Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

V БОБ. 1945–2010 ЙИЛЛАРДА ИТАЛИЯ
1- §. Италиянинг маъмурий-ҳудудий бошқаруви ва 
республиканинг ўрнатилиши
Сиёсий тузуми – Парламентар-республика; ер майдони–301,2 минг 
кв км; аҳолиси – 59,1 млн киши (2006 йил); давлат тили – италаян 
тили; пул бирлиги – евро (2002 йил 1 мартдан); давлат бошлиғи – Пре-
зидент, у етти йилга сайланади. Қонун чиқарувчи орган – икки па-
латали Парламент (Депутатлар палатаси ва Сенат); ижроия ҳокимият 
Премьер-министр бошчилигидаги Министрлар Кабинети. Асосий 
партиялари: “Олға, Италия!” партияси, Италия Либерал партияси 
(ИЛП), Италия Республикачилар партияси (ИРП), Италия Социал-де-
мократик партияси (ИСДП), Италия Коммунистик партияси (ИКП), 
Италия Халқ демократик партияси (ИХДП). 
Иқтисодий тараққиёти жиҳатидан дунёда 6 ўринда туради. 
Иқтисодиёти – эркин бозор иқтисоди. Ялпи ички маҳсулот ҳажми – 
1 490,3 млрд доллар; аҳоли жон бошига – 29,414 доллар (2005 йил); 
йиллик ўсиш – 2,2% (2006 йил).
Бугунга келиб дунёнинг қудратли давлатларидан бирига айланган 
Италия сиёсий тузумига кўра демократик республикадир. Европа-
нинг жанубида, Ўрта Ер денгизи ҳавзасида жойлашган Италия Ап-
пенин ярим ороли, Сицилия, Сардиния ва бир қанча майда ороллар-
ни ўз ичига олади.
Икки анклав (барча томонлари бир давлат ҳуддуди билан ўраб 
олинган) давлат: Ватикан ва Сан-Марино Италия ичкарисида жой-
лашган. Иккинчи жаҳон урушида Италиянинг мағлубиятга учраши 
халқ оммасини руҳий жиҳатдан оғир аҳволга солиб қўйди. Италия ўз 
миллий бойлигининг 1/3 қисмидан ажралди. Уруш туфайли 330 минг 
киши ҳалок бўлди, 85 минг киши ярадор бўлди. Уруш тугаши арафа-
сида мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларининг танқислиги кучайди. 
Чайқовчилик ва қора бозор авжига чиқди. Инфляция авжига чиқиб, 
ишсизлар сони 2 млн кишига етди. Мамлакат ҳудуди Инглиз–Аме-


243
рика бирлашган қўшини томонидан оккупация қилинди. Шу билан 
бир вақтда, италияликлар фашизм билан курашда катта тажрибага 
ҳам эга бўлди. Қаршилик кўрсатиш ҳаракати, ўз табиати ва анъа-
наларига кўра, урушдан кейинги дастлабки йиллардаги демократик 
тараққиётда ўз изини қолдирди. Қаршилик кўрсатиш ҳаракатида 
етакчилик қилган ишчи партиялари оммавийлашиб (ИКП сафларида 
4,5 млндан ортиқроқ киши, Социалистик партия сафларида эса 0,7 
млн киши), сиёсат майдонида катта эътибор қозонди. “Сўллар” ва 
“ўнглар” ўртасидан жой олган қаршилик кўрсатиш ҳаракатида ўзига 
хос муваффақият қозонган оммавий партиялардан яна бири – Хрис-
тиан демократик партия (ХДП) (аъзолари 1 млн кишидан ортиқ) 
ҳам бор эди. ХДП 1919 йилда тузилган католик Халқ партияси – 
“Пополари”нинг негизида 1943 йили ташкил топган эди. “Христи-
ан демократияси” атамаси халқ партиясининг асосчиси, италиялик 
руҳоний Луиджи Стурцога тегишли эди. ХДП дастурининг матни 
1943 йилнинг 25 июлида Муссолини ҳокимиятдан четлатилган куни 
матбуотда эълон қилинган эди. 
“Қаршилик кўрсатиш” ҳаракати”нинг анъаналарига кўра, уруш-
дан кейинги даврнинг дастлабки йилларида бу партиялар ўртасидаги 
ҳамкорлик сақланиб қолди. Лекин шу нарсани айтиб ўтиш керакки, 
фашизмга қарши қуролли кураш олиб боришдан кўра, Италияда янги 
жамиятни шакллантириш анча мураккаб эди. Италияликлар Муссо-
лининининг фашистик режими томонидан оёқ ости қилинган бур-
жуа-либерал демократиядан анча узоқлашиб қолган эди. Мамлакат-
да Италиянинг келгусидаги истиқболи ва тараққиёт йўллари ҳақида 
қизғин баҳс кетарди. Айниқса, бошқарув тизими масаласи катта тор-
тишувларга сабаб бўлди. 1946 йил майида қирол Виктор Эммануил 
III сиёсий ҳийлани амалга оширди. У ўзининг ўғли шаҳзода Умберто 
II фойдасига тахтдан воз кечди. Шу сабабдан италияликлар Умберто 
II га “Май қироли” деб ном беришди. 
Фашизм таназзулга юз тутгач, италияликларнинг монархияга 
муносабати кескин ўзгарди. Дастлаб монархияга нисбатан ижобий 
фикр билдирилган бўлса-да, уруш тугагач, салбий муносабатлар 
кучайиб борди. Бунга сабаб Италия Монархияси томонидан Мус-
солини фашистик режимининг қўллаб-қувватланиши бўлди. Жа-
мият ҳаётида республикачилик кайфияти ўсиб, мустаҳкамланиб 
борса-да, аммо монархиянинг тарафдорлари, асосан, либераллар ва 
христиан демократлар орасида ҳам етарлича эди. 1946 йил июни-
да давлат бошқаруви шакли тўғрисида референдум бўлиб ўтди. Бу 


244
референдумда биринчи маротаба аёллар ҳам қатнашди. Республика 
бошқарув шакли учун овоз берганлар сони 2 млндан ошиқ эди. “Май 
қироли” Умберто II овозларни санаб чиқишда хатога йўл қўйилган 
деб мамлакатдан чиқиб кетишдан бош тортиб, баёнот берди. Бунга 
жавобан жуда катта норозилик намойишлари бўлиб ўтди ва ҳукумат 
ҳам референдум натижаларининг тўғрилигини расмий жиҳатдан 
тасдиқлади. Тахтда бир ойча ўтирган Умберто II халқ оммаси катта 
қисмининг иродасига бўйсунишга ва ватанини бир умрга тарк этиш-
га мажбур бўлди. Италия республикага айланди. 
Референдум билан бир вақтда, Таъсис Мажлисига сайловлар ҳам 
бўлиб ўтди. Сайлов натижаларига кўра, ХДП етакчиси Альчиде Де 
Гаспери республиканинг Премьер-министри бўлди. У Италиянинг 
сиёсий етакчиси бўла олиш иқтидорига эга жамоат арбобларидан 
бири эди. Де Гаспери ўта ўқимишли ва антифашист ҳаракатнинг 
фаол намояндаларидан бири эди. 
Министрлар Совети Раисининг ўринбосарлиги ва адлия минис-
три лавозимлари мамлакатда нуфузли партиялардан ҳисобланган 
ИКПнинг бош котиби, мамлакатнинг сиёсий арбоблардан бири Пал-
миро Тольяттига насиб этди (1948 йил июл ойида Тольяттига уюш-
тирилган суиқасдга жавобан мамлакатда норозилик намойишида 7 
млнга яқин киши қатнашган эди). Республика Таъсис Мажлиси Конс-
титуция лойиҳасини ишлаб чиқишга киришди. Таъсис Мажлиси 
таркибидаги депутатларнинг 80% и антифашистик ҳаракатда фаол 
иштирок этганлар эди. Янги Конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш 
учун депутатларга 272 кун вақт кетди. Таъсис Мажлиси томонидан 
1947 йил декабрида қабул қилинган янги Конституция расман 1948 
йилнинг 1 январидан кучга кирди. Урушдан кейинги даврда сиёсий 
кучларнинг бу тарзда тақсимланиши Италия Конституциясини ри-
вожланган мамлакатлар ичидаги энг демократик конституциялардан 
бирига айлантирди. Янги Конституцияга кўра, Италияда тарқатиб 
юборилган фашистик партиянинг бирор-бир шаклда бўлса ҳам қайта 
тикланиши батамом таъқиқланди. Фашизм даврида юқори лавозим-
ларни эгаллаб келган шахслар Конституция кучга кирган кундан 
бошлаб, то беш йилга қадар ҳукумат ташкилотларига сайлаш ва сай-
ланиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Конституцияга кўра, зодагонлик 
унвонлари бекор қилиниб, Савайя сулоласининг барча аъзолари ва 
бўлажак авлодларига мамлакат ҳудудида яшаш таъқиқланди, улар-
нинг барча мол-мулклари эса давлат ихтиёрига ўтказилди. Консти-
туциянинг дастлабки моддалари давлатнинг асосий принципларини 


245
ўзида мужассам этиб, Италия инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва ка-
фолатлари тан олинган демократик республика деб эълон қилинди. 
Чунончи, бундай ҳуқуқларга қонун олдида барча кишиларнинг 
тенглиги, шахснинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳам кирарди. Конституцияда 
урушлардан “бошқа халқларнинг озодлигига раҳна соладиган қурол 
сифатида ва халқаро низоларни бартараф этишда ҳеч қачон фойда-
ланмаслик” масалалари қонун билан мустаҳкамланди. Конституци-
янинг 1- қисмида фуқароларнинг ҳуқуқи ва бурчлари тўғрисидаги 
моддалари ўрин олган эди.
Барча фуқароларнинг меҳнат қилиши ва уларни рағбатлантириш 
ҳуқуқи тан олинди. “Тенг меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш” принципи 
киритилди, ҳар ҳафтада дам олиш, йилда бир марта ҳақ тўланадиган 
таътилга чиқиш ҳуқуқи ва ижтимоий таъминоти кўзда тутилди. Ка-
саба уюшмаларининг эркинлиги ва намойиш ўтказиш ҳуқуқи тан 
олинди. Конституцияга кўра, икки турдаги мулк: давлат ва хусусий 
мулклар дахлсиз деб тан олинди. 
Конституциянинг 2- қисми давлат бошқарув органлари ва 
ҳокимиятнинг бўлиниш принципларини аниқлаб берди. Давлат 
бошлиғи Президент бўлиб, у Парламент томонидан 7 йил муддатга 
сайланади. Президентликка сайланадиган фуқаронинг ёши 50 дан 
ошган бўлиши белгилаб қўйилди. Президентга Министрлар Совети-
нинг Раисини, ундан ташқари, ватанни ўзининг буюк хизматлари би-
лан машҳур қилган фуқаролардан бештасини доимий (умрбод) сена-
торликка тайинлаш; Парламентга Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларини 
юбориш, Парламентни тарқатиб юбориш, референдумни тайинлаш, 
қонун кучига эга бўлган декретларни қабул қилиш; Қуролли Куч-
ларнинг Олий Бош Қўмондони бўлиш ва Парламент қарорига асос-
ланиб уруш ҳолатини эълон қилиш каби жуда катта ваколатлар бе-
рилди. Ҳукумат таркиби Раис ва министрлардан иборат бўлиб, улар 
Раис таклифи билан ва Парламент назорати остида Президент томо-
нидан тайинланади. Парламент Депутатлар палатаси ва Сенатидан 
иборат бўлиб, умумий ва тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан, 
пропорционаллик принципига асосланиб 5 йил муддатга сайланади. 
Бундан ташқари, Италия халқи ҳам қонун ишлаб чиқиш жараёнида 
иштирок этиш ҳуқуқига эга эди. Конституция халқ ташаббуси би-
лан референдум-петиция (50 минг сайловчилар томонидан қонун 
лойиҳасини киритиш) ва отлагатель (500 минг сайловчи томонидан 
қонунни “халқ ветоси” йўли билан кечиктириш ёки бекор қилиш) 
ўтказишни кўзда тутган эди. 


246
Мамлакатда конфессия (черковга оид) анъаналарнинг чуқур из 
қолдирганлиги туфайли черков ва давлат ўртасидаги алоқалар кат-
та аҳамиятга эга эди. 7- моддага кўра, “давлат ва католик черкови 
ўзларига тегишли бўлган соҳаларда мустақил ва суверен” бўлиб, 
уларнинг муносабатлари 1929 йилда қабул қилинган Лютеран Шарт-
номаларига кўра белгиланган эди. Бу шартномага кўра, черков ои-
лавий муносабатлар қонунчилигини ва мактаб таълими соҳасини 
ўз назорати остига олган эди. Масаланинг бу тарзда қўйилиши 
христиан демократлар ва сўл партиялар ўртасидаги компромиссни 
белгилаб берди. 1947 йилги Конституция мамлакатнинг маъмурий-
ҳудудий бўлинишини 20 та вилоят, 93 та провинция ва 8 мингга яқин 
жамоага ажратди. 
Урушдан кейинги дастлабки йилларда Италиянинг сиёсий 
ҳаётидаги муҳим воқеа 1947 йил феврал ойида Парижда Италия би-
лан Иттифоқчилар ўртасида Тинчлик Шартномасининг имзолани-
ши бўлди. Шартномага кўра, Италиядаги фашистик ташкилотларни 
тарқатиб юбориш, чегараларни аниқлаштириш, ҳарбий жиноятчи-
ларга бериладиган жазоларни тасдиқлаш, мамлакат ҳудудида ҳарбий 
базаларни жойлаштиришни таъқиқлаш, СССРга (100 млн доллар), 
Югославияга (125 млн доллар), Грецияга (105 млн доллар), Албания-
га (5 млн доллар) ва Эфиопияга (25 млн доллар) миқдорида репара-
ция тўлаш каби масалалар белгилаб олинди. Италия ўз мустамлака-
ларидан воз кечишга мажбур бўлди. Илгари Италияга қараган Хорва-
тиянинг бир қисми Югославияга олиб берилди. Грецияга Эгей ден-
гизидаги Додеканес ороллари (Жанубий Спорадалар) қайтарилди. 
Инглиз–Америка ҳарбий маъмурияти назоратида бўлган Триест 
БМТ назорати остидаги эркин шаҳарга айлантирилди (орадан 7 йил 
ўтгач – 1954 йилда Югославия ва Иттифоқчилар ўртасидаги кели-
шувга мувофиқ, Триест Италияга берилди). 1947 йил охирида Аме-
рика ва Буюк Британиянинг қўшинлари ҳамда ҳарбий маъмурияти 
Италия ҳудудидан чиқиб кетди. Тинчлик Шартномасига кўра, Ита-
лияга мудофаа учун лозим бўлган Қуролли Кучларни сақлаш ҳуқуқи 
берилди. Бу Қуролли Кучларнинг сони 250 минг аскар ва зобитдан 
ошмаслиги белгилаб қўйилди. ҲҲК (Ҳарбий-ҳаво кучлари) ва ҲДК 
(Ҳарбий-денгиз кучлари)нинг шахсий таркиби 25 минг кишидан 
ошмайдиган қилиб белгилаб қўйилди. Италияга сувости кемалари, 
авианосецлар ва торпедо билан қуролланган катерларга эга бўлиш 
таъқиқлаб қўйилди. 
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳукумат олдида муҳим ва жид-


247
дий муаммолар турар эди. Бунга уруш туфайли таназзулга юз тут-
ган халқ хўжалигини қайта тиклаш ва тинчлик шароитидаги ишлаб 
чиқаришга мослаштириш, демобилизация қилиш ва демобилизация 
қилинганларни иш билан таъминлаш каби ишларни амалга ошириш 
кирарди. Шу мақсадда 1948 йил июн ойида “Маршалл режаси”га 
кўра икки йил муддатга Италияга ёрдам кўрсатишни кўзда тутган 
Битим имзоланди. Бу Битим Италия билан Америка ўртасида им-
золанди. “Маршалл режаси”га кўра, АҚШ Италияга 1,5 млрд дол-
лар ҳажмида (озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат жиҳозлари) ёрдам 
беришни мўлжаллаган эди. Шу билан бир вақтда, Америка ёрда-
мининг сиёсий қиймати Премьер-министр Де Гасперига тазйиқ 
ўтказиш орқали сўл партияларнинг вакилларини ҳукумат таркиби-
дан чиқаришни кўзда тутар эди. Шу нарса маълум эдики, ҳукумат 
таркибига кирган партияларнинг асосий мақсадлари турлича 
бўлганлиги туфайли улар ўртасидаги ҳамкорлик узоқ давом этиши 
мумкин эмас эди. Лекин айнан ташқаридан ўтказилган тазйиқлар 
(гарчи мамлакат ичкарисидаги воқеалар баҳона қилиб кўрсатилган 
бўлса-да) ҳамкорликнинг бузилиб кетишига сабаб бўлди. 1947 йили 
Сицилияда мафиянинг бир гуруҳ тўдаси биринчи май намойи-
шида иштирок этган ишчиларни ўққа тутди. Бу воқеа мамлакатда 
инқирозни юзага келтириш билан бирга, ҳукуматнинг тарқатиб юбо-
рилишига ҳам сабаб бўлди. Де Гаспери бошчилигида тузилган янги 
ҳукумат таркибига коммунистлар ва социалистларнинг вакиллари 
киритилмади. Социалистлар етакчиси Пьетро Ненни агар аҳвол 
шундай давом этаверса, Италиянинг ички ҳаёти ташқи омилларга 
янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолишини ачиниш билан таъкидлади. У 
ташқи омиллар деганда, Ватикан ва АҚШни назарда тутган эди. Со-
циалистик партия таркибидан ажралиб чиққан ва Италия Социал-
демократик партиясида (ИСДП) раҳбарликни ўз қўлига олган соци-
алистлар ўнг қанотининг етакчиси Жузеппе Сарагат янги тузилган 
ҳукуматда Премьер-министр ўринбосари лавозимига тайинланди. У 
коммунистлар билан ҳамкорлик қилишдан воз кечди. Ватикан анти-
коммунистик сиёсатни қўллаб-қувватлади. 
Урушдан кейинги йилларда биринчи бор неофашистларнинг таш-
киллаштирилган ҳаракати юзага келди. Италияда фашизм қақшатқич 
мағлубиятга учраган ва янги Конституцияга кўра тарқатилиб юбо-
рилган фашистик партия бирор-бир шаклда бўлса ҳам, қайта тик-
ланиши тамоман таъқиқлаб қўйилган бўлса-да, жамиятдаги баъзи 
гуруҳлар ўз ҳайрихоҳликларини сақлаб қолди. Улар фашизмнинг 


248
мағлубиятини қайғу билан қабул қилишди. Фашизм тарафдорлари 
сафида монополистлар, ҳарбий ва давлат амалдорлари (Муссоли-
ни диктатураси даврида юқори лавозимларга эга бўлганлар), кичик 
буржуазиянинг маълум бир қисми ва Италия ижтимоий ҳаракати 
(ИИҲ) ҳам бор эди. 1946 йил декабрида неофашистларнинг иж-
тимоий ҳаракати партиясига асос солинди. Бу партияни дастлаб 
Ж. Альмиранте, кейинчалик эса А. Микелини бошқарди. Италия Иж-
тимоий ҳаракати партияси дастурида фашистик корпоратив тизимни 
ўрнатиш, фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш, антимарксизм, ташқи 
сиёсатда “империяча” ғояларнинг устунлигини таъминлаш вазифа-
лари илгари сурилди. Партия аъзолари ичида фракциялар ўртасида 
кескин ихтилофлар юзага чиқишига сабаб бўлса-да, умуман, ИИҲ 
легал сиёсий фаолият олиб бориш ва неофашистларнинг ўнг ра-
дикал либерал-монархистик доиралар билан бирлашиш йўлидан 
борди. Италия сиёсий ҳаётида ИИҲ кичик партиялар қаторига ки-
риб, уларнинг электорати Парламент сайловларида кўпинча 6% дан 
ортиқ овоз ололмади. 
1948 йил баҳорида Парламент сайловлари бўлиб ўтди. Неофа-
шистлар 2% овозга эга бўлди. Коммунист ва социалистларнинг бир-
лашган блоки учун сайловчиларнинг 1/3 қисми овоз берди. Христи-
ан демократик партия деярли 50% овоз олиб, катта муваффақиятга 
эришди. Де Гаспери Парламентда, асосан, ХДП аъзоларидан иборат 
бўлган ҳукуматини тузди. Бу ҳукумат Де Гаспери бошчилигида ту-
зилган 5- ҳукумат эди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish