Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


йилги Берлин инқирози ва Германиянинг



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

 
1948 йилги Берлин инқирози ва Германиянинг
парчаланиши 
1947 йилнинг бошидаёқ Германиянинг тараққиёт йўллари маса-
ласида иттифоқчилар ўртасидаги сиёсий музокара боши берк кўчага 
кириб қолгани яққол кўринди. Ташқи ишлар вазирликлари Кенгаши-
нинг 1947 йил март-апрель ойларида Москвада бўлган сессиясида 
совет делегацияси тайёр маҳсулотларни репарация (товон) ҳисобига 
ундиришни яна кун тартибига қўйди. Унинг рақиблари товон унди-
ришни бас қилиш ва олмонларга иқтисодий тизимни тиклашга имкон 
бериш лозимлигини айтишди. Баҳс-мунозара бирор аниқ натижага 
олиб келмади. ТИВКнинг навбатдаги – 1947 йил декабрда Лондонда 
бўлган сессияси ҳам мутлақо натижасиз туради. Унда ҳаттоки ке-
йинги сессияни қачон ва қаерда ўтказишга ҳам келишиб олинмади. 
Германия масаласининг кескинлашиши СССРнинг товон унди-
риш масаласида қаттиқ туриб олишидан ташқари, АҚШнинг ташқи 


198
сиёсатидаги ўзгаришига ҳам боғлиқ эди. “Трумэн доктринаси” ту-
файли СССР–АҚШ ўртасидаги қарама-қаршиликнинг бошланиши, 
биринчи навбатда, Европа мамлакатлари тақдирига салбий таъсир 
кўрсатди. АҚШ Европага ҳарбий блок стратегияси нуқтаи назари-
дан қарай бошлади. Бу йўналишдаги илк қадам “Европанинг тикла-
ниши ва ривожланиши (“Маршалл режаси”) дастури”нинг ишлаб 
чиқилиши бўлди. 1947 йилнинг июнида ишлаб чиқилган ва 1947 йил 
июлида Париж конференциясида кўрилган бу режа 1948 йил апрел-
да қонуний кучга кирди.
1948 йил январида Бизония Вазирлар Мажлисида ғарбий ерларда 
иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилинди. 
Олий суд ва Марказий Банк ташкил қилинди. Иқтисодий Кенгаш ва 
директоратга бирлаштирилган марказий бошқармаларнинг вазифа-
лари кенгайтирилди. Франция Ҳукумати билан келишувга эришил-
ди. Товон тўлаш ўрнига, Францияга Саар вилояти ижарага берилди 
Франция ўзига тегишли оккупацион зонанинг АҚШ ва Англия окку-
пацион зоналари билан қўшилишига рози бўлди. 1948 йил феврали-
да Тризония ташкил этилди. Саар вилояти 1957 йилгача, яъни ГФР 
таркибига киритилгунга қадар Франция ихтиёрида қолди. 
1948 йилнинг феврал-июн ойларида Германия масаласи бўйича 
Лондон конференцияси бўлиб ўтди. Унда биринчи бор совет деле-
гацияси иштирок этмади. Конференция янги Германия давлатининг 
Конституциясини ишлаб чиқиш учун таъсис йиғилишини чақиришга 
қарор қилди. Ўша даврда АҚШ маъмурияти “Маршалл режаси”ни 
Германиянинг ғарбий оккупацион зоналарига жорий этиш тўғрисида 
қарор қабул қилди. Бу масалага оид шартномада таъкидланиши-
ча, Ғарбий Германия иқтисодиётининг тикланиши “шахсий эркин-
лик”, “эркин бошқарув”, “соғлом иқтисодий муҳит”, “мустаҳкам 
хорижий алоқалар” ва “молиявий барқарорликни таъминлаш” та-
мойилларига асосланган Европа ривожланиш режасининг асосий 
қисми эди. Иқтисодий ислоҳот устидан АҚШ махсус органлари-
нинг назорат қилиши, олмон бозорида божхона чеклашларини бе-
кор қилиш, монополияга барҳам бериш сиёсатини давом эттириш 
таъминланди. “Маршалл режаси” амалга оширила бошлаганининг 
биринчи йилидаёқ Ғарбий Германия АҚШдан 2 422 млрд доллар (бу 
кўрсаткич Франция ва Буюк Британия биргаликда олган маблағига 
тенг бўлиб, Италия олган маблағдан қарийб 3,5 баравар кўп) маблағ 
олди. Аммо Германияда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бир қисми 


199
қарзни қоплаш учун АҚШга жўнатилаётганлиги сабабли, даромад-
нинг 10% и (6,7 млрд марка)си Германияда қолар эди. 
Германияда иқтисодий ислоҳотни амалга оширишнинг асо-
сий муаммоси “мустаҳкам валюта”ни яратиш, гиперинфляциянинг 
ҳалокатли оқибатларини бартараф этишдан иборат бўлди. 1947 йил-
дан бери Иқтисодий Кенгашда марказлашган режавий хўжалик ва 
монетор сиёсат тарафдорлари ўртасидаги қизғин баҳс-мунозаралар 
давом этмоқда эди. Людвиг Эрхард раҳбарлигидаги бир гуруҳ му-
тахассислар қадрсизланган пулнинг катта ҳажмидан қутулишга 
қаратилган молиявий ислоҳот лойиҳасини тайёрлади. Эрхарднинг 
фикрича, бундай ислоҳотни амалга ошириш ишлаб чиқаришни 
фаол рағбатлантириш ва истеъмолчиларнинг энг ночор қатламини 
ҳимоя қилиш, истеъмолчи бозорини барқарорлаштириш ва ишлаб 
чиқаришни йўналтиришга қаратилган бир қатор қўшимча чора-
тадбирларни амалга оширишдан иборат. Дастлаб, АҚШнинг ушбу 
ислоҳотни барча 4 тала зонада амалга ошириш керак деган режаси 
натижа бермагач, 1948 йилдан бошлаб кўзда тутилган ишлар фақат 
Тризония доирасида тайёрлана бошланди. 
Ғарбий зоналарда пул ислоҳоти 1948 йил 20 июнда бошланди. 
Алмашишнинг расмий нисбати 10 рейхсмаркага 1 янги олмон мар-
каси қилиб белгиланди (бундан ташқари, ҳар бир фуқаро 1:1 курс 
бўйича 40 маркани алмаштира олиши мумкин эди). Аввалига ал-
маштирилган пулнинг фақатгина 5% ини қўлга олиш мумкин эди. 
Даромадларнинг қонунийлиги аниқлангач, солиқ ҳукумати томони-
дан яна 20% и, кейинчалик 10% и бериладиган бўлди. Қолган 65% и 
бекор қилинадиган бўлди. Алмашинув курсининг сўнги квотасига 
кўра, 6,5 олмон маркасига 100 рейхсмарка тўғри келди. Нафақа, ой-
лик маош, ижтимоий ёрдамлар 1:1 нисбатда қайта ҳисобланди. Дав-
латнинг барча олдинги қарзлари бекор қилинди. Шундай қилиб, кат-
та пул ҳажми қисқартирилди. “Ишончли пуллар”нинг пайдо бўлиши 
“қора бозор”га барҳам берди ва бартер (айирбошлашлар) тизимини 
издан чиқарди. 
Ислоҳот бошланганидан икки кун ўтгач, марказлашган режа-
лаштиришни бекор қилувчи ва нархларни эркинлаштирувчи қонун 
ҳужжатлари кучга киритилди. Аммо, шу билан бир вақтда, транс-
порт ва почта хизмати, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-жой 
нархлари устидан чекловчи назорат сақлаб қолинди. Аҳолини энг за-
рур моллар билан арзон нархларда таъминлашга қаратилган махсус 
“ҳар бир киши учун дастури” қабул қилинган эди. Эрхард монопо-


200
лиянинг энг ашаддий шаклларига йўл қўймаслик сиёсатини сақлаб 
қолиш, “давлат тадбиркорлиги” (жамият учун зарур бўлган хизмат 
кўрсатиш ва ишлаб чиқаришда, транспорт, энергетика, ахборот ин-
фратузилмасини ривожлантиришда давлатнинг бевосита аралашу-
ви) тизимини ривожлантиришни талаб қилишда давом этди. Бундай 
иқтисодий механизмни Эрхард жамият ва шахс манфаатларини бир-
дай қондирувчи “социал бозор хўжалиги” деб баҳолади. 
1948 йилдаги муваффақиятли иқтисодий ислоҳот Германияда сиё-
сий вазиятнинг кескинлашуви билан бирга ўтди. Ғарбий зоналарда 
пулларни алмаштиришга тайёргарлик кетаётганлиги тўғрисида бе-
рилган маълумотларга қарамасдан, Германиядаги Совет ҳарбий маъ-
мурияти истеъмол бозорини издан чиқарувчи, қийматини йўқотган 
эски маркаларининг Шарқий Германияда пайдо бўлишининг олди-
ни олишга қаратилган ҳеч қандай чора кўрмади. Тўғри, 1946 йил 30 
июнда ёпилган зоналараро чегара бунга тўсқинлик қилиши мумкин 
эди, аммо тўртта секторга бўлинган Берлин бундан мустасно эди. 
1948 йил 24 июнда совет қўшинлари Ғарбий Берлинни қуршаб олиб, 
уни ғарбий зоналардан узиб қўйди. Бу ҳаракат кўпроқ сиёсий харак-
терга эга эди. Шундай қилиб, Ғарбдан катта пул ҳажми оқиб келиши 
хавфи бартараф қилинди. Ғарбий Берлиннинг қамал қилиниши эса 
Ғарб мамлакатларига тазйиқ ўтказиш воситаси эди. Аммо бу ҳаракат 
кутилганидай эмас, балки тескари натижага олиб келди. 
Ғарбий Берлин аҳолисини қутқариш учун АҚШ ҳаво кўпригини 
барпо этди. Қамал даврида АҚШ самолётлари деярли ҳар дақиқада 
Темпельхоф аэродромига қўниб турди. Ҳар куни шаҳарга 13 000 тон-
на озиқ-овқат етказиб турилди. Бу олдинги ойлардаги маҳсулотларга 
нисбатан 3 баробар кўп эди. Жавоб чораси сифатида ғарб томони 
совет зонасига маҳсулот киритишга нисбатан тақиқ (эмбарго) жорий 
қилди. Кескин музокаралардан сўнг, 1948 йил 30 августда Берлин-
да ғарбий маркани бекор қилиш тўғрисида тўрт томонлама Битимга 
келинди. Аммо уни амалга ошириш техник сабабларга кўра узоққа 
чўзилди ва Ғарбий Германия давлатчилиги расмийлаша боргани 
сайин, уни амалга ошириш амримаҳол бўлиб қолди. 
Берлин муаммоси энг қизғин паллага кирганда, 1948 йил 15–
22 июлда Рюдесхаймда ғарбий ерларнинг вазир-президентлари 
йиғилиши бўлиб, унда Берлин обер-бургомистри Эрнст Рейтер тезда 
Ғарбий Германия давлатини тузиб, унга Ғарбий Берлинни қўшишга 
даъват этди. Йиғилиш қатнашчилари 1948 йил 1 сентябрда таъсис 
мажлисини чақириш тўғрисидаги қарорни тасдиқлашди. Аммо, ке-


201
йинчалик айирмачилик тўғрисидаги баҳс-мунозаралардан қутулиш 
учун “таъсис мажлиси” ва “конституция” атамалари олиб ташланди. 
1949 йил апрелда Вашингтонда АҚШ, Англия ва Франция ташқи 
ишлар министрлари “оккупацион статут” (Низом)ни қабул қилдилар 
ва Ғарбий Германияда мавжуд 9 та земел (ўлка)дан иборат “Германия 
Федератив Республикасини тузиш тўғрисида” Битим туздилар. 1949 
йил 8 майда Парламент Кенгаши томонидан Германия Федератив 
Республикасининг Асосий Қонуни ишлаб чиқилди. Бу Конститут-
ция тарихга “Бонн Конститутция”си номи билан кирди. Бир вақтда 
Шарқий Германия давлатчилиги ҳам шакллана борди. 1947 йилдаёқ 
совет зонасида Олмон Халқ Конгресси (ОХК) фаолият кўрсата бош-
лаган эди. Унинг 1947 йил декабрида бўлиб ўтган биринчи сессия-
сида ягона Германия учун кенг оммавий ҳаракатни шакллантириш 
масаласи қўйилган эди. 1948 йилдаги иккинчи сессияда Олмон 
Халқ Конгресси (ОХК) барча олмон ерларида Германиянинг яго-
налиги тўғрисида референдумни ўтказиш ташаббуси билан чиқди. 
Аммо шу вақтнинг ўзида Олмон Халқ Кенгаши (ОХК) ҳам ташкил 
қилинди. У шарқий Германия давлати Конституцияси лойиҳасини 
тузиш ваколатига эга бўлди. Конститутция лойиҳаси ГБСП вакилла-
ри томонидан ишлаб чиқилди ва 1949 йил 19 мартдаги Олмон Халқ 
Кенгаши (ОХК) йиғилишида қабул қилинди. 1949 йилнинг 29–30 
майида бўлиб ўтган Олмон Халқ Кенгаши (ОХК) учинчи сессияси 
Германия Демократик Республикаси Конституциясини тасдиқлади. 
1949 йил 7 октябр ГДР ташкил этилган кун сифатида тарихга кирди 
Германиянинг парчаланиши ниҳоясига етди. 1949 йил май-июнида 
Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг Париж сессияси ҳам бу жа-
раённинг олдини олиб қола олмади. Шундай қилиб, Германиянинг 
бўлиниб кетиши урушдан кейинги давр тарихидаги энг мураккаб 
муаммолардан бирига айланиб қолди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish