Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

4- §. 1974–2010 йилларда Франция
1974–1981 йилларда Франция. В. Жискар д’ Эстен
Ж. Помпидунинг вафоти Республикани ҳимоя қилиш демократ-
лар иттифоқи (ЮДР) партиясида ички курашни яна кучайтириб 
юборди. “Баронлар” гуруҳи Президентликка Ж. Шабан Дельмас 
номзодини қўйдилар. “Ёш бўрилар” гуруҳи ҳам партия раҳбарлиги 
учун курашга тайёр эмас эди, бироқ муросага келишни ҳам хоҳламас 
эди. Жак Ширак, Пьер Жюйе ва Мари Гаролар бошчилик қилган “43 
лар гуруҳи”нинг республикачи Жискар д’ Эстен номзодини қўллаб-
қувватлаши ички партиявий курашни юқори чўққисига олиб чиқди. 
Шабан Дельмасга солиқларни тўламаганлик, ахлоқий бузуқлик, яъни 
иккинчи хотини борлиги каби айблар қўйилиб, шов-шув кўтарилди. 
ЮДРда сиёсий парчаланиш ҳолати юзага келди. Партиянинг “сўл 
қаноти”да марказга (центристик) интилувчи ғоялар устун келди. 
Сўллар 1969 йилги сайлов сабоқларини инобатга олиб, ўзларининг 
ягона номзоди сифатида Ф. Миттеранни танладилар. Уларнинг сай-
ловолди кураши “Сўл кучларнинг қўшма дастури” асосида қурилди.
Партиядаги сиёсий қайта қуришлар центристлар нинг ҳам фа-


165
оллашганини кўрсатди. Центристлар янги авлодининг йўлбошчиси 
Валери Жискар д’ Эстен бўлди. У 1966 йилдаёқ ўзининг депутатлик 
гуруҳини Мустақил республикачилар Миллий Федерацияси (НФНР) 
деб номлаганди. 
Валери Жискар д’ Эстен 1974 йилги сайлов компаниясида барча 
центрист кучларни бирлаштиришга муваффақ бўлди. НФНР лидери 
“демократия ва тараққиёт маркази” сифатида қўллаб-қувватланди. 
Президентликка сайловнинг биринчи турида Миттеран – 43,3%, 
Жискар д’ Эстен–32,9% ва Шабан Дельмас 16,6% овоз тўплади. 
1974 йилги сайлов Франция иқтисодиёти чуқур инқироз чизиғига 
кириб бораётган вақтда ўтди. “Нефть карахти”нинг таъсири, иш-
лаб чиқариш унумдорлигининг пасайиши, нарх-навонинг йилига 
10% дан ошиб бориши, 1974–76- йилларда ишсизлар сонининг 2,5 
баравар ошиши ва франкнинг қадрсизланиши ҳолатлари кузатилди. 
Ҳукумат нефть компанияларига ёрдам маблағи ажратишга, хусусан, 
нефтни сотиб олиш учун катта маблағлар сарфлашга мажбур бўлди. 
Бу эса ташқи савдо тақчиллигининг ошишига ва франк курсининг 
тушишига олиб келди. Узоқ муддатли “арзон кредит” сиёсати ва 
давлат протекционализм (миллий иқтисодиётни чет эл рақобатидан 
ҳимоя қилишга қаратилган) сиёсатининг натижалари ҳам ўз таъ-
сирини кўрсатди. Кейинги 20 йил давомида ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотларнинг нархи 5 баробар, инвестиция 12 баробар, компани-
яларнинг кредит қарздорлиги 15 баробар ва жисмоний шахсларнинг 
қарздорлиги 55 баробарга ошди. 
1976–1980 йилларга мўлжалланган VII режага биноан, жаҳон 
бозорида рақобатбардош бўладиган соҳаларни, хусусан, йирик 
бизнес, автомобилсозлик, кимё, электротехника соҳаларини ри-
вожлантириш кўзда тутилди. Асосий эътибор халқаро лойиҳаларга 
(авиасозликда “Аэробус” ва “Конкорд”га, космик тараққиётларда 
“Ариан”га) қаратилди. Ҳарбий саноат тармоғи ҳам сезиларли да-
ражада мустаҳкамланиб, маҳсулотнинг 40% и экспортга чиқарила 
бошланди. 
Жискар д’ Эстен Президентлиги даврида, иқтисодий инқироз 
бўлишга қарамай, Францияда юқори турмуш кечириш сақланиб, ри-
вожланган мамлакатлар бешлигидан мустаҳкам жой олди. Капитал 
сарфлаш самарадорлиги ошиб, унинг асосий соҳаси сармоя қўйиш 
48,3% га ошди. Ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиши ўртача 1,9% 
га, саноатда ишлаб чиқариш меҳнат унумдорлиги йилига 4% га ўсди. 
Бу пайтда ташқи савдо 5 бараварга ўсди. Агар 1970 йилда миллий 


166
маҳсулотнинг 12,7% и экспорт қилинган бўлса, 1980 йилга келиб бу 
кўрсаткич 18% га етди. 
Ташқи сиёсатда Жискар д’ Эстен эътиборини “Ягона 
Европа”ни ривожлантириш масаласига қаратди. НАТО билан яқин 
ҳамкорликда ташқи сиёсат олиб боришини маълум қилди. Ўз нав-
батида, бу Франция–Америка муносабатларининг яхшиланишига 
йўл очди. Ғарбнинг етакчи давлатлари билан ўзаро муносабатла-
ри мустаҳкамланди. Жискар д’ Эстен ташаббуси билан “кучли ет-
тилик” давлатлари раҳбарларининг йиллик учрашувлари йўлга 
қўйилди. “Еттилик”нинг биринчи йиллик учрашуви 1975 йил Рам-
бусда бўлди. Жискар д’ Эстен СССР билан сиёсий мулоқотларни 
эҳтиёткорлик билан олиб борди, бироқ иқтисодий муносабатлар 
ривожланди. Жискар д’ Эстен СССРга бир неча бор расмий ташриф 
билан келди ва юқори давлат раҳбарлари билан учрашди. Масалан, 
1975, 1979 йилларда у Москвада бўлди, 1977 йилда Л. И. Брежнев 
Парижда расмий ташриф билан бўлди. 1975 йилда Жискар д’ Эстен 
Франция номидан Хельсинки Умумевропа Кенгашининг сўнгги Ак-
тига имзо чекди. 
Жискар д’ Эстен Президентлиги даврида Франция учинчи дунё 
мамлакатлари билан фаол муносабатлар олиб борди. АҚШ билан 
яқинлашишига қарамай, Париж Исроил–Миср ўртасида имзоланган 
Кэмп-Дэвид Сулҳ Шартномасини қоралади, араб давлатларининг 
антиисроил йўлини қўллаб-қувватлади. Париж Хитой ва Эрон би-
лан муносабатларини яхшилади, Индонезия, Малайзия, Филиппин, 
Сингапур давлатлари билан иқтисодий битимлар тузди. 
XX асрнинг 70- йилларида Франция Африка давлатлари билан 
фаол муносабатда бўлди. Франция қурол-яроғ экспорти бўйича 
дунёда иккинчи ўринга кўтарилди. Қурол-яроғларнинг асосий 
қисми “қора континент”га чиқарилди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish