Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. ХХI аср бошларида Россия Федерацияси



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

3- §. ХХI аср бошларида Россия Федерацияси
2000 йил 26 мартдаги сайловларда В. Путин кўп овоз олиб, Пре-
зидентликка сайланди. Ҳукумат бошлиғи қилиб М. Касьянов та-
йинланди. Президент тарафдорлари нафақат ижроя ҳокимиятга эга 
бўлдилар, балки Думада ҳам депутатларнинг асосий қисмини таш-
кил этдилар. Тўпланган тажриба асосида мамлакатнинг ижтимоий-
иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий соҳаларини ривожлантириш давлат 
Дастури ишлаб чиқилди. Сиёсий соҳада ҳокимиятни мустаҳкамлаш 
кўзда тутилганди. Россия ҳудуди 7 та федерал округга бўлинди. 
Округларда Президент вакиллиги институтлари барпо қилинди. 
Федерация Кенгашини ташкил этишнинг, мэр ва губернаторлар-
ни сайлаш мавсумини ўтказишнинг янги қонун-қоидалари ишлаб 


407
чиқилди. Бу ўзгаришларнинг асосий мақсади ҳокимиятнинг суиис-
теъмол қилинишига, амалдорларнинг тадбиркорларга нисбатан зулм 
ўтказишига йўл қўймаслик эди. Шунинг билан биргаликда, бизнес 
ва оммавий ахборот воситаларининг ҳокимият институтларига таъ-
сир ўтказиши чегараланган эди. Жиноий ва маъмурий қонунчиликни 
бозор иқтисодиёти билан мувозанатлаштириш мақсадида ҳуқуқий 
ислоҳотлар ҳам бошлаб юборилди.
Тадбиркорлик фаолиятига ёрдам сифатида солиқ миқдори камай-
тирилди. Солиқ миқдори 13% қилиб белгиланиб, бу дунёдаги энг 
кам солиқ кўрсаткичи эди.
Мамлакат ишлаб чиқариш саноатини қўллаб-қувватлаш мақсадида 
божхона сиёсати ҳам ўзгартирилди. Амалдаги баъзи бир омил-
лар Россия учун салбий таъсир кўрсатаётган эди. Жумладан, 2001 
йилда халқаро миқёсда нефть ва газ нархи тушиб кетди. Баъзи бир 
ҳудудларда об-ҳаво ноқулайликлари ёки маҳаллий ҳокимиятнинг са-
марасиз иш услублари туфайли ортиқча маблағлар сарфланди. Ташқи 
қарз (170 млрд доллар) ҳам Россия иқтисодиётига қўшимча “юк” эди. 
Шунингдек, бир қатор давлатлар Россиядан қарздор эдилар (Куба, 
Ироқ, Вьетнам, Гана, Никарагуа, Эфиопия, Ангола ва бошқалар). 
Ўз вақтида СССР уларга катта ёрдам кўрсатганди. Уларнинг қарзи 
150 млрд долларга яқин эди. Лекин давлатларнинг кўпчилиги но-
чор иқтисодий аҳволда бўлганлиги сабабли, улардан қарз ундириш 
амримаҳол эди. Шунга қарамасдан, Россия иқтисодиёти 2001–2002 
йилларда яхши кўрсаткичларга эришди. Ишсизлик камайиб, ишлаб 
чиқариш самарадорлиги ошди. Ислоҳотларнинг охирида Россияда 
иқтисодиётнинг янги тизими яратилди. Бунда асосий улуш давлат 
секторига эмас, балки В. О. Потанин, М. М. Фридман, П. О. Авен, 
О. В. Дерипаски каби тадбиркорлар раҳбарлик қилган молиявий иш-
лаб чиқариш гуруҳларига тегишли эди. Улар мамлакат иқтисодининг 
асосий қисмини назорат қила туриб, рақобатнинг кучайишидан ман-
фаатдор эдилар. Бундай ютуқларга эришган компаниялардан “Лу-
койл”, “ТНК”, “Сибнефть” “Газпром” кабиларни санаб ўтиш мум-
кин. Ҳукумат ҳарбий буюртмаларни стабиллаштиришга эришди. 
Юқори технологиялар учун маблағлар ажратилди, бюджет соҳаси 
ходимларининг аҳволи яхшилана борди.
Жамоат фикрини ўрганиш натижаларига кўра, Президент ва 
ҳукумат сиёсати аҳоли томонидан тўла қўллаб-қувватланди.
Давлат Думасида ислоҳотлар тарафдорларининг кўпчилиги 
иштирокида бўлган Путиннинг ғалабаси туб ўзгаришларни да-


408
вом эттиришга қулай шароит яратди, унинг оммавийлигининг ва 
машҳурлигининг сақланиб туриши эса ҳокимият самарадорлиги-
нинг ошишига имкон яратди. У томонидан либерал ислоҳотларни 
чуқурлаштириш Дастури белгилаб олинди. Бу Дастурни амалга 
ошириш учун федерал ҳукумат органлари кучайтирилди ва Федера-
ция Совети таркиби ўзгарди, федерация субъектларининг қонунлари 
Россия Федерацияси Конституцияси ва қонунларига мослаштирил-
ди, иқтисоддаги бюрократизмдан қутулиш лойиҳалари илгари су-
рилди, “табиий” монополиялар, судлов, сув, ер, нафақа, уй-жой ва 
бошқа ислоҳотлар реструктуризация қилинди.
Бироқ ҳудудларда бозор иқтисодиётининг барқарор ўсиши учун, 
сармоялар жалб этиш учун, ишлаб чиқаришнинг эскирган асбоб-
ускуналарини конверсия қилиш ва янгилаш учун шароит ҳозирча 
яратилмади. Аҳолининг харид қилиш қобилияти ўсиб бораётган 
инфляция билан сусайтирилди. Шундай бўлса-да, уй-жойларни 
иссиқлик, ёнилғи ва сув билан таъминлашнинг эскича тизимини бу-
зиш тезлаштирилди. Маъмурий идораларнинг инсон ҳуқуқлари ва 
эркинликларини бузмасдан “тартиб ўрнатишни” эплай олмасликла-
ри, ҳар қандай ташаббусни фалаж қилиб ташлайдиган бюрократизм 
ва ўсиб бораётган коррупция, шунингдек, Чеченистондаги қонли 
уруш, у ерда аҳолининг бир қисми фақат тирик қолиш учунгина фе-
дерал ҳукумат билан ҳамкорлик қилаётганлиги – буларнинг ҳаммаси 
жамиятнинг жипслашувини қийинлаштирди. Қийинчиликларга 
қарамасдан, либерал бозор ислоҳотлари ва янги Конституция туфай-
ли Россия Федерацияси жаҳон ҳамжамиятида либерал йўналишдаги 
мамлакатлар сирасига кириб олди. Бироқ у, шу билан бирга, 
СССРдан баъзи бир буюк давлатчилик ва милитаристик хусусият-
ларни ҳам мерос қилиб олди. Булар жумласига урушда қўлга кири-
тилган ҳудудларни ушлаб туриш, миллатларнинг ўз тақдирини ўзи 
белгилаши ҳуқуқини чеклаш, маъмуриятни милитаризациялаш, 
таҳдид қилиш ва сиёсий масалаларни ҳал этишда Қуролли Кучлар-
дан фойдаланиш, ракета-ядро ва Ҳарбий-денгиз флоти соҳасида 
буюк бўлишга даъво қилиш, ҳудудий гегемонликка интилиш, 
чет элда “ватандошлар” ҳуқуқини ҳимоя қилиш (булар қаторига 
СССРнинг барча собиқ фуқароларини ёки русийзабон фуқароларни 
ҳам қўшадилар) каби масалалар киради. Аммо маъмурият Россия-
нинг ўз ичида ҳам инсон ҳуқуқлари бузилишини бартараф этишга 
қодир эмас эди. Бозор иқтисодиёти бўйича туб ўзгаришларнинг ту-
галланмаганлиги, ишлаб чиқаришнинг паст даражадалиги Россияни 


409
“ўтиш давридаги иқтисодиётли” мамлакатлар сирасига киритади-
лар. Унинг хўжалиги “асосан, эркин эмас” деб ҳисобланади, чунки 
унда давлат тўғридан-тўғри катта ва маъмурий тарзда аралашади. 
Россия жаҳон ялпи маҳсулотининг 2,67 фоизини беради – АҚШ ва 
Хитойдан бир неча баробар оз. Агар ёқилғилар, қуролларнинг баъ-
зи турларини ва атом энергиясини экспорт қилишни ҳисобламасак, 
етарли даражада бўлмаган рақобатбардошлиги ва ташкилий-молия-
вий заифлиги Россиянинг жаҳон савдосида қатнашувининг кенгайи-
шини қийинлаштиради. Жаҳон савдосида Россиянинг улуши жаҳон 
ялпи маҳсулотидаги улушидан ҳам паст эди.
Ҳозирги Россия бундан 10 йил олдинги Россия эмас. Агар XX 
асрнинг охирида коммунистлар, демократлар ҳамда либерал-де-
мократлар мамлакатда катта куч ҳисобланган бўлса, бугун улар ўз 
мавқеларини йўқотдилар. Давлат тизимининг барча бўғинларида 
“Единая Россия” (“Ягона Россия”)нинг ошиғи олчи. Давлат Думаси-
да ҳам илгариги чақириқлар, фикрлар қарама-қаршилиги, эҳтирослар 
йўқ. Бугунги Дума, асосан, битта сиёсий партия вакилларидан ёки 
шу партия дастурига хайрихоҳ депутатлардан уюшган Парламент 
ҳисобланади. Бугунги кунда ҳукумат билан Парламент тил топишиб 
ишламоқда. 2004 йилнинг март ойида Россияда Президент сайлови 
бўлиб ўтди. Владимир Путин яна Россия Президентлигига сайлан-
ди. Мана шу Президент сайлови компанияси ҳам Россиядаги сиёсий 
кучларнинг бир фикрга келишиб ишлаётганини билдирди. 2007 йил 
2 декабрда Давлат Думасига бўлган сайловлар В. Путин йўлининг 
тўғри эканини яққол кўрсатди. Сайловларда “Единая Россия” (“Яго-
на Россия”) партияси 64% дан ортиқ овоз олди. Б. Грузлов Давлат 
Думаси Раислигига янги муддатга сайланди. Натижада мамлакат 
иқтисодиётида ўсиш юз берди, одамларнинг турмуш кечириши, 
уларни иш билан таъминлаш яхшиланди. Унинг халқаро миқёсдаги 
обрўси ошди.
Агар 2001 йили мамлакат аҳолисининг 30% и камбағал даражаси-
да яшаган бўлса, 2004 йилга келиб бу кўрсаткич 18% га тушди. Иш-
лаб чиқаришнинг йиллик ўсиши 2004 йилда 5–6% ни ташкил этган 
бўлса, 2007 йилда у 7,6% ни ташкил этди. Ташқи қарз тўлиқ узилди. 
Чет эл инвестицияларини жалб қилиш йилдан-йилга ўсмоқда. Агар 
2002 йили у 4 млрд, 2003 йили 6 млрд, 2004 йилда 10 млрд АҚШ 
долларини ташкил этган бўлса, 2007 йилга келиб 80 млрд доллар-
дан ошиб кетди. Қишлоқ хўжалигига кейинги 2 йилда киритилган 
сармоя 3 баробар ошди. Шунинг натижасида 2007 йилда мамлакатда 


410
буғдойдан энг юқори ҳосил олинди, аҳолининг реал даромади 10% 
га ошди. Бироқ Чеченистон масаласида, Грузия ва Украина давлатла-
ри билан муносабатлар масаласида Россия билан Европа Итгифоқи, 
НАТОга аъзо давлатлар ҳамда АҚШ ўртасида фикрлар қарама-
қаршилиги мавжуд. Курилл ороллари масаласида Япония давлати 
билан узоқ йиллардан бери тортишув давом этмоқда.
Россия Федерациясининг кўплаб муаммолари Ҳамдўстлик дав-
латлари билан муносабатларига боғлиқдир. Ягона иқтисодий ва 
мудофаа ҳудудини сақлаб қолиш мақсадида Россия ўз зарарига ҳам 
ҳаракат қилди. МДҲ давлатларига ёқилғи паст нархларда сотилар-
ди. Уларнинг чегараларини қўриқлашни ҳам ўз зиммасига олган 
эди. Ҳамдўстлик давлатлари доирасида рус миллатига мансуб аҳоли 
учун икки фуқароликни жорий этиш имкониятидан ҳам фойдалан-
мади (руслар 25 млн кишини ташкил этади). Очиқ чегаралар Росси-
ядан ноқонуний тарзда хомашё олиб чиқиб кетиш имкониятини бер-
ди. СССРнинг мулкини бўлиб олиш юзасидан келишмовчиликлар 
ҳам бўлди. Масалан, Қора денгиз флоти, Бойқўнғур космодроми ва 
бошқаларда юзага келди.
Иттифоқдош республикаларда миллий тўқнашувлар юз берди. Рос-
сия бу ҳудудларда тинчлик ўрнатиш тадбирларини ўтказишга мажбур 
бўлди (Денестрбўйи, Абхазия, Тожикистон ва бошқалар). Қўшни дав-
латлардан қочоқларни қабул қилиш ҳам Россия иқтисодиётига салбий 
таъсир кўрсатди. Ҳамдўстлик давлатлари бир-биридан ривожланиш 
суръати, иқтисодиёти, жамиятни демократиялаштириш бўйича кат-
та фарқ қиларди. Шунинг учун ҳамкорлик тўғрисида қабул қилинган 
қарорлар фақат қоғозда қолиб кетганди. Барча Ҳамдўстлик давлатлари, 
шу жумладан, Россия ҳам бошқа давлатлар билан савдо алоқаларини 
ўрнатишга ҳаракат қиларди. 1995 йилда Россия экспортининг 19% и 
Ҳамдўстлик давлатларига, 15% и собиқ социалистик давлатларига, 
асосий қисми эса Европа ва бошқа чет мамлакатларга юборилди. 
Фақат 1994 йилда МДҲ билан муносабатлар устувор йўналишлардан 
бири деб тан олинди. Ҳамдўстлик давлатлари Иттифоқи тараққиёт 
босқичидаги иттифоқ эди. МДҲ нинг ичида кичик гуруҳлар шакл-
ланган эди. Россия Белорус ва Қозоғистон билан яқин алоқалар би-
лан боғланган эди. Ўрта Осиё давлатлари орасида ўзига хос алоқалар 
ўрнатилди. Коллектив Хавфсизлик Ташкилоти (ОДКБ) Шартнома-
си тузилди. Ушбу ташкилотнинг Низоми 6 та давлат томонидан 
қабул қилинди. Ташкилотнинг 2010 йилнинг 10 декабрида Москва 
шаҳрида бўлган Саммитида ОДКБни такомиллаштириш масаласи 


411
кўрилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти нутқ сўзлаб: 
“ОДКБнинг вазифаси – бу ОДКБ давлатлари ўртасидаги ва МДҲ 
маконидаги турли қарама-қаршиликлар ва можароларни ҳал этиш-
да қатнашиш эмас, балки, аввало, Ташкилотга аъзо мамлакатларни 
ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишдан иборатдир.
Биз, шунингдек, ОДКБга аъзо у ёки бу давлатлар ичида 
“зўравонлик хатти-ҳаракатлари” юзага келган ҳолларда, унга Таш-
килотнинг аралашуви ёхуд таъсир кўрсатишига асло йўл қўймаслик 
зарур, деб ҳисоблаймиз. Бизнинг принципиал позициямиз шундан 
иборат ва Тезкор ҳаракатланувчи коллектив кучлар тўғрисидаги Би-
тимни имзоламаганимизнинг сабаби ҳам шунда”, – деди. Ўзбекистон 
Низомга имзо қўймади.
Россия бир қатор Ҳамдўстлик давлатлари билан икки тарафлама 
Шартнома имзолади. 1997 йил 2 апрелда Россия ва Белорус ўртасида 
Иттифоқ тузиш тўғрисида Шартнома имзоланди. Сўнгра Россия, Бе-
лорус ва Қозоғистон ўртасида Божхона Иттифоқи Шартномаси ту-
зилди. Бу Шартнома 2010 йилдан кучга кирди. Шубҳасиз, Россия 
учун Хамдўстлик давлатлари билан қўшничилик алоқаларини ри-
вожлантириш иқтисодий нуқтаи назардан катта аҳамият касб этади. 
Ҳозирги вақтда Россиядаги барқарорлик ва иқтисодий ўсиш 
ўзаро муносабатлар учун умид уйғотади. В. Путиннинг Прези-
дентлиги даврида мамлакат иқтисодий ривожланишда давом этди. 
Россия ташқи қарзларини тўлиқ тўлади. ЕИ давлатлари билан 
савдо-иқтисодий муносабатлари ривожланди. МДҲ давлатлари до-
ирасида етакчилик қилди. Россия фуқароларининг турмуш дара-
жаси яхшиланди. Россия илгариги мавқеини тиклаб, қурол савдо-
сида яна етакчи ўринлардан бирини эгаллади. 2004 йилда 5 млрд 
долларга қурол сотган бўлса, 2008 йилда унинг миқдори 6,5 млрд 
доллардан ошиб кетди. 2008 йил март ойидаги Президентлик сай-
ловларида “Ягона Россия” Партиясининг номзоди Путиннинг пар-
тиядоши, илгари Бош Вазир бўлиб ишлаб келган Н. Медведев Пре-
зидентликка сайланди. В. Путин Бош Вазирлик лавозимини эгал-
лади. 2008 йил август ойида содир этилган Абхазия ва Жанубий 
Осетия воқеалари (2008 йил август ойи бошида Грузия Жанубия 
Осетияга бостириб кирди ва Цхинвалида қирғинбарот урушларини 
олиб борди. Россия Жанубий Осетияга ёрдам қўлини чўзиб, у ер-
дан Грузия қўшинларини ҳайдаб чиқарган эди) Россиянинг нафақат 
Грузия билан муносабатларини ёмонлашишига олиб келди, балки, 
шу билан бирга, ЕИ ва АҚШ билан ҳам муносабатларининг ёмон-


412
лашиб кетишига олиб келди. АҚШ ва ЕИ давлатларининнг талаби 
билан Россия–Грузия можароси БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига 
қўйилди. Кенгаш Россияга нисбатан санкция қўллашнинг уддасидан 
чиқолмади. Шундай бўлса-да, бу масала Гаага судига қадар борди. 
Россия Европа Иттифоқи давлатларининг нефть ва газга бўлган та-
лабининг 25% ини бераётганлиги ва 2008 йилнинг иккинчи ярми-
дан бошланган жаҳон молиявий ва иқтисодий инқирози сабабли ЕИ 
давлатлари Россияга нисбатан кескин чоралар кўришга ботинолма-
ди. Гегемонлик мавқеини қўмсаётган Россиянинг ташқи сиёсатида 
қарма-қаршиликларни ҳам кўришимиз мумкин. Абхазия ва Жанубий 
Осетиянинг Грузиядан ажралиб, мустақил республикалар бўлишида 
ёрдам берган ва қўллаб-қувватлаган Россия худди шундай ҳолатда 
Косовонинг Сербиядан ажралиб, мустақил давлат бўлиш жараёнида 
қаттиқ қаршилик қилди. Шунингдек, Россия Федерацияси таркиби-
даги Шимолий Кавказ республикаларининг мустақил бўлишларига 
йўл қўймаслиги табиийдир.
Ҳозирги вақтда Россиянинг янги замонавий қуроллар иш-
лаб чиқаришга катта маблағ ажратиши (2011–2017 йилларга 
мўлжалланган режада 17 триллион рубль) унинг жаҳонда яна геге-
монликка даъво қилаётганини кўрсатади. Россия кимёвий қуроллар 
захираси бўйича дунёда биринчи (Россияда 40 минг тонна, АҚШда 
27 минг тонна) ўринда туради. Олтин захираси бўйича эса дунёда 
учинчи ўринга (2010 й.) чиқиб олди. 2010 йили охирида СҚЧ бўйича 
Россия–АҚШ музокараларида ижобий натижаларга эришилди. 2011 
йилнинг феврал ойи бошида “СҚИ–3” Шартномаси АҚШ Конгресси 
ва Россия Давлат Думаси томонидан ратификатция қилинди. Бунга 
мувофиқ, томонлар ядро қуролларини 1/3 га қисқартиришга кели-
шиб олдилар.
2008 йилнинг иккинчи ярмидан бошланган иқтисодий инқироз 
Россияга ҳам кучли таъсир кўрсатди. Саноат маҳсулотлари ишлаб 
чиқариш қисқарди. Қишлоқ хўжалиги катта зарар кўрди. Агар 2009 
йили 97 млн тонна дон олинган бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич 63 
млн тоннага тушиб қолди. 2010 йилда Ялпи ички маҳсулот ҳажми 
3,7% га тушиб қолди, ҳолбуки, бу кўрсаткич 2008 йилда 6,5% эди. 
2010 йилда инфляция 8,1% ни ташкил этди.


413

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish