Ер ресурсларини бошқариш” факультети Ер тузиш ва ер кадастри бакалавриатура таълим йўналиши “Ердан фойдаланиш” кафедраси


Кўрсаткичлар тизимини яратиш услубияти



Download 164,93 Kb.
bet4/6
Sana24.02.2022
Hajmi164,93 Kb.
#213771
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Yer tuzish iqtisodi. MI-1.Bahromov Husan

Кўрсаткичлар тизимини яратиш услубияти
Ишлаб чиқариш даражаси ўзига мос инфратизимни талаб этади. Шу билан бир қаторда, инфратизимнинг бир хил элементлари, ишлаб чиқаришнинг ҳар хил таркибий қисмларига хосдир. Суғориш шароитида, масалан, хўжаликка сув ажратилади, уни олиш ва тақсимлаш учун эса сувни ажратиш иншоотлари, умумхўжалик магистрал каналлари, коллектор-дренаж тармоқлари хизмат қилади.
Ҳар бир бригада ўзининг сув ажратгичи билан таъминланади, бригадалар ер массивларини, алмашлаб экиш массивларини сув билан таъминлаш хўжаликдаги ички гуруҳ каналлари орқали амалга оширилади. Далаларни ва суғориш участкаларини суғориш учун, вақтинчалик ва ўқ ариқлардан, эгатлардан фойдаланилади. Худди шундай тартиб йўл тармоқларига ва ҳудудни ташкил этишда жойлаштириладиган инфратизимнинг бошқа элементларига ҳам тааллуқлидир.
Демак, бутун хўжаликнинг ишлаб чиқаришига (такрор ишлаб чиқаришга) хизмат кўрсатиш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини топшириш жойлари, бригада қишлоқлари, ишлаб чиқариш марказлари билан боғловчи магистрал йўллар тармоғидан фойдаланилади. Асосий йўллар яна бригадалар хўжалик марказларини ўзаро ва фермалар, қишлоқ хўжалик ерлари, алмашлаб экиш массивлари билан ҳам боғлайди.
Дала йўллари тармоғи автомашиналар ва қишлоқ хўжалик техникасининг дала ишларини бажариш, дарахтзорларни парваришлаш, пичан ўриш ва ш.ў. даврлардаги қатновларига мўлжалланган.
Ишлаб чиқариш жараёнини дифференциялашдан (таркибий қисмларга ажратиш) келиб чиқиб, ернинг аҳамияти ва ундан фойдаланиш характерига боғлик ҳолда, ҳудудни ташкил этиш самарасини ҳам аниқлаш керак:
жамият учун зарур маҳсулотни ишлаб чиқаришда ва чорвачилик тармоқларида (ер кенглик базис); деҳқончилик тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришда (ер асосий ишлаб чиқариш воситаси);
айрим ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришда (ер-меҳнат предмети ёки ишлар учун кенглик базис).
Шу сабабли, хўжаликларда ҳудудни ички ташкил этишнинг асосий самараси қуйидагилардан иборат:
ишлаб чиқариш бўлинмаларини, хўжалик марказларини ва магистрал йўлларни жойлаштиришда - ишлаб чиқаришнинг йиллик харажатлари ва ҳар хил зарарларнинг (қурилиш, йўлларни қуриш учун) камайишидан;
ер турларини ва алмашлаб экишни ташкил этишда - соф даромаднинг ўсишидан;
алмашлаб экиш массивлари, дарахтзорлар, яйловлар ва пичанзорлар ҳудудларини ташкил этишда - ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш учун харажатларни тежашдан ва ишлаб чиқариш зарарларини камайтиришдан (техниканинг далалардаги айланиш полосалари, ишланмай қоладиган учбурчаклар ва бошқа ерлар майдонларини камайтириш ҳисобига).
Кўрилаётган иқтисодий самарани табақалаш асосида ҳар хил даражадаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратизимлар элементларини яратишга сарфланадиган капитал харажатлар самарадорлигини ҳисоблаш тавсия этилади. Масалан, ерларни трансформациялашда капитал харажатлар янги ўзлаштирилган ёки юқори интенсивликда фойдаланиладиган ерларда соф даромаднинг ўсиши ҳисобига, алмашлаб экиш массивлари ҳудудларини ташкил этишда - дала шийпонларини ва йўлларни қўриш учун қилинадиган харажатлар эса, ишлаб чиқариш харажатларини тежаш ва ш.ў. ҳисобига қопланади.
Кўриниб турибдики, ер тузишнинг асосий самараси соф даромаднинг ўсиши ва соф даромаднинг ўсишига олиб келадиган ишлаб чиқариш харажатларининг камайиши билан боғлиқ. Бу ўсишга қўшимча капитал маблағлар (К) ҳисобига амалга ошириладиган тадбирлар ёки қўшимча ишлаб чиқариш харажатларини (С) талаб этадиган, ёки қўшимча харажатларсиз амалга ошириладиган ташкилий хўжалик ишлари натижасида эришилади.
Лойиҳанинг самарадорлигини баҳолашда юқорида айтиб ўтилган соф даромад ўсишининг ( СД) келтирилган харажатларга нисбатидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

бу ерда - капитал маблағлар самарадорлигининг меъёрий коэффициенти.
Ҳудудни ташкил этиш ҳисобига олинган соф даромад ўсишларининг мос лойиҳалаш ва қидирув ишлари харажатларига, капитал харажатларга, ишлаб чиқаришнинг йиллик харажатларига нисбатлари уларнинг самарадорликларини баҳолаш имкониятини беради.


Download 164,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish