Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

3- §. ГФР ва ГДР 50–70- йилларда
Ниҳоятда мураккаб вазиятга қарамасдан, Ғарбий Германиянинг 
етакчи сиёсий кучлари қисқа муддатда мамлакатнинг мўътадил ва 
самарали ривожланиши учун асос бўла оладиган конституциявий 
лойиҳани яратишга муваффақ бўлишди. Мамлакатда конституциявий-
ҳуқуқий жамият қуриш масаласида Христиан демократи союз (ХДС), 
Христиан социал союз (ХСС), Озод демократик партия (ОДП) ва Гер-


202
мания Социал-демократик партияси (ГСДП) каби етакчи партиялари 
ҳамфикр эдилар. Конституциявий тамойилларнинг асосини эркин-
лик ва ижтимоий жавобгарлик ғоялари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш ва индивидуализмни чеклаш, миллатни умумий ижобий 
мақсадлар ва манфаатларга эга бўлган ҳақиқий ижтимоий организм 
деб эътироф этиш, фуқаролик жамиятини бошқаришда давлат роли-
нинг ошганлиги ва, шу билан биргаликда, унинг синфий ёки ирқий 
ҳукмронлик воситаси эмаслигини эътироф этиш ташкил қиларди. 
Конституциявий назорат кўлами ижтимоий муносабатларнинг асо-
сий ва муҳим турларини, хусусан, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва 
ташқи сиёсий муносабатларни қамраб олди. Ҳар бир индивиднинг 
тўлақонли ривожланиши учун шароит яратиш заруратини эътироф 
этган олмон конституционализми инсон ва жамиятнинг ҳуқуқ ва 
бурчларининг ажралмаслигига таянарди. У давлатни эркинлик, адо-
лат, бирдамлик каби таянч қадриятлар асосида тузилган ҳамжамият 
деб эътироф қиларди. 
ГФРнинг Асосий Қонуни демократик ва ижтимоий федератив 
давлат тузишни мақсад қилиб олди. Конституциянинг биринчи 
бўлимида инсон ҳуқуқлари, жумладан, инсоннинг яшаш ва шахсий 
дахлсизлиги, эътиқод ва виждон эркинлиги, сайловларда қатнашиш 
ва иттифоқларга бирлашиши, ҳаракатланиш ва касб танлаш, адолат 
соҳасидаги дахлсиз ҳуқуқлари мустаҳкамланган эди. Конституцияда 
давлат махсус жавобгар бўлган соҳалар деб никоҳ, оила ва таълим 
тизими белгиланди. Конституцион тузумни қулатишга қаратилган 
ҳар қандай уринишга қарши курашиш олмон халқи зиммасидаги 
муқаддас бурч деб белгиланди. 
Германия Федератив Республикаси 9 та земелдан ташкил топди 
(ГФРда ҳар бир федератив ҳудуд земель деб номланади). Ғарбий 
Берлин мухториятини сақлаб қолди, аммо Ғарбий Германия Парла-
ментида ўз вакилларига эга эди; Саар вилояти 1957 йилда 10- земель 
бўлиб федерацияга кирди. Федерациянинг ҳар бир субъектига ўз конс-
титуциясига, вакиллик ва бошқарув органларига, ўз қонунчилигига 
эга бўлиш ҳуқуқи берилди. Федерация ва земелнинг ҳуқуқ ва вако-
латлари аниқ белгилаб қўйилган эди. Асосий Қонун федерациянинг 
амал қилувчи ва “рақобат қилувчи қонунчилик” доираларини аниқ 
белгилаб берди. Федератив қонунлар доирасига ташқи сиёсат, му-
дофаа, фуқаролик институти, ҳаракат эркинлиги, молия, божхона 
ва савдо ҳуқуқлари кирди. Земеллар бу соҳаларда фақат федерация 
Конституцияси доирасида ўз қонунларига эга бўлишлари мумкин 


203
эди. Марказий ҳокимият тузилмаси: Парламент, Президент ва Канц-
лер бошчилигидаги федерал ҳукуматдан иборат бўлди. Парламент 
олий ҳокимият органи бўлиб, иккита палатадан: фуқаролар томони-
дан сайланувчи Бундестаг (Федерал Совет) ва земеллар ҳукуматлари 
томонидан тайинланувчи Бундесрат (Федерал Кенгаш)дан иборат 
бўлди.
Асосий Қонунга кўра, республика Президенти Бундестаг аъзола-
ри ва тенг сондаги земель ландтаглари томонидан сайланган депу-
татлардан иборат махсус орган – Федерал Мажлис томонидан сай-
ланади. Президент фақатгина вакиллик ва ташкилотчилик ваколат-
ларига (вето ҳуқуқисиз) эга бўлди. Канцлер сайлови ҳам, Канцлерга 
ишончсизлик вотуми билдириш ҳам (бу ҳукуматнинг истеъфога 
чиқишига олиб келади) Бундестаг ихтиёридадир. Конституцияга 
кўра, федерал Канцлер бутун ижро этувчи ҳокимиятга, жумладан, 
ҳукумат таркибини тайинлаш ва қонун чиқарувчилик ташаббу-
си билан чиқиш ҳуқуқига эга. Канцлер Бундестагда муҳим қонун 
лойиҳалари муҳокамасида ўзига ишонч вотуми масаласини қўйиши 
ва ишончсизлик билдирилган вазиятда Президент орқали Парла-
ментни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Канцлер, сайлов тартиби-
га кўра, Парламентдаги кўпчилик вакилидир ва, албатта, энг йирик 
партия раҳбари ҳамдир. У кенг ҳокимият ваколатларига эга. Шу са-
бабли ГФР давлат тизими Канцлер республикаси номини олди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish