Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


ва 1988 йиллардаги сайлов компаниялари



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

1986 ва 1988 йиллардаги сайлов компаниялари.
“Яшай олиш”нинг биринчи тажрибаси
“Сўл тажриба”нинг барбод бўлиши ва ҳукуматнинг ўз йўлини 
ўзгартириши сўл партиялар раҳбариятида таажжуб туғдирди. Касаба 
уюшмаси яна оммавий норозилик ташкилотига айланди. 1984 йили 
Компартия вакиллари намойишкорона равишда ҳукумат таркибидан 
чиқдилар. Бироқ бундай қадам Компартияга обрў келтирмади. Унинг 
таъсири тобора тушиб бормоқда эди. Ишчилар ва ёшлар орасида 
обрўсини йўқотиб борди. Компартия етакчиларининг бир қисми Со-
циалистик партия томон бурилиш қилди, бир қисми миллатчи ра-
дикал гуруҳлар таъсирига тушиб қолди. ФКП 1981 йилги сайлов-
ларда 1978 йилдагига қараганда 1,8 млн овоз йўқотди.
Сўл коали-
ция ҳукуматидан чиқиши ФКПнинг аҳволини янада оғирлаштирди. 
Франция Социалистик партиясида ҳам бўлиниш юз берди. 1986 
йил март ойидаги Парламентга сайловларда ўнг коалиция ишончли 


169
ғалаба қозонди. ОПР ва СФД – 291, ФСП эса 206 мандатга эга бўлди. 
ФКП сайловчиларнинг 10% овозини олиб, 35 мандатга эга бўлди. 
Миллий фронт (1972 йилда тузилган) 35 мандатга эга бўлди. 
Президент Ф. Миттеран Конституция нормаларига биноан Парла-
ментда унча катта бўлмаган Франция раҳбари Жак Ширакка Премьер-
министр лавозимини таклиф қилишга мажбур бўлди. Бешинчи респуб-
лика тарихида биринчи марта “яшай олиш” даври, яъни сўл Президент 
ва ўнг Премьер-министрнинг мамлакатни биргаликда бошқариш 
даври бошланди. Президент мамлакатнинг миллий хавфсизлиги ва 
ташқи сиёсати билан, Премьер-министр ички сиёсат масалалари би-
лан шуғулланди. Иқтисодиётда ўзгаришлар бошланди. Бир ярим йил 
ичида давлат секторининг учдан бири хусусийлаштирилди. Хусусий 
даволаш муассасалари тикланди. Таълим олишнинг хусусий сектори 
кенгайтирилди. Яшаш жойларни ижарага олувчиларга давлат томо-
нидан бериладиган ҳуқуқий кафолат қисқартирилди. Хусусийлаш-
тириш катта маблағ келтира бошлади. 
1986 йил ноябридан 1988 йил январигача хусусийлаштириш 
орқали давлат бюджетига 84 млрд франк келиб тушди. Бу маблағнинг 
72% и давлат қарзларини тўлашга сарфланди, 28% и давлат корхо-
наларини замонавийлаштиришга сарфланди. Кўрилган чоралар 80- 
йиллар иккинчи ярмидан бошлаб Ялпи ички маҳсулотнинг ва саноат 
ишлаб чиқаришининг йилига 3–4% ўсишига олиб келди. 1988 йилги 
Президент сайловларининг биринчи босқичида Ф. Миттеран 34% 
овоз олиб, ғалаба қилди. Ўнг партиялар лидерлари Ж. Ширак ва 
Барр ўртасида қизғин кураш кетди ва Ж. Ширак 19,9% овоз олиб 
(Барр – 16,5%), сайловнинг иккинчи босқичига чиқди. Президент 
сайловининг иккинчи босқичида Ф. Миттеран 54% овоз олиб 
(Ж. Ширак – 46%), ғалаба қозонди. Мамлакат Парламенти тарқатиб 
юборилди ва Президент томонидан янги Парламент сайловлари бел-
гиланди. Бир ойдан сўнг бўлган Парламент сайловларида ФСП 276 
мандатга, оппозиция 272 мандат (СФД – 130, ОПР – 128, мустақил 
ўнглар – 13, НФ – 1)га эга бўлди. ФСП вакили Мишель Рокар 
ҳукуматга бош бўлди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish