Лойиҳа тузиш
. Лойиҳа битта аниқ хўжаликка ёки хўжаликлар гурухига
тузилади.
Лойиҳалашга асос бўлиб, тайёргарлик ишлари босқичда тузилган
фермер хўжалигини жойлаштиришнинг хомаки плани хизмат қилади. У
муҳофазаланадиган ҳудудлар чегаралари туширилган, охирги йиллардаги
хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаси элементлари бор лойиҳа планида
расмийлаштирилади. Планда кўрсатилади: ер эгаликлари ва ердан
фойдаланишлар чегаралари; ўзлаштириладиган ва яхшиланадиган ер
участкалари; фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ва
хўжалик объектлари; автомобил йўлларини, сув таъминоти манбааларини,
ҳамда фермер хўжаликлари участкаларини ва қўрғонларини, янги йўллар, сув
манбаалари ва бошқа инфратизим объектларини жойлаштириш бўйича
хомаки лойиҳавий ечимлар.
Якуний лойиҳани ишлашда фермер хўжаликларини ташкил этишнинг
барча мўлжалланган масалаларига, уларнинг ер участкаларига аниқлик
киритилади, лойиҳани техник-иқтисодий асослаш ўтказилади, мажбурий
табиатни муҳофаза қилиш тизими, фермер хўжалиги жойлаштириладиган
ҳудудни бирламчи инженерлик жиҳозлаш бўйича тадбирлар мажмуаси
ишланади.
Лойиҳани тузишда қуйидаги масалалар ечилади:
85
1. Жойлашган минтақаси, ер турларининг маҳсулдорлиги, ишчиларнинг
мавжудлиги, ихтисослигини ҳисобга олиб, ердан фойдаланишлар
майдонлари фермер хўжаликларининг намунавий (ёки ҳисобланган)
моделлари асосида аниқланади.
Намунавий моделларга ерларнинг сифатига, ишчилар сонига ва
хўжаликнинг бошқа шароитларига мос тарзда аниқлик киритилади.
2. Ердан фойдаланишни жойлаштириш фермерларнинг яшаш
жойларини аниқлаш билан бир вақтда амалга оширилади.
Агар фермер хўжаликлари гуруҳи бўйича ердан фойдаланишлар
лойиҳаланса,
биринчи
навбатда
сабзавотчилик
ва
боғдорчилик,
йўналишларидаги хўжаликлар жойлаштирилади. Улар аҳоли яшаш жойлари
ва йўллар ёнида лойиҳаланади. Бошқа дехқончилик хўжаликлари
фермерларнинг яшаш жойидан 6 км катта бўлмаган масофада
жойлаштирилиши керак.
Шу билан бир вақтда, фермер хўжаликлари доимий транспорт
алоқаларига эга бўладиган объектларнинг жойлашишини ҳам ҳисобга олиш
керак.
Сутчилик,
сабзавотчилик
ва
боғдорчилик
йўналишларидаги
хўжаликларни маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналарга яқин қилиб
жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Фермер хўжаликлари ердан фойдаланишларини бир бутун, ихчам ер
участкасида, битта ариқнинг суғориш минтақасида, унга нафақат қишлоқ
хўжалик ерларини, балки, шу ерда бор ўрмонлар, бутазорлар, сув
ҳавзаларини ва бошқ. ҳам қўшиб лойиҳалаш керак. Иложи борича ердан
фойдаланишнинг полоса-полоса бўлиб, бўлиниб жойлашишига йўл
қўймаслик керак (ишлаб чиқариш заррати шуни такоза этган вазиятлар
бундан мустасно). Участкага мустақил келиш йўли бўлиши керак. У сув
манбааси ёки ундан фойдаланиш имконияти билан таъминланади. Ердан
фойдаланишларни гуруҳлаб, махсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта
ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий,
агрокимёвий ва бошқа хизмат кўрсатишлар бўйича хўжаликлараро
кооперацияни ривожлантиришни ҳисобга олиб, жойлаштириш керак.
Фермер хўжаликлари ердан фойдаланишларини қишлоқ хўжалик
корхоналари ҳудудларида, ҳудудни хўжаликда ички оқилона ташкил этиш
талабларини ҳисобга олиб жойлаштириш керак. Мавжуд ер эгалари ва ердан
фойдаланишларнинг ихчамлиги бузилмаслиги, қишлоқ хўжалик корхонаси
эгалигида қоладиган ерлардан фойдаланишни ташкил этиш шароити
ёмонлашмаслиги,
ноқулайликлар
келиб
чиқмаслиги,
ердан
фойдаланишларнинг бутунлиги бузилмаслиги керак.
3.
Қўрғонларни
жойлаштириш
фермер
хўжаликлари
ердан
фойдаланишларини жойлаштириш билан бир вақтда бажарилади. Фермер
хўжалиги қўрғонини ёки мавжуд қишлоқда, ёки фермернинг ер участкасида,
86
ёки бир гуруҳ хўжаликлар учун янги аҳоли яшаш жойида жойлаштириш
мумкин.
Агар ўндан кўп хўжаликларни гуруҳ қилиб жойлаштириш керак бўлса
ёки улар мавжуд йирик аҳоли яшаш жойларидан 4-5 км узоқда
жойлашадиган бўлишса, янги аҳоли яшаш жойини яратишнинг мақсадга
мувофиқлигини таҳлил қилиб кўриш керак. Бунда уни инженерлик жиҳозлар
(йўллар, сув таъминоти, электр таъминоти ва бошқ.) билан таъминлаш
имконияти катта аҳамиятга эга бўлади.
Қурилишнинг капитал харажатларини камайтириш учун биринчи
навбатда мавжуд хуторлардан ва кичик қишлоқчалардан фойдаланиш керак.
Қўрғонлар йирик аҳоли яшаш жойларида жойлаштирилганда уй-жой
қурилишлари ичида чорвачилик фермаларини қуришда чеклашлар
мавжудлигини, бу мақсадлар учун майдонларни санитария ва бошқа
шароитларга риоя қилиб, ажратиш зарурлигини ҳисобга олиш керак бўлади.
Қўрғонни, агар уни сув, электр энергияси ва бошқ. билан таъминлаш
имконияти бўлса, ажратилган участкада қуриш мақсадга мувофиқ бўлади.
Қўрғонларни майда гуруҳлар тарзида жойлаштириш фақат шароит
одамлар ва ишлаб чиқариш учун қулай бўлгандагина мумкин.
4. Зарур ер турларини участка таркибига қўшиш хўжаликнинг
ихтисослиги талаблари, унинг тармоқлари таркиби ва нисбати билан
аниқланади.
Фермер хўжаликларининг кўпчилик турларида, айниқса пахтачилик,
сабзавотчилик, ғаллачилик хўжаликларида асосий ерлар ҳайдалма ерлардан
иборат бўлади. Чорвачилик хўжаликларида яйловлар ва пичанзорлар бўлиши
мақсадга мувофиқ бўлади.
Фермер
хўжаликларини
жойлаштиришда
ланшафтли-экологик
турғунликни сақлаш унинг таркибига бутун табиий агроландшафт
бирликларини - сув йиғиладиган, экологик турғун участкаларини киритиш
йўли билан таъминланиши мумкин. Хўжалик ҳудудида (агар у кичик бўлса)
битта механик таркибга, нишабликка, қияликлар йўналишига, тупроқларнинг
бир типига эга бўлгани мақсадга мувофиқ бўлади.
5. Чегараларни жойлаштиришни одатдаги қоидалар бўйича бажариш
керак. Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалик корхонаси ерлари ичида
жойлашиб, чегараси сифатида алмашлаб экиш далалари, ишчи (суғориш)
участкалари, ишлаб чиқариш бўлимлари чегараларидан, ўрмон полосалари,
дала йўллари ва ш.ў. фойдаланиши мумкин.
6. Хўжаликда ҳудудни ички ташкил этиш чизмасини тузиш ердан
фойдаланишни ташкил этишнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун талаб
этилади. Чизмада қўрғон ҳамда алмашлаб экиш далалари, бошқа ер турлари,
йўллар жойлаштирилади.
7. Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг мажбурий минимуми
тупроқни ҳимоя қилувчи технологияларни қўллашни, эрозияга қарши
гидротехник иншоотларни ва иҳота дарахтлари полосаларни муҳофаза
87
қилишни, табиий яйловлар ва пичанзорлардан оқилона фойдаланишни ва
уларни парваришлашни, маъданли ўғитлардан ва кимёвий заҳарли
моддалардан фойдаланишнинг оптимал меъёрларига риоя қилишни,
ҳимояланадиган ҳудудлардаги ерлардан фойдаланиш тартибига ва
чеклашларга риоя қилишни, табиат ёдгорликларини ҳимоя қилишни ўз ичига
олади.
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасида фермер ер участкасининг
чеклашлари, сервитутлари ва мажбуриятлари масаласи ҳам ишлаб чиқилади.
Лойиҳани расмийлаштириш, келишиш, тасдиқлаш.
Лойиҳанинг
тушунтириш хати қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
лойиҳалаш объекти тавсифи;
лойиҳа ечими: майдони, жойлашиши, участканинг шаклланиши;
қўрғонни жойлаштириш; ихтисослик, ишлаб чиқариш - иқтисодий
кўрсаткичлари, ширкатларга киритиш бўйича тавсиялар ва ш.ў.; табиатни
муҳофаза қилиш тадбирлари; ҳудудни инженерлик жихозлаш; сервитутлар ва
мажбуриятлар.
Чизма лойиҳа махсус тайёрланган планда расмийлаштирилади. Унда
кўрсатилади:
лойиҳавий чегаралар;
бегона ердан фойдаланувчилар ерлари;
муҳофазаланадиган ҳудудлар, эрозия кузатилаётган участкалар, ёнғинга
қарши иншоотлар, иҳота ўрмон дарахтлари;
қўрғонлар, бошқа ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратизим
объектларининг (мавжуд ва лойиҳаланган) жойлашиши;
ўзлаштириш ва тубдан яхшилашга мўлжалланган участкалар.
Лойиҳа ерлари қамраб олинган мулкдорлар, ер эгалар, ердан
фойдаланувчилар, ижарачилар, қишлоқ кенгашлари ва бошқа манфаатдор
ташкилотлар билан келишилади.
Лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаш юқорида баён этилган, белгиланган
тартибда бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |