Тайёргарлик ишлари
ўз ичига мавжуд ер эгаликлари ва ердан
фойдаланишларни таҳлил қилишни, камчиликларни, уларнинг ишлаб
91
чиқаришга ва ердан фойдаланишга таъсирини, уларни тугатиш
имкониятларини аниқлашни олади.
Хўжаликларнинг иқтисодий кўрсаткичларини, ихтисосликларини,
келажакдаги ривожланишларини ҳисобга олиб, уларнинг майдонларини, ер
турлари таркибини, жойлашишини, ихчамлигини ва шаклларини, чегаралари
жойлашишини ва ш.ў. баҳолаш, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар
камчиликлари мавжудлигига боғлиқ харажатлар ва зарарлар миқдорини
белгилаш зарур бўлади.
Камчиликларни
тугатиш
уларнинг
таъсирини
тугатиш
ёки
камайтиришдан, ердан фойдаланишнинг турғунлигини кучайтиришдан
иборат бўлади. Хўжаликлар ер майдонидаги камчиликларни тугатиш
қуйидаги асосий йўллар билан амалга оширилади:
хўжаликларнинг майдони ва сифати бир хил ерларини алмаштириш;
майдонлар ва сифати ҳар хил ерларни алмаштириш;
бир хўжалик ерини бошқа хўжаликка олиб бериш;
хўжаликларни қайта ташкил қилиш.
Бу ишларни бажариш жараёнида хўжаликларнинг ва бошқа манфаатдор
ташкилот ва корхоналарнинг истак ва таклифлари ҳисобга олинади.
Аммо бу усуллар ҳамма вақт ҳам масалани тўла ечиш имкониятини
бермайди. Улар хўжаликда ички ер тузиш усуллари (ерларни
трансформациялаш, ҳар хил интенсивлик даражасига эга алмашлаб
экишларни жорий этиш, хўжалик марказларини суриш, хўжаликнинг ички
ихтисослашишини ўзгартириш ва бошқ.) билан тўлдирилиши мумкин.
Лойиҳани тузиш.
Камчиликларни тугатиш лойиҳаси ердан фойдаланиш
ва уни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш,
хўжаликда ҳудудни ички ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнларида
механизация воситаларидан фойдаланиш, ердан фойдаланишнинг айрим
қисмлари орасида қатнашларни қисқартириш ва транспорт харажатларини
камайтириш, ҳудудни иморатлар, йўллар, сув манбаалари билан жиҳозлашга
сарфланадиган капитал харажатларни қисқартириш учун энг яхши ҳудудий
шароит яратиши керак.
Хўжалик ер майдонларига камчиликларни тугатиш мақсадида
ўзгартириш киритишда қуйидаги асосий тартибларга риоя қилиш керак:
ўтказилган ер тузиш ишларининг хўжаликда ердан фойдаланишга,
худудни ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишга таъсири иложи борича кам
бўлиши керак;
бир хўжаликда ердан фойдаланишни яхшилаш бошқа хўжаликда ердан
фойдаланишни ёмонлаштирмаслиги, унинг ер майдонида камчиликлар ва
ноқулайликларни келтириб чиқармаслиги керак:
хўжалик ерининг бир бўлагини бошқа хўжаликка олиб бериш хўжаликда
ишлаб чиқаришни ва ердан фойдаланишни ташкил қилиш шароитини
ёмонлаштирмаслиги керак;
92
хўжаликларни қайта ташкил қилишда ва бир хўжаликдан иккинчисига
ер олиб беришда уларга бутун ишлаб чиқариш бўлимлари ёки ташкилий
бўлимлар (алмашлаб экиш майдонлари, далалари ёки суғориш участкалари
ва ш.ў.) берилиши керак.
Киритиладиган ўзгаришлар ҳақиқий заруратдан келиб чиқиши,
сезиларли иқтисодий, экологик ва ижтимоий самара бериши керак.
Агар алмашиладиган ерларнинг сифати ҳар хил бўлса, ерларни баҳолаш
натижаларидан фойдаланиш мумкин. Бундай ҳолларда алмашишга таклиф
қилинаётган ер ўрнига бериладиган ер майдони
S
қуйидаги ифода ёрдамида
аниқланади:
S
P Б
Б
1
1
2
Мисол учун; бир хўжалик иккинчисига (
Р
1
) 130 га ерни бераётган ва
унинг бонитет балли (
Б
1
) 70 тенг бўлса, унинг ўрнига олаётган ерининг
бонитет балли (
Б
2
) 65 тенг бўлса, унинг майдони (
S
) 140 га тенг бўлиши
керак.
s
130 70
65
140
га
Кутилган натижага эришиш учун хўжалик ер майдо-нининг ердан
фойдаланишни ташкил қилиш талабларига жавоб беришини, ер майдонини
ўзгартириш зарурлигини кўрсатувчи далилларни, хўжалик ер майдонидаги
камчиликлар келтираётган зарар миқдорини аниқлаш керак.
Лойиҳани асослаш
ердан фойдаланишга киритиладиган ўзгаришларнинг
иқтисодий самарадорлигини аниқлаш ва асослашни, ҳудуд ва ишлаб
чиқаришнинг ўзаро мослигини ўрнатиш бўйича ҳисоб-китобларни ўз ичига
олади.
Лойиҳа иқтисодий асосланган бўлиши керак. Тавсия этилаётган
тадбирларнинг
самарадорликларини
аниқлаш
керак.
Иқтисодий
самарадорликни
ҳисоблашда
натижаларга
таъсир
қиладиган,
камчиликларнинг мавжудлигига ва тугатилишига боғлиқ бўлган барча
мавжуд ва келиб чиқадиган аҳамиятли алоқаларни чуқур таҳлил қилиш ва
тўла ҳисобга олиш керак бўлади. Фақат энг аниқ сезиладиган - транспорт
харажатларининг камайишини ҳисоблаш билан чекланиб қолмаслик керак.
Тавсия этилаётган ечимлар етарлик даражада ишончли бўлиши учун
қуйидаги кўрсаткичларни аниқлаш ва ҳисоблаш керак:
участкаларнинг узоқлиги сабабли йўқотиладиган маҳсулдорлик ва
уларни хўжалик марказларига яқинлаштирилганда унинг камайиши;
узоқдаги участкалардан олинадиган маҳсулотлардан тўла фойдаланиш
имконияти йўқлигидан келиб чиқадиган зарарлар ва уларни хўжалик
марказига яқинлатишда олинадиган қўшимча маҳсулот миқдори;
техникадан унумсиз фойдаланилиши билан боғлиқ харажатлар ва
камчиликлар тугатилгандан кейин уларнинг камайиш миқдори;
93
ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни тартибга солиш натижасида
ҳудудни хўжаликларда ички ташкил этишнинг яхшиланиши натижасида
харажатларнинг камайиши;
узоқдаги участкалардан фойдаланиш харажатлари ва уларни
камайтириш имкониятлари ва ш.ў.
Бу кўрсаткичлар ер тузишгача бўлган ҳолат ва тавсия этилаётган лойиҳа
маълумотлари бўйича ҳисобланади. Уларни солиштириш ер тузишнинг
иқтисодий самарасини аниқлаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |