Назорат саволлари
1.
Хўжаликлараро ер тузишда ишлаб чиқариш жараёни нима, у ўз ичига
нималарни олади?
2.
Хўжаликлараро ер тузишда тайёргарлик ишларининг вазифалари ва
мазмуни қандай?
3.
Ер тузиш тайёргарлиги ўз ичига нималарни олади?
4.
Дала ер тузиш изланишлари қандай расмийлаштирилади ва нималардан
иборат бўлади?
5.
Лойиҳалаш учун топшириқнинг мазмуни қандай?
6.
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби
қандай?
7.
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси қандай қилиб жойларга кўчирилади.
8.
Ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар қандай
расмийлаштирилади?
9.
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси қандай амалга оширилади?
V боб
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕР ЭГАЛИКЛАРИ ВА ЕРДАН
ФОЙДАЛАНИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ
1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер эгаликларини (ердан
фойдаланишларини) ташкил этишнинг тамойиллари
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ва фермер хўжаликларида
хўжаликлараро ер тузиш уларнинг жойлашиши, майдони, таркибини ишлаб
чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, ривожланиши талабларига мос
ҳолга келтириш, ҳамда ердан асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида
оқилона фойдаланишни, уни муҳофаза қилишни ташкил этиш учун
ўтказилади. Хўжаликлараро ер тузишнинг (яъни қишлоқ хўжалик ер
69
эгаликларини ва ердан фойдаланишларини, уларнинг тизимларини ташкил
этиш ва тартибга солиш) натижаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг
ва ердан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш, унинг муҳофазасини
таъминлаш, зарарлар ва сарфларни камайтириш, қишлоқ хўжалигида
ижтимоий шароитларни яхшилаш бўлиши керак.
Республикамизнинг Ер кодексига асосан хўжаликларни қайта ташкил
қилиш, уларнинг ер майдонларидаги камчилик ва ноқулайликларни тугатиш
илмий асосланган хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси ёрдамида амалга
оширилади.
Республикамиз вилоятларида қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланиш
даражаси бир хил эмас. Масалан, Фарғона водийси вилоятлари ва Хоразмда
қишлоқ хўжалик ерларининг асосий қисмини ҳайдалма ерлар ташкил қилса,
Қорақалпоғистон республикаси, Бухоро вилояти ва яна бир неча вилоятларда
қишлоқ хўжалик ерлари таркибида ҳайдалма ерлар нисбати анча паст.
Бизнинг мамлакатимизда қишлоқ хўжалик ер эгаликларини ва ердан
фойдаланишларини ташкил этиш ва тартибга солиш ҳар хил табиий (иқлими,
тупроғи, релъефи, ўсимликлари, гидрографияси ва бошқ.) ва ижтимоий-
иқтисодий (хўжалик шакллари, аҳоли тизими, ҳудуднинг ўзлаштирилиш
даражаси,
ер
турлари
таркиби,
инженерлик
тармоқлари
билан
таъминланиши, иқтисодий марказлардан узоқлиги, ишлаб чиқаришнинг
ихтисослашиши ва бошқ.) шароитларда амалга оширилади, улар бу
масалаларни ечишга ёндашувга катта таъсир кўрсатади.
Хўжаликлараро ер тузишда қуйидагилар катта аҳамиятга эга:
ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштирилганлик даражаси - қишлоқ
хўжалик ерларининг туман, хўжалик умумий майдонидаги фоизи;
маҳсулдор ер турларининг ихчам жойлашиши, уларнинг ўрмонлар,
дарёлар, жарлик-сой тизимлари, сунъий тўсиқлар (каналлар, йўллар, ва ш.ў.)
билан бўлинганлиги;
ўзлаштириш учун яроқли ер ресурслари;
ерларнинг сифати ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг
потенциал имкониятлари;
сув, меҳнат ресурслари, инженерлик тармоқлари, ишлаб чиқариш
фондлари билан таъминланиши.
Лойиҳани тузишда мавжуд шароитлар, уларнинг аҳамияти, қўйилган
вазифаларни бажариш учун уларни ўзгартириш имконияти ва мақсадга
мувофиқлиги таҳлил этилади ва ҳисобга олинади.
Қишлоқ
хўжалик
корхоналарида
ва
фермер
хўжалик-ларида
хўжаликлараро ер тузиш масалалари (уларни ташкил этиш, тартибга солиш,
қайта ташкил этиш) маъмурий туман ҳудудида агросаноат мажмуасининг
инфратаркиби объектларининг жойлашишини ва табиатни муҳофаза қилиш
учун ажратилган ҳудудларнинг жойлашган ўрнини, чегараларини ҳисобга
олиб ечилиши керак. Бундан ташқари, ер эгаликлари ва ердан
фойдаланишларни ташкил этиш, туман ҳудудида ерлардан фойдаланиш ва
70
уларни муҳофаза қилиш масалаларини энг тўғри, асосли ечишни таъминлаш
учун, лойиҳа туман ҳудудида жойлашган хўжаликларнинг ер эгаликлари ва
ердан фойдаланишларини чуқур таҳлил этишга асосланган бўлиши керак. Бу
масалаларни танлаб, ажратиб ечишга йўл қўйиш мумкин эмас, сабаби, бошқа
ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг манфаатларига путур етказилиши
мумкин.
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ташкил топиш ва такомиллашиш
жараёни қишлоқ хўжалик ерларининг таркиби турлича бўлган ҳудудларда
ўтказилади. Шунинг учун ҳам, ер тузиш ишлари жумласига қишлоқ
хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ерларни аниқлаш ҳам киради. Бу
ишлар асосан янги хўжаликлар ташкил қилиш ва уларга ер ажратиш билан
боғлиқдир.
Янги қишлоқ хўжалик корхоналари қуйидаги вазиятларда ташкил
қилинади:
1) катта ер майдонларини (чўлларни ва бошқа ерларни) ўзлаштиришда;
2) йирик хўжаликлар бўлинганда;
3) бир гуруҳ хўжаликлар қайта ташкил қилинганда (агар уларнинг сони,
майдонлари ва жойлашишлари ўзгарадиган бўлса);
4) кичик хўжаликлар бирлашиб йириклашганда;
5) қишлоқ хўжалик корхоналари ерларида бошқа турдаги хўжаликлар
ташкил қилинганда (масалан, фермер ва деҳқон хўжаликлари).
Янги қишлоқ хўжалик корхоналарини ташкил қилиш вақтида уларга
етарли миқдорда ер майдонлари ажратилади. Бу ерлар ўзларининг
ихчамлиги, майдони ва жойлашуви, тупроғи, рельефи, табиий ўсимликлари,
ер усти ва ер ости сув манбаалари ва бошқа шароитлари билан қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини етиштиришга яроқли бўлиши, яъни, қишлоқ
хўжалик экинларини экишга, боғлар, узумзорлар ва мевасиз дарахтларни
ўстиришга, чорва молларини сақлашга ва боқишга, қишлоқ хўжалик ишлаб
чиқариши жараёнини амалга оширишга, уларни механизациялашга,
бошқаришга, хўжалик марказлари ва йўлларини жойлаштиришга, аҳолига
маданий ва маиший хизмат кўрсатишни ташкил қилишга, етиштирилган
маҳсулотларни савдо, қайта ишлавчи ёки қабул қилувчи корхоналарига
жўнатишга ва керакли маҳсулотларни олиб келишга қулай бўлиши керак.
Улар:
яхши ўрганилган ва текширилган бўлишлари, олишда ва беришда
мунозараларга олиб келмаслиги керак;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини (деҳқончилик ва чорвачилик) ишлаб
чиқариш учун яроқли бўлиши керак;
майдонлари бўйича етарлик даражада йирик ва тўғри шаклли бўлиши
керак;
аҳоли
яшаш
жойларини,
фермерлар
оилалари
қўрғонларини
жойлаштириш учун қулай (қурилиш-лойиҳалаш шароитлари, сув таъминоти
71
шароитлари, табиатда экологик мувозанатни сақлаш талаблари бўйича)
бўлиши керак;
жойлашиши ҳисобига инфратизимни (йўллар, электр узатиш, алоқа
тармоқлари ва бошқ.) яратишни таъминлаши керак;
аҳоли яшаш жойлари, қишлоқлар, умумий фойдаланишдаги йўллар
билан ишончли алоқага эга бўлиши керак.
Хўжаликларнинг ерлари ўзининг ўрни, майдони, ер турлари таркиби,
айрим бўлакларининг аҳоли яшаш жойларига нисбатан жойлашиши, шакли,
ихчамлиги ва чегараларининг жойлашиши билан тавсифланади. Ушбу санаб
ўтилган омилларнинг ҳар биттаси ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир
қилади. Уларнинг у ёки бу томонга ўзгартирилиши хўжаликни бошқаришга,
етиштирилган маҳсулот ҳажмига, капитал харажатлар, транспорт ва бошқа
йиллик харажатлар миқдорига, ерларнинг унумдорлигига, маҳсулот
таннархига, аҳолининг турмуш ва меҳнат шароитларига ижобий ёки салбий
таъсир этиши мумкин. Шунинг учун ҳам, хўжаликларга ер ажратганда ушбу
омилларнинг оптимал таркибини топишга ҳаракат қилинади.
Ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар ўлчамларини аниқлашда
қуйидаги тамойилларга амал қилинади:
хар
бир
хўжаликнинг
ер
майдонини
қишлоқ
хўжалигини
ривожлантириш манфаатларига мос равишда, атрофида жойлашган
хўжаликлар манфаатларини ҳам ҳисобга олган ҳолда, жойлаштириш;
хўжаликнинг майдони оқилона, ихтисослик талабларига, минтақавий
шароитларга жавоб берадиган бўлиши керак;
хўжаликнинг ихтисослигига мос тушадиган ва ердан самарали
фойдаланишни таъминлайдиган ер турлари хўжалик ерлари таркибининг
асосини ташкил этиши керак;
ер майдони ихчамлиги ва шаклининг ишлаб чиқариш-ни ташкил этиш
талабларига мослигини таъминлаш;
ер майдонида хўжалик марказларининг тўғри жойлашуви, уларнинг ер
бўлаклари ва бир-бирлари, ташқи иқтисодий ва маъмурий марказлар билан
қулай алоқасини таъминлаш;
хўжалик ҳудудининг ерни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишни
тўғри ташкил қилиш учун қулай бўлган ташқи чегараларини таъминлаш;
сувдан самарали фойдаланиш учун шароит яратиш.
Ушбу тамойилларга риоя қилиш объектив турғун ер эгаликлари ва ердан
фойдаланишларни хўжаликнинг муваффақиятли ривожланиши, ундаги ердан
оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш шароитларига жавоб
берадиган қилиб ташкил этишни таъминлайди. Бунда, ҳам мазкур
хўжаликнинг манфаатлари, ҳам мазкур ҳудудда қишлоқ хўжалигини
ривожлантиришнинг умумий манфаатлари ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |