Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
“Ер ресурсларини бошқариш” факультети
Ер тузиш ва ер кадастри бакалавриатура таълим йўналиши
“Ердан фойдаланиш” кафедраси
“Ер тузиш иқтисоди” фанидан
МУСТАҚИЛ ИШ
Бажарди: 4-курс 9-гуруҳ талабаси Баҳромов Ҳусан
Қабул қилди: Бабажанов А.Р
Тошкент 2020
Мавзу: Хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳаларини иқтисодий баҳолаш кўрсаткичлар тизими
Режа:
КИРИШ
Асосий қисм
Хўжаликларда ички ер тузиш иқтисоди
Кўрсаткичлар тизимини яратиш услубияти
Хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳаларини иқтисодий асослаш
Ишлаб чиқариш бўлимларини ва хўжалик марказларини жойлаштириш
Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар
КИРИШ
Ердан оқилона фойдаланмасдан ва уни муҳофаза қилмасдан туриб, иқтисодиётни самарали ривожлантириш мумкин эмас. Бу жараёнда энг аҳамиятли ролни инженерлик-техник, иқтисодий ва ҳуқуқий тадбирлар тизими ёрдамида ерлардан экологик ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ фойдаланишни ташкил этиш, ҳудудни самарали ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни жойлаштиришни таъминлаш имконини берадиган ер тузиш ўйнайди.
Қишлоқ хўжалик корхоналарини оммавий қайта ташкил этиш, янги хўжаликларни ташкил этиш ва мавжудларини тартибга солиш, ер муносабатларини қайта қуриш ва ерларни қайта тақсимлаш амалга ошириладиган йирик ер қайта тузишлари (ислоҳотлари) даврларида ер тузиш муҳим аҳамият кашф этади. Бундай вазиятларда ерлардан нооқилона фойдаланишга, ишлаб чиқаришни ва ҳудудни ташкил этишдаги ноқулайликларга, эрозиянинг ривожланишига, тупроқларнинг бузилишига, бошқа салбий экологик оқибатларга, самарали ишлаётган корхоналар ва бутун давлат иқтисодиётига зарар етказилишига йўл қуймаслик учун махсус чоралар керак бўлади. Ер тузишнинг иқтисодий моҳияти қадимдан маълум. У, ер тузиш ўз табиати бўйича ер муносабатларини белгили даражада тартибга солувчи, ерларни қайта тақсимлаш ва эгаликка олиш масалалари бўйича ҳар қил ижтимоий гурухларнинг ўзаро таъсирлари натижасида тарихий келиб чиқадиган ёки ривожланадиган ижтимоий ходиса эканлигидан келиб чиқиб аниқланади. Шу билан бир қаторда ер тузиш ерни реал иқтисодий вазиятга хўжалик юритиш учун мослаш воситаси ҳисобланади, бу эса ер тузиш ўтказилган қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлиги юқорилигини тушунтиради.
Ер тузишни ижтимоий-иқтисодий жараён сифатида ўрганадиган «Ер тузиш иқтисоди» илмий фани ўтган асрнинг 20 йилларида пайдо бўлди. Ўзининг предмети ва усуллари бўйича у қўшни инженерлик-техник, ер ўлчаш, ҳуқуқий ер тузиш ишларини ўрганувчи «Ер тузиш техникаси» ва «Ер тузиш жараёни» фанларидан кескин фарқ қилади.
Ер тузишда ўтган асрнинг30 йилларда биринчи қаторга қишлоқ хўжалига ишлаб чиқаришини йирик жамоалар асосида қуриш ва юритишнинг ташкилий-хўжалик ва иқтисодий муаммолари чиқди. Натижада, асосан иқтисодий мазмунга эга ва ер тузиш иқтисодини ўз ичига олган янги фан - «Ер тузишни лойиҳалаш» пайдо бўлди. Мазкур фанни ўрганишга киришишда аввало, унинг предмети мазмунини, ер тузишни ўрганадиган бошқа фанлар орасидаги ўрнини аниқлаш керак. Кейин ер тузишнинг ижтимоий табиати, ижтимоий ишлаб чиқариш тизимидаги ўрни, ер тузишга объектив иқтисодий қонунларнинг таъсири, ер тузиш ривожланишининг тарихий ва ижтимоий-иқтисодий қонуниятлари очиб берилади; шу асосда ер тузишнинг ер муносабатлирини тартибга солиш механизмидаги, ватанимиз ер ресурсларини бошқариш тизимидаги, ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишдаги аҳамияти аниқланади. Ер тузишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг моҳияти, турлари ва тамойиллари кўриб чиқилади, бундай баҳолашнинг мезони ва кўрсаткичлари белгиланади. Ер тузиш чизмалари ва лойиҳаларидаги ер тузиш ечимларини баҳолаш усуллари, уларни ташкил этиш ва молиялаш тартиби баён этилади.
Хўжаликда ички ер тузишда, одатда, ҳар хил ижтимоий-иқтисодий ва экологик-иқтисодий самарадорликка эга ҳудудни ташкил этишнинг кўплаб ечимлари пайдо бўлади, шунинг учун уларни кўрсаткичлар тизими ёрдамида тўғри баҳолаш, қабул қилишга яроқсизларини чиқариб ташлаш ва энг яхшисини танлаш аҳамиятга эга.
Китобда хўжаликлараро ер тузиш иқтисодининг ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг оптимал ўлчамларини белгилаш, ташкил этилаётган ёки қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхонаси ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлигини (рақобатбардошлигини) баҳолаш, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ерларни бериш ва олишнинг иқтисодий оқибатларини ҳисоблаш усули, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар камчиликларини тугатишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва бошқ. масалалар ҳам кўриб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |