Ишлаб чиқариш бўлимларини ва хўжалик марказларини жойлаштириш
Лойиҳанинг бу қисмида қуйидаги масалалар ечилади:
хўжалик ҳудудида жойлашган барча аҳоли яшаш жойларининг келажакдаги ривожланишини ва хўжаликдаги мовқеини белгилаш ёки аниқлаш;
хўжаликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш тузилишини, ишлаб чиқариш бўлимларининг турларини, сонини, ўлчамларини, уларнинг ер массивларининг ва чегараларининг жойлашишини асослаш;
хўжалик ишлаб чиқариш марказларини (умумхўжалик ва бригадалар ҳовлилари, чорвачилик фермалари, ёрдамчи корхоналар) жойлаштириш.
Бу масалалар асосан ташкилий-ҳудудий характерга эга бўлиб, биринчи навбатда ишлаб чиқаришни ташкил этишга, аҳолига ва корхона иқтисодиётига тааллуқлидир. Аммо, улар ер эгаликларининг (ердан фойдаланувчилар) ўзига хос хусусиятларидан, кенглик шароитларидан , ерлари сифати ва жойлашишидан, ҳудуднинг ташкил этилишидан ажратилган ҳолда ечилиши мумкин эмаслиги учун, улар хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳаларининг ажралмас таркибий қисмлари ҳисобланади.
Иқтисодий асослаш кўрсаткичлари.
Ҳудудни ташкил этишни такомиллаштириш, асосан, капитал харажатлар (аҳоли яшаш жойларини, чорвачилик фермаларини, энергия, иссиқлик, газ, сув таъминотлари объектларини ва бошқ. қуриш учун) билан боғлиқ. Шунинг учун бундай ҳолатда ер тузиш самарадорлиги тўғридан-тўғри қилинган инвестициялар (харажатлар) самарадорлиги билан аниқланади.
Капитал харажатларнинг умумий ҳажми қуйидаги харажатлардан ташкил топади:
янги уй-жой ва маданий-маиший қурилишлари, ҳудудни инженерлик жиҳозлаш (сув ўтказгичларни, оқова сувини чиқаргичларни, электр тармоқларини ва ш.ў. қуриш) учун;
янги чорвачилик бинолари, ҳар хил омборхоналар, устахоналар, гаражлар ва ш.ў. билан ишлаб чиқариш қурилишлари учун;
аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш, меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида иморатларни таъмирлаш ёки қайта жиҳозлаш учун.
Уй-жой, ишлаб чиқариш, маданий-маиший қурилишлар ва ҳудудни инженерлик жиҳозлаш қиймати ҳаракатдаги намунавий лойиҳалар асосида аниқланади.
Уй-жой қурилиши учун харажатлар, 100% янги қурилганда, умумий яшаш майдонидан 1 одамга тўғри келадиган яшаш майдони, 1 м яшаш майдонининг қурилиш баҳоси ва аҳолининг умумий сонидан (N) келиб чиқиб аниқланади. Агар, қишлоқ жойларда бир одамга 18 м яшаш майдони тўғри келиши керак десак, 1 м қурилиш баҳоси эса 300 сўмни (1990 й. баҳоларида) ташкил этса, қишлоқдаги уй-жой қурилишининг умумий баҳоси (А)
А=5,4 N га тенг бўлади.
Аҳоли яшаш жойларини қуриш ва ободонлаштириш харажатларини аниқлаш учун умумлаштирилган меъёрлар қуйидаги манбаалардан олиниши мумкин, масалан, В.Я. Заплетин, Н.А. Кузнецов, М.А. Сулинларнинг китобидан (Внутрихозяйственное землеустройство. Методические указания по размещению производственных подразделений, хозяйственных центров, угодий и севооборотов в колхозе (совхозе), ЛСХИ. Пушкин, 1980. С 5-6). Бу маълумотларга қурилиш материаллари баҳоларининг ўзгарганлиги сабабли аниқлик киритилган
ХУЛОСА
Мен ушбу мустакил ишни тайёрлаш жараёнида узим билмаган купгина маълумотларга ега булдим. Ердан оқилона фойдаланмасдан ва уни муҳофаза қилмасдан туриб, иқтисодиётни самарали ривожлантириш мумкин эмас. Бу жараёнда энг аҳамиятли ролни инженерлик-техник, иқтисодий ва ҳуқуқий тадбирлар тизими ёрдамида ерлардан экологик ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ фойдаланишни ташкил этиш, ҳудудни самарали ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни жойлаштиришни таъминлаш имконини берадиган ер тузиш ўйнайди
Фойдаланилган адабиётлар
Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси» Т.: Ўзбекистон, 1998.
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қонун ва меъёрий ҳужжатлар тўплами. I ва II қисмлар. Т.: Шарқ, 1998.
Авезбаев С. Ер тузиш иқтисоди. Маърузалар матни. Т.: ТИҚХМИИ, 2001.
Волков С.Н. Экономика землеустройства. - М.: Колос, 1996.
Волков С.Н. Экономическая эффективность внутрихозяйствен-ного землеустройства. - М.: 1990.
Do'stlaringiz bilan baham: |