Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Франция ва халқаро муносабатларнинг



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Франция ва халқаро муносабатларнинг
ҳозирги тизими
ХХ аср 80- йиллар охири 90- йиллар чегарасида Франция дипло-
матияси бир қанча муаммоларга дуч келди. Жаҳон социализм систе-
масининг емирилиши, СССРда бошланган сиёсий инқирозлар жараё-
ни Парижни бефарқ қолдирмади. Миттеран сепаратизм (ажралиб 
чиқишга уриниш) ва миллатчиликнинг ҳар қандай кўринишларига 


175
қарши чиқди. Шу сабабли француз дипломатияси СССРдаги горба-
чёвчилик бошқарув тизимини қўллаб-қувватлади. Россия Президен-
ти Б. Ельцин таъсирининг ошиб бораётганини “пайқамади”. 1992 
йил Б. Ельцин расмий ташриф билан Францияга борди. Музокара-
лар чоғида ҳар иккала томон ўзаро ишонч руҳида муносабатларни 
ривожлантириш тўғрисида келишиб олдилар. Бироқ, Россиянинг 
янги раҳбарига нисбатан Парижда сергаклик ва ҳушёрлик кайфия-
ти сақланиб турди. Бунақа кайфият, айниқса, 1993 йили Москвада 
бўлган воқеалар пайтида яққол кўринди.
Париж худди шундай сиёсатни Югославиянинг парчаланиши 
даврида ҳам юритди. Франция дипломатияси Сербияга нисбатан 
ижобий муносабатда бўлди. Ҳатто қуролли тўқнашувлар бошланиб 
кетгандан кейин ҳам Парижда шу кайфият сақланиб турди. Бос-
нияда уруш кетаётган вақтда, Миттеран тинчликпарвар кучлардан 
белгиланган мандат қоидаларидан чиқмасдан ҳаракат қилишни та-
лаб қилди. Ҳатто, уруш хавфига қарамасдан, Миттеран шахсан ўқ 
ёмғирлари остида қолган Сараевога борди. Миттеран олдида халқаро 
муносабатларнинг янги тизимида, яъни АҚШ ва НАТОнинг халқаро 
муносабатлардаги таъсири ўсиб бораётган бир пайтда, Франция-
нинг ўрнини аниқлаб олишдек вазифа турарди. Айниқса, маҳаллий 
қарама-қаршиликлар кучайиб, Болқон ва Форс қўлтиғида урушлар 
кетаётган бир пайтда бу муҳим эди. Форс қўлтиғидаги уруш Ев-
ропа давлатлари ташқи сиёсатининг Вашингтон таъсирига тушиб 
қолганлигини кўрсатди. Ҳатто Франция ҳам, Ироқ билан иқтисодий 
ва ҳарбий-сиёсий соҳалардаги анъанавий алоқаларга қарамай, 
Ироққа қарши коалицияда қатнашишга мажбур бўлди. Кейинги 
йилларда Миттеран иложи борича мустақил ташқи сиёсат юри-
тишга ҳаракат қилди. АҚШ билан муносабатларда маълум даража-
да совуқлик пайдо бўлди. 1991 йили Франция Президенти АҚШнинг 
Европа ишларига аралашишига, хусусан, собиқ социалистик давлат-
ларга ёрдам бериш баҳонасида ички ишларига аралашишига намой-
ишкорона қарши чиқди. 1992 йили Франция ва АҚШ “савдо уруши” 
ҳолатига келиб қолди. Европа ишларига гегемонча кайфиятда арала-
шишига жавобан, Франция Ҳукумати АҚШнинг ЕИҲ билан тузади-
ган шартнома ва битимлари Франция иқтисодий манфаатларига зид 
келса, унга қарши вето беражагини маълум қилди. 
1994 йилдан бошлаб, Миттеран голлчиларга ташаббусни бериб 
қўя бошлади ва “Тинчлик учун ҳамкорлик” Дастурига қўшилишга 
ҳамда Шарқий Европа мамлакатлари билан алоқаларни фаоллашти-


176
риш альянсига қўшилишга мажбур бўлди. Ўша йили Парижда “Му-
дофаа қилишнинг Оқ китоби” нашрдан чиқди. Янгиланган француз 
доктринаси Франция ядро қуролининг автономиясини ва миллий 
ҳудудлар манфаатларини ҳимоя қилишни кўзда тутар эди. Франция 
Ҳукумати Европа Иттифоқини шакллантириш музокараларида ва 
Маастрихт Битимининг имзоланишида ўз ҳиссасини қўшди. Мит-
теранга мамлакат ичкарисидаги қаршиликларни ҳам енгиб ўтишга 
тўғри келди. Ниҳоят, 1992 йил сентябрида умуммиллий референдум-
да ЕИ Шартномаси қўллаб-қувватланди ва ратификация қилинди. 
90- йилларнинг ўрталарида бўлган ҳокимият ўзгариши (Ж. Ши-
ракнинг Президент бўлиши) ҳам ташқи сиёсатда бирон-бир 
ўзгаришга олиб келмади. Ж. Ширак ҳам Ф. Миттераннинг ташқи 
сиёсий йўлини тутди. Франция–АҚШ муносабатлари 1998 йилда 
янада ёмонлашди. Париж НАТОнинг Югославияга қарши опера-
циясини ва Сербия ҳудудининг бомбардимон қилинишини қаттиқ 
қоралади. Франция Европада ягона пул бирлиги учун курашди. 
Ж. Ширак ташқи мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни йўлга 
қўйиш ва шу орқали мамлакат халқ хўжалигини ривожлантиришни 
кўзлади. Фақат 1996 йилнинг ўзида Ширак ташқи мамлакатларга 
15 та расмий ташриф уюштирди. Натижада бир йил ичида тузилган 
шартномалардан 100 млрд франк (16 млрд франкни бевосита Ши-
ракнинг хизмати билан) маблағ мамлакат иқтисодига келиб тушди. 
Айниқса, 1996 йилда Ширакнинг Японияга расмий ташрифи катта 
акс-садо берди. Ташриф икки ўртадаги таранглашган муносабат-
ларга чек қўйди ва 1997 йил Францияда “Япония йили”, 1998 йил 
Японияда Франция йили деб эълон қилинди. Франция–Хитой муно-
сабатларида ҳам муваффақиятлар қўлга киритилди. 1996 йил ХХР 
раиси Ли Пен Парижда Ж. Ширак билан музокаралар олиб борди. 
1997 йил Ширак жавоб ташрифи билан Пекинга борди. Шу вақтдан 
бошлаб космик технология, саноат объектларини қуриш ва авиасоз-
лик бўйича Франция–Хитой ҳамкорлиги йўлга қўйилди. 
1997–1998 йиллардан бошлаб Франциянинг араб давлатлари би-
лан алоқалари фаоллашди. Франция Президентининг шахсан та-
шаббуси билан Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирлиги ва 
Сурия давлатларига қурол-яроғ сотиш бўйича олиб борилган му-
зокаралар муваффақиятли якунланди. Ширак Жўлон тепалигининг 
Сурияга қайтарилишини, мустақил Фаластин давлатининг тузили-
шини қўллаб-қувватлади. Натижада Франциянинг Исроил билан му-
носабатлари ёмонлашди. 


177
Ширак 1997 йил сентябрида Москвага расмий ташриф билан 
келди. Россия Президенти билан шахсий дўстлашув юзага келди. 
1998 йили Москва яқинидаги Россия–Франция–Германия давлатла-
рининг уч томонлама учрашуви, “Катта саккизлик” Саммитининг 
Бирмингем учрашувлари давлатларни бир-бирига яқинлаштирди. 
Бироқ Чеченистон уруши туфайли Франция–Россия муносабатлари-
га совуқлик тушди. 1999 йил ноябрида шахсан Ширакнинг ташаббу-
си билан ЕХҲТнинг Истамбул Саммитида Россияга қарши санкция 
қабул қилинди. Фақат Россиянинг янги Президенти В. Путиннинг 
2000 йил октябрида Парижга расмий ташрифи икки ўртадаги муно-
сабатларни маълум даражада яхшилади. 
2008 йил августида Жанубий Осетия масаласида Россия билан 
Грузия ўртасида келиб чиққан уруш Франция–Россия муносабатла-
рида совуқликни келтириб чиқарди. 
Бугунги Франция Европанинг эмас, балки жаҳоннинг етакчи 
давлатларидан биридир. У халқаро муносабатларнинг янги ар-
хитектурасининг шаклланишида, дунёда бўлаётган геосиёсий ва 
геоиқтисодий жараёнларга салмоқли таъсир кўрсатиб келмоқда. 
Жумладан, Франция БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзо-
си, шунингдек, НАТО, ЕИ ва ЕХҲТларнинг нуфузли аъзоси бўлиб, 
ушбу ташкилотларда ўзининг алоҳида сиёсий йўлига эгалиги билан 
ажралиб туради. 
Франциянинг дунёда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва 
барқарорликни таъминлаш, ҳар томонлама амалий ҳамкорликни 
йўлга қўйиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари борасида олиб бора-
ётган сиёсати аксарият мамлакатлар томонидан маъқулланмоқда. Шу 
сабабли Франция Президенти Н. Саркозининг қўллаб-қувватлашига 
интилаётган давлатлар ва халқаро ташкилотлар кўпчиликни таш-
кил қилмоқда. Франция ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар бутун 
дунё учун алоҳида аҳамиятга эга. Маълумки, Н. Саркози ўзининг 
ўтмишдоши – Ж. Ширакнинг аксиламерикача сиёсатидан воз кечиб, 
трансатлантик муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори эканини 
маълум қилди. Париж 2003 йилда АҚШ томонидан Ироқда олиб бо-
рилган ҳаракатларга ўз норозилигини билдирган бўлса-да, ҳозирги 
кунда халқаро майдонда АҚШ олиб бораётган сиёсатни қўллаб-
қувватламоқда. 
Н. Саркози маъмурияти Шимолий Африкадаги, хусусан, Ливия-
даги мавқеини мустаҳкамлаш ниятида. Шу муносабат билан Фран-
ция, НАТО давлатларининг 2011 йил март ойидан Ливияга қарши 


178
бошлаган босқинчилик урушида Англия билан биргаликда етакчи-
лик қилди.
Франциянинг Европа минтақасидаги энг йирик ҳамкори Герма-
ния бўлиб қолмоқда. ЕИни шакллантириш ва ривожлантириш бора-
сидаги уларнинг ҳамфикрлиги бунга мисол бўла олади. Чунки ЕИ-
нинг етакчи давлатлари ҳисобланган Франция ва Германия томони-
дан ЕИнинг биринчи Президенти лавозимига Бельгия Бош Вазири 
Ҳерман Ван Ромпей номзодининг қўллаб-қувватланиши уларнинг 
аксарият ҳолларда битта нуқтаи назарга эга эканини кўрсатади.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish