Ўзбекистон–ГФР муносабатлари
Германиянинг бирлашуви ва Ўзбекистоннинг мустақилликка
эришуви тарих мезонларига қараганда деярли бир вақтга тўғри кел-
ди. Ҳар иккала воқеа ҳам ХХ аср охирида жаҳоний эврилишлар на-
тижаси бўлди. Германияда Ўзбекистон билан муносабатлар масала-
сини ана шу нуқтаи назардан баҳолашади, ҳар иккала томон сиёсий
ва иқтисодий-ижтимоий турмушнинг барча соҳаларида ҳамкорлик
ришталарини мустаҳкамламоқда. Ўзбекистон билан ГФР ўртасида
1992 йил 6 мартда дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Иккала
давлатнинг олий мартабали раҳбарларининг ўзаро ташрифлари, иш-
билармонлар, маданият арбобларининг узвий алоқалари иқтисодий
ва маданий яқинликни яратди. Бу яқинлик Ўзбекистон Президенти
И. А. Каримовнинг 1993, 1995 ва 2001 йиллардаги ГФРга расмий
241
ташрифлари асосига қурилди. 2006 йилнинг июл ва ноябр ойларида
ГФР давлат вазири Гернарт Эрлернинг, шунингдек, ГФР Ташқи иш-
лар вазири Франг-Валтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга ташрифи
ҳамда Президент И. А. Каримов томонидан қабул қилиниши ўзаро
муносабатларнинг ривожланишида катта аҳамият касб этди.
Ўзбекистон ГФР муносабатларида Парламентлараро ўзаро таш-
рифларнинг аҳамияти катта бўлди. Олий Мажлис ва Бундестаг
раҳбарларининг 1996, 2002 ва 2003 йиллардаги ўзаро ташрифлари
иккала давлат ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очди. 2007
йилнинг 29 сентябридан 4 октябригача Берлин шаҳар депутатлар
палатаси президенти В. Момпернинг, 2008 йил 10–13 мартда Бун-
дестаг депутати М. Бекнинг Ўзбекистонга ташрифи, 2009 йил 1–2
июлда олмон экспертларининг Тошкентда ўтказилган “Ҳозирги за-
мон Парламентчилигида сайлов ва уни ривожлантириш масалалари:
Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги халқаро конференцияда ишти-
роки муҳим аҳамият касб этди. Германия Ўзбекистон иқтисодиётига
сармоя киритаётган йирик давлатдир. ГФР сармоячилари иштирокида
Ўзбекистонда 1 млрд евролик 100 дан ортиқ лойиҳалар ишга туши-
рилди. Икки ўртадаги молиявий ва техникавий ҳамкорлик миқдори
240 млн евродан ошиб кетди. “АББ” (“АВВ”) компанияси Тошкент,
Навоий ва Термиз шаҳарлари аэропортлари ва қўниш майдончалари-
ни кенгайтиришда, “Кнауф” (“Knauf”) компаниясининг Бухоро гипс
заводини қуришдаги фаолиятлари эътиборга моликдир. “ТахТекс”
текстил фабрикаси (2005 йил август) “Пэкон” ойна (шиша) заводи
қурилишлари, Миллий телерадиокомпаниянинг “Сименс” (“Siеmens”)
фирмаси томонидан жиҳозланиши ва “Клаас” (“Claas”) буғдой ўргич
комбайнларининг келтирилиши ўзаро муносабатларнинг ёрқин
саҳифасидир. 2009 йил октябрда Берлин шаҳрида “Ўзбекистон халқ
хўжалиги кунлари” ўтказилди. Маданий ҳамкорлик ҳам ривожланиб
бормоқда. Масалан, 1996 йилда Ўзбекистонда “Германия мадания-
ти ҳафталиги”, 1997 йил апрел, ноябр ойларида Германияда “Ўзбек
маданияти кунлари”, 2009 йил 11–14 март кунлари Тошкент, Урганч
ва Самарқанд шаҳарларида Германия санъат усталарининг концерти
бўлди. 2009 йил сентябрида Тошкентда “Европа келажаги” мавзу-
сида олмон-ўзбек мулоқоти бўлиб ўтди. Фан, таълим ва ижтимоий
ҳаётда биргаликдаги лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда.
242
Do'stlaringiz bilan baham: |