса - мевали дарахтзорлардан ташкил топиши керак. Хўжалик ер 
майдонлари таркибига белгиланган ихтисослик шароитида самарали 
фойдаланиш мумкин бўлмаган ер турлари киритилмагани маъқул. 
Лойиҳада ер турлари таркибини, майдонини ва нисбатини талабга 
жавоб берадиган ҳолга келтириш учун, ерларни бир турдан иккинчи турга 
ўтказиш (трансформациялаш, ўзлаштириш) кўзда тутилади. Агар бундай 
ишларни бажариб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун зарур ер турлари 
ва майдонларини олиш мумкин бўлмаса, хўжалик ер майдонига ўзгариш 
киритилади ва унинг чегаралари ўзгартирилади. Ушбу ишлар натижасида 
хўжалик ерларининг келажакдаги экспликацияси (таркиби) тузилади. Лойиҳа 
чизмасида қишлоқ хўжалик ерларининг мавжуд ва келажакдаги ҳолатлари 
кўрсатилади. 
5. 
Ер 
эгалигининг 
(ердан 
фойдаланишнинг) 
чегараларини 
жойлаштириш. 
Хўжалик ер майдони чегараларини шундай жойлаштириш 


80 
зарурки, бунда кейинчалик ўтказиладиган ер тузиш ишларини бажариш ва 
ердан самарали фойдаланиш учун қулай шароит яратилсин.
Хўжалик ҳудуди чегараларини лойиҳалаш қуйидаги тартибда олиб 
борилади: 
ҳудудни бўлакларга бўлиб турадиган табиий ва сунъий элементлар йўқ 
жойларда чегара тўғри чизиқли, бурилиш бурчаклари 90
0
га яқин қилиб 
лойиҳаланади; 
чегаралар ерни бўлакларга ажратиб турувчи табиий ва сунъий 
элементлар бўйлаб ўтказилиши керак (дарёлар, жарликлар, сойлар, ариқлар, 
йўллар ва ш. ў.). Бунда ерни ҳаддан ташқари майда бўлакларга бўлиб ташлаш 
мумкин эмас; 
чегаранинг жойлашиши рельеф билан боғланиши керак; тупроқ 
эрозиясининг пайдо бўлиши ва ривожланишининг олдини олиш мақсадида 
чегаралар рельефнинг ёмғир ва қор сувларининг оқишини ажратиб турувчи 
(водораздел, тальвег) рельеф чизиқлари бўйлаб, қияликларда эса - ёмғир 
сувларининг оқиш йўналишида жойлаштирилади. 
6. Хўжалик ҳудудини ички ташкил этиш чизмасини тузиш. 
Хўжаликлараро ер тузиш масалаларини тўғри ечиш учун хўжаликларда ички 
ер тузиш лойиҳасининг асосий масалаларини чизма (схема) тарзда ечиш 
керак бўлади. Бу масалалар: ишлаб чиқариш бўлимлари ер майдонларини ва 
хўжалик марказларини жойлаштириш; асосий йўл тармоқларини 
жойлаштириш; қишлоқ хўжалик ер турларини ва умумий алмашлаб экиш 
тизимини жойлаштириш ва бошқ. Бу масалалар хўжаликлараро ер тузиш 
лойиҳасини ишлаш учун йиғилган иқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида 
ўтказиладиган ҳисоб-китоблар асосида бажарилади. Бу ишлар аҳоли жойлари 
тизими, ердан ва ер билан узвий боғлиқ ишлаб чиқариш воситаларидан 
самарали фойдаланиш зуруратларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. 
Чизмада (схемада) белгиланган элементлар лойиҳа планига туширилади. 
Лойиҳанинг барча таркибий қисмларини бир-бирларига мос тарзда 
ишлаш қишлоқ хўжалик корхоналари ер эгаликлари ёки ердан 
фойдаланишларини ташкил этиш бўйича лойиҳавий масалани ечиш 
имконини беради. Уни ечишнинг мазмуни ва усуллари аниқ табиий ва 
иқтисодий шароитларда бир-бирларидан сезиларли даражада фарқ қилиши 
мумкин. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish