Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Олмон “фаровонлик давлати”нинг
гуллаб-яшнаши ва инқирози
ХХ аср 60- йиллари бошига келиб, Аденауэрнинг сиёсий 
обрўси туша бошлади. Унинг консервативлиги, ўзгалар фикрига 
тоқатсизлиги, шубҳа билан қараши ҳукуматнинг самарали ишла-
шига халақит бера бошлади ва партия фаолиятида норозиликнинг 
авж ошишига сабаб бўлди. 1963 йил 23 апрелда Христиан демокра-
тик союз (ХДС) депутатлари фракцияси йиғилишида Эрхардни 87 
ёшли Канцлер К. Аденауэрнинг вориси деб қабул қилди. Эрхард 
демократ эди, баҳс-мунозаралардан бош тортмас ва Аденауэрнинг 
авторитар бошқарув усулларига қарши эди. 1963 йил 15 октябрда 
Аденауэр 14 йиллик канцлерликдан кейин истеъфога чиқди ва Бун-
дестаг Мажлисида Людвиг Эрхард федерал Канцлер этиб сайлан-
ди. У: “Ҳукуматнинг мақсади: ижтимоий тинчлик ва ҳамкорликка 
эришишга, умуммиллий манфаатларни амалга ошириш учун барча 


209
сиёсий кучларни бирлаштиришга даъват этишдир”, – деди. Нати-
жада ривожланиш суръатлари 1961 йилда 5% бўлган бўлса, 1964 
йилдан бошлаб тараққиёт суръатлари илгариги “олтин ўн йил-
лик” даражасига етди. Бир йилнинг ўзида ЯММнинг ўсиши 9,5% 
ни ташкил этди. Бундай ўсишга ишчи-ходимлар сонини ошириш 
ҳисобидан эмас, балки, асосан, меҳнат унумдорлигини ошириш 
ҳисобига эришилди. “Иқтисодий ўсиш”нинг давом этиши ниҳоятда 
юқори турмуш даражасини сақлаб қолишга имкон берди. 1966 йилда 
ўтказилган сўровларга кўра, олмонларнинг 89% и ўз даромадлари-
дан қониқишларини, 45% и эса “керагидан ҳам ортиқроқ даромад 
қилаётганликларини”, атиги 10% и даромадлардан норози эканли-
гини айтди. 
Христиан демократик ҳаракатнинг ўсиб бораётган инқирози 1965 
йилда бўлиб ўтган сайловларда аён бўлди. Сайловда 39,5% овоз ва 
202 депутатлик мандатига эга бўлган ГСДП етакчилик қилди. ХДС 
фақатгина иккинчи ўринни олишга муваффақ бўлди. Уни сайловчи-
ларнинг 38,1% и “сайлади, бу эса 196 мандатга эга бўлишга имкон 
берди. 9,5% овоз ва 49 тадан мандатга эга бўлган ХСС ва ЭДПлар-
нинг қўллаб-қувватлаши ХДСга Парламентда кўпчиликни сақлаб 
қолишга имкон берди. Аммо бу коалициянинг сиёсий барқарорлиги 
сусайиб борарди. 
Ташқи сиёсатга оид масалаларда Эрхард “центристик” позицияни 
сақлаб қолишга ҳаракат қилди. У 1963 йилда АҚШ таклиф қилинган 
НАТОнинг кўп миллатли ядро кучлари ғоясини қўллаб-қувватлади ва 
ГФР ҳудудида НАТО мамлакатларининг ҳарбий иштирокини сақлаб 
қолишга ҳаракат қиларди. “Атлантик якдиллик” тамойили Боннинг 
ташқи сиёсатидаги устивор йўналиш деб ҳисобланди. Аммо, шу би-
лан бир вақтда, Эрхард 1963 йил августида СССР, Буюк Британия 
ва АҚШнинг атмосфера, космик кенглик ва сув остида ядро синов-
ларини тўхтатиш тўғрисидаги Москва Шартномасига ҳам ижобий 
баҳо берди. 1966 йилда Эрхард ҳукумати Бундестагга қуросизланиш 
тўғрисидаги халқаро келишув лойиҳасини тақдим этди. Аммо 
лойиҳа Парламентда кўпчилик томонидан маъқулланмади. Эрхард 
ГФРдаги барча етакчи сиёсий кучларни қаноатлантурувчи Умумгер-
мания муаммоси ечимини ҳам топа олмади. 
1966 йилда Эрхард ҳукумати партия сафларидаги норозилик са-
баб инқирозга юз тутди. Уни коррупция, порахўрлик, Парламентда-
ги фракцияда тарқоқликка йўл қўйганликда ва партияда фаол иш-
лашдан воз кечганликда айблади. Эрхарднинг солиқларни ошириш 


210
тўғрисидаги таклифи Озод демократик партия вакиллари томонидан 
рад этилди. Бу ҳукумат инқирозига сабаб бўлди. 1966 йил 1 декабрда 
Эрхард истеъфога чиқди. Унинг ўрнини христиан демократларнинг 
янги раҳбари Курт Кизингер эгаллади. Ҳукумат таркибига илк бор 
ГФРдаги барча етакчи сиёсий партиялар вакиллари киритилди. Ви-
це-канцлер ва Ташқи ишлар вазирлиги лавозимларини Германия Со-
циал-демократик партияси раиси В. Брандт эгаллади. ХСС раҳбари 
Ф. Й. Штраус эса Молия вазири бўлди. Ўзига хос ҳукумат блоки 
“катта коалиция” деган ном олди. 
Кизингер ўзига хос иш қобилиятига эгалиги ва ишбилармонли-
ги билан ажралиб турган яхши таҳлилчи эди. У Иқтисодиёт вази-
ри Шиллер ва Молия вазири Штраусларнинг самарали ҳамкорлик 
қилишига эришди. 1967 йилдаги “Барқарорлик ва иқтисодиётни 
жонлантиришга ёрдам бериш тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилди. 
Унинг асосчиси Шиллер эди. Штраус, ўз навбатида, режалашти-
ришнинг асосий мақсади бюджет-молиялаш тизими барқарорлиги, 
инфляция жараёнларининг олдини олиш, нарх белгилаш жараёни 
барқарорлигини таъминлашга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткичлар 
режалаштиришнинг мазкур олмонча варианти француз ва инглиз-
лар тажрибасидан фарқланишини кўрсатарди. Микроиқтисодиётни 
тартибга солиш соҳасида “Шиллер-Штраус дастури” Эрхарднинг 
ижтимоий бозор хўжалиги ғоясига мос тушар эди. Ҳукумат фаол-
лиги иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларининг яхшиланишига 
сабаб бўлди. 1968 ва 1969 йилларга келиб, саноат ўсишининг илга-
риги суръатлари тикланган эди (11,8% ва 12,9%). Молиявий бозор 
мустаҳкамлиги ҳамда ҳукуматнинг энг кўп зарар кўрган соҳаларга 
(қурилиш, металлургия, машинасозлик) қаратилган кредит сиёсати 
бунга ижобий таъсир кўрсатди. Охирги ўн йиллик давомида ишлаб 
чиқаришда фан ва техника ютуқларининг кенг жорий этилиши сано-
атда қайта қуришнинг тугаланиши ва экспортнинг тез ўсишида катта 
аҳамиятга эга бўлди. Энг янги соҳалар, айниқса, электроника, кимё 
ва атом энергетикаси соҳалари жадал ривожланди. 60- йилларнинг 
охирига келиб ЕИҲ мамлакатларига Ғарбий Германия экспортининг 
47% и ва импортининг 53% и тўғри келди. 
“Катта коалиция” ҳукумати даврида ГФРнинг Европа 
Ҳамжамиятида шериклар билан сиёсий муносабатлари ҳам анча 
мустаҳкамланди. Ташқи сиёсатда Шарқий Европага оид масала-
лар ҳам эътибордан четда қолмади. ГСДПнинг янги раҳбарлари: 
В. Брандт, Г. Венер ва Г. Шмидтлар “дўстлик кўприклари” ўрнатиш 


211
сиёсатини, СССР ва бошқа социалистик мамлакатлар билан му-
носабатларни яхшилаш, Умумгермания муаммосини ўзаро кели-
шувлар орқали ҳал қилишни кун тартибига қўйди. Уларнинг саъй-
ҳаракатлари туфайли ГДР Ҳукумати билан дастлабки алоқалар 
ўрнатилди, Югославия билан дипломатик муносабатлар тикланди, 
Руминия билан иқтисодий алоқалар кучайтирилди. ГФР бу йиллар 
давомида Ғарб мамлакатлари ичида СССРнинг асосий экспортчиси-
га айланди. Аммо бу қадамлар ҳукуматнинг консерватив кайфиятда-
ги қисмининг қаршилигига учради. 
“Катта коалиция” партиялари ўртасидаги қарама-қаршилик-
ларнинг ошиб боришига Канцлер атрофидаги можаро сабаб бўлди. 
Кизингер “нацист режими” даврида Ташқи ишлар вазирлигининг 
сиёсий ташвиқот бўлимида ишлаган эди. ХДС раҳбари таржимаи 
ҳолидаги бу саҳифалар кенг оммага маълум қилинди. Мамлакат бир-
бирига қарама-қарши лагерга бўлиниб қолди: тоталитар (мустабид) 
тузум давр талаби эканлигини тан олиб, яқин ўтмиш билан муро-
са қилувчилар ва тарихий хотирага нисбатан бутунлай муросасиз 
бўлганлар лагерларига. Кизингер атрофидаги шов-шувлар “айсберг 
чўққиси” эди, холос. 60- йиллар охирида ГФРни ижтимоий норози-
лик қамраб олди.
ГФРдаги “60- йиллар инқирози”нинг ўзига хослиги унинг сиё-
сийлашганида эди. 1967–1968 йилларда ГФР университетларида 
талабаларнинг норозилик ҳаракатлари бошланди. Ёшлар таълим 
тизимининг ислоҳ қилинишини талаб қилар, қотиб қолган бюр-
герча ғояларнинг мажбурий сингдирилишига, сиёсатнинг консер-
вативлигига қарши норозилик билдирар эди. Тез орада талабалар 
ҳаракати сиёсий тус олиб борди. АҚШнинг Вьетнамдаги уруши, 
Бонн ҳукуматининг Африка ва Яқин Шарқдаги диктатура режимла-
ри билан ҳамкорлигига қарши намойишлар бўлиб ўтди. Талабалар 
ичида атроф-муҳит ҳимоячилари – “яшиллар” ҳаракати шакллана 
бошлади. “Янги сўл” ғоялари билан бирга, маоизм, троцкизм, анар-
хизм каби назариялар ҳам кучайиб борди. 60- йиллар охирида ёш-
ларнинг илк террорчилик гуруҳлари шакллана бошлади. Улар ичида 
энг машҳури “Қизил армия фракцияси” (ҚАФ) эди. У 1968 йилда 
полиция ҳаракатларига норозилик сифатида Фракфуртда ташкил 
этилган эди. “Қизил армия фракцияси” мамлакатда пролетар ком-
мунистик инқилобни амалга оширишни мақсад қилиб қўйди. Сўл 
радикаллар мақсадларига эришиши учун мамлакатда террорчилик 
ҳаракатларини амалга ошириб турарди. Шу билан бирга, 60- йиллар 


212
охирида ГФРда миллатчилик, неонацистик характерга эга бўлган 
ўнг радикал ҳаракатлар ҳам пайдо бўлди. 1964 йилда миллатчи-
лик кайфиятдаги Германия Миллий демократик партияси (ГМДП) 
ташкил топди. Уч йил ичида унинг аъзолари сони 40 000 нафарга 
етди. 1967 йилдан партияга Адольф Тадден бош бўлди. Кизингер 
ҳукумати сиёсий радикализмга қарши кураш чораларини кўрди. 
Полиция ёрдами билан норозилик ҳаракатларини шафқатсизлик 
билан бостирди. Бундестаг муҳокамасига “фавқулодда ҳолат” жо-
рий этиш масаласини киритди. 60- йиллар охиридаги ижтимоий-
сиёсий инқироз “катта коалиция”да инқирозни келтириб чиқарди. 
Бу сиёсий уюшма муваққат эди ва унинг иштирокчилари навбат-
даги Парламент сайловларига фаол тайёргарликни бошлашди. 
ГСДП раҳбарлари ижтимоий-иқтисодий ва ташқи сиёсатда чуқур 
тузатишлар қилишга тайёр эканликларини намойиш қилишди. 
В. Брандт партиянинг ислоҳотчилик қиёфасидан фаол фойдаланар, 
“ҳақиқатни гапириш”га, алдовлар ва консерватизимни тугатишга 
даъват этарди. 
1969 йил 29 сентябрда Бундестагга бўлган сайловлар социал-де-
мократларга муваффақият келтирди. ГСДП 42,7% овоз ва 224 ман-
датга эга бўлди. ХДС 36,6% овоз ва 193 мандатга, ХСС 9,5% овоз 
ва 49 мандатга эга бўлди. Ҳукуматни тузиш тақдири сайловчилар-
нинг 5,8% овозини олган Эркин демократик партияга боғлиқ бўлиб 
қолди. Натижада бу партия ГСДП билан коалицион ҳукумат тузишга 
рози бўлди. Мамлакатни 20 йил бошқарган ХДС ва ХСС ҳукуматдан 
четлаштирилди. В. Брандт бошчилигида ГСДП ва ЭДПнинг “кичик 
коалиция” ҳукумати тузилди. “Социал-либераллар коалицияси”га 
таянган Вилли Брандт Канцлерлик лавозимини эгаллади. ГСДПнинг 
сиёсий нуфузи ошганлигини 1969 йил мартидаги Президентлик сай-
лови ҳам кўрсатди, ГСДПининг номзоди Г. Хайнеман Президент-
ликка сайланди.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish