3- §. ХХ асрнинг 60–80- йилларида Италиянинг
ривожланиши
50- йиллар ва 60- йиллар бошлари, яъни “иқтисодий мўъжиза”
даврида халқ хўжалигини ривожлантиришдаги салмоқли ютуқлар
ва, шунингдек, сиёсат майдонида ХДПнинг устунлиги Италиядаги
бошқа сиёсий партияларнинг, биринчи навбатда, ИСП ва ИКПнинг ўз
сиёсий йўналишларини қайта кўриб чиқишини тақозо қилди. Пьет-
ро Ненни бошчилигидаги ИСП раҳбарияти оппозицион партия ста-
тусидан воз кечди ва ҳукумат тепасига чиқиш учун кураш бошлади.
ИСП коммунистлар билан алоқани узди. Компартия эса “социализм-
га боришнинг итальянча йўли” стратегиясини қабул қилди. Бу стра-
тегиянинг асосида монополияга қарши фаол ва оммавий кураш олиб
бориш, барча антимонополистик кучларни ўз томонларига оғдириб
олиш ва социализмга тинч йўл билан босқичма-босқич ўтиш кўзда
тутилган эди. ХДП сўл партияларнинг жамиятдаги сиёсий мавқеи ва
электорати сонининг ошиб бораётганини эътиборга олиб, ҳокимиятга
интилаётган ИСПни ўзига қаратиб олишга ва Италия Социал-демо-
кратик партияси (ИСДП) томонидан ҳам қўллаб-қувватланишга эри-
шишга ҳаракат қилди. Шу йўл билан ХДП жамиятда ўз мавқеини
мустаҳкамлаб олишни кўзда тутиб, “сўл марказчилик” стратегия-
сини илгари сурди. “Сўл марказчилик” стратегияси ХДПнинг сўл
партиялар билан Парламент ва ҳокимият бошқарувида ҳамкорлик
қилишидан ташқари, христиан демократлар томонидан сўл партия-
ларнинг (Компартия бундан мустасно) баъзи бир талабларини қабул
қилишини ҳам билдирар эди. Чунки реакционер сифатида танил-
ган Пий ХII нинг вафотидан сўнг (1958) унинг ўрнига келган рим
папаси Иоанн ХХIII христиан демократлар янги стратегиясининг
тасдиқланишига деярли ҳеч қандай қаршилик кўрсатмади. Иоанн
ХХIIIнинг “Пацем ин террис” (“Ер юзида тинчлик бўлсин”) ном-
ли энциклики (католикликка қарата Мурожаатномаси)нинг асосида
турли хил сиёсий оқимларнинг ҳамкорлиги ва ер юзида тинчликни
мустаҳкамлаш ғоялари ётар эди. Черковнинг кенг халқ оммаси би-
лан алоқалари масаласидаги муаммо бўйича янгиланиш тарафдор-
254
лари ва консерваторлар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлиб,
бу курашда янгиланиш тарафдорларининг қўли баланд келди.
Шу билан бир вақтда, ҳукуматда тез-тез рўй бериб турган
инқирозлар ХДПнинг сиёсат майдондаги якка ҳокимлик даврига
чек қўйилаётганини кўрсатиб турар эди. ХДПнинг 1962 йилда бўлиб
ўтган съездида “сўл марказчилик” стратегияси маъқулланди. Хрис-
тиан демократларнинг вакили А. Фанфани христиан демократлар,
социал-демократлар, республикачилар вакилларидан ташкил топган
биринчи коалицион ҳукуматни тузди. Бу “Сўл марказчилик” страте-
гиясини амалга ошириш учун қилинган биринчи уриниш эди.
1963 йилдан бошлаб, “сўл марказчилар” ҳукумати таркибига Ита-
лия Социалистик партиясининг вакиллари ҳам киритилди. 1963–1968
ва 1974–1976 йилларда юқоридаги ҳукумат тепасида Италиянинг кўзга
кўринган сиёсий арбобларидан бири Альдо Моро турди. Христиан де-
мократларнинг вакили Альдо Моро сўл партиялар билан ҳамкорлик
қилиш тарафдори бўлиб, юксак ахлоқий принципларга қатъий амал
қилувчи сиёсатчи сифатида обрў қозонган эди. А. Моро (1916–1978
йиллар) университетнинг юриспруденция ихтисослигини тамомла-
гач, ҳуқуқ фалсафаси бўйича доктор бўлди. Иккинчи жаҳон уруши-
да қатнашди. Худога ўта ишонувчи А. Моро дастлаб ёшлар ташки-
лоти ҳисобланган университетлардаги католикларининг федерация-
сида, сўнгра эса ХДПда фаолият кўрсатди. Сиёсий фаолиятини эрта
бошлаган А. Моро ўзининг юксак интеллектуал салоҳияти ҳамда
тиришқоқлик, чидамлилик, сабр-бардошлик ва қатъийлик каби
ижобий хислатлари туфайли сиёсат майдонида Де Гаспери даража-
сидаги йирик сиёсий арбобга айланди. Унинг энг кўзга кўринган
хизматларидан бири ХДПдаги стратегиянинг ўзгариши бўлди десак,
муболаға бўлмайди. Чунки унинг даврида ХДП Де Гаспери даврида-
ги марказчиликдан “сўл марказчилик” стратегиясига ўтди. А. Моро
халқ орасида сўл партиялар, жумладан, коммунистик партиянинг
катта обрўга эга эканлигини ҳисобга олиб, ва уларнинг иштирокисиз
ҳеч қандай умуммиллий масалаларни ҳал этиб бўлмаслигини би-
ринчилардан бўлиб тушуниб етди. А. Моро ХДПдаги консерватив
оқимнинг очиқчасига жиддий қаршилик кўрсатишига қарамасдан,
нафақат социалистлар, балки коммунистлар билан ҳам ҳамкорлик
қилиш тарафдори бўлиб чиқди. Умрининг охиригача қатъий христи-
ан демократ бўлиб қолган А.Моронинг фикрича, ХДП ҳар қандай
шароитда ҳам ўзининг сиёсий ҳукмронлигини йўқотмаслиги керак
эди.
255
“Сўл марказчи” ҳукумат бир қанча ислоҳотларни амалга оширди.
1962 йилда иқтисодиётнинг муҳим соҳаларидан бири ҳисобланган
электр энергияси ишлаб чиқариш саноати миллийлаштирилди. На-
тижада давлатнинг кучли “Бирлашган миллий электроэнергия саноа-
ти” ташкил топди. Давлат тасарруфига ўтказишга мўлжалланган
йирик хусусий компанияларнинг эгалари мулклари. эвазига
ҳукуматдан катта миқдорда компенсация олдилар ва бу маблағларни
саноатнинг бошқа соҳаларига ишлатиш имкониятига эга бўлдилар.
1965 йилда давлат сектори учун мажбурий режалаштириш амалга
оширилди. 1967 йилдан бошлаб эса “миллий 5 йиллик режалаш-
тириш” жорий этилди. Шу билан бир вақтда, давлат режаларининг
директивалари хусусий сектор учун мажбурий эмас эди. Таълим ти-
зимидаги ислоҳотга кўра, тўлиқсиз ўрта мактабларда ўқувчиларни
14 ёшгача бепул ва мажбурий ўқитишни амалга ошириш бўйича
конституцион принцип жорий қилинди. Ишчиларнинг ҳаётида катта
ижобий ўзгаришлар рўй берди. Улар иш ҳақининг оширилишига, иш
ҳақининг минтақавий даражаларининг бартараф этилишига, саноат-
да меҳнат қилаётган ишчиларга бир ҳафтада 40 соатлик иш кунини
жорий этишга, касаба уюшмаларининг ҳуқуқларини кенгайтириш
ва нафақа таъминотини яхшилашга муваффақ бўлдилар. Аммо сўл
марказ ўз фаолияти давомида баъзи бир иқтисодий муаммоларга
ҳам дуч келди. Бу даврга келиб, иқтисодий вазият янада оғирлашди.
“Иқтисодий мўъжиза” даври тугаб, Италия иқтисодиётининг ўсиш
суръатлари пасайди ва 60- йилларнинг ўрталарига келиб инқироз
юқори нуқтасигача бориб етди. 1974–1975 йилларга келиб эса Ита-
лия ҳам жаҳон иқтисодий инқирози гирдобига тушиб қолди. Мил-
лий даромадни тақсимлаш, такрор ишлаб чиқариш структураси ва
механизмидаги номутаносибликлар жиддий келишмовчиликларни
келтириб чиқарди. Жаҳон бозорида нархларнинг кескин ошганлиги
туфайли, иқтисодиётни хомашё ва ёнилғи билан таъминлаш муам-
моси янада кучайди. Касаба уюшмалари фаолиятининг кучайиши
ва иш ташлашларнинг ўсиши туфайли мамлакатдаги ижтимоий-
иқтисодий вазият кескин ўзгарди.
Инқирозлар туфайли ҳукумат ва тадбиркор доиралар иқтисодий
стратегияларга ўзгартишлар киритиш, ривожланган Ғарб давлатла-
ридан модернизациялашнинг илғор методларини ўрганиш ва жорий
этиш каби вазифаларни амалга оширишга мажбур бўлди. Италия
тадбиркорларининг элитаси (сараланган гуруҳи) мамлакатни куч-
ли “еттилик” сафида сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ўша даврда
256
Италиядаги иқтисодий тараққиётнинг экстенсив (сифатга эътибор
бермай, фақат маҳсулот миқдорини оширишга қаратилган) модели
ҳам ўз мавқеини батамом йўқотмагани туфайли, 70- йилларнинг
ўрталарига келиб иқтисодий тараққиётнинг экстенсив йўлларини
юқори технологияли жараёнлар билан алмаштириш масаласини кун
тартибига қўйди. Италия иқтисодиёти ички қайта қуришларни амал-
га оширмаганлиги туфайли 70- йилларда жаҳон бозорида ноқулай
аҳволда қолди. Иқтисодий тараққиётдаги нотекислик меҳнат му-
носабатлари ва ижтимоий соҳага салбий таъсир кўрсатар эди. 1968
йилда талабаларнинг университетларни ислоҳ қилиш тўғрисидаги
кескин чиқишлари бўлди.
Касаба уюшмаси ва коммунистик партия талабаларни қўллаб-
қувватлади. 1968 ва 1969 йилларда нафақа ислоҳотини ўтказиш ва
уй-жой муаммосини бартараф этишни талаб қилиб чиққан иккита
йирик умуммиллий иш ташлашлар бўлиб ўтди. Ҳукумат маълум да-
ражада ён берди, халқ уйларини қуриш учун катта миқдорда маблағ
ажратди. 1969 йилнинг “жазирама кузи”да янада яхшироқ шарт-
шароитларни таъминлаб беришни, жамоа шартномаларини тузишни
талаб қилиб миллионлаб кишилар иш ташладилар. Бунинг натижа-
сида 1970 йилнинг май ойида Меҳнаткашларнинг ҳуқуқлари Стату-
ти (Низом) қабул қилинди. Бу статутга кўра, касаба уюшмаларининг
корхоналардаги ўрни аниқланди ва корхона эгаларининг ишчиларни
ишдан бўшатиш имконияти чегаралаб қўйилди.
1974 йилда Италиянинг Констутицион суди ижтимоий-сиёсий
талаблар илгари сурилган иш ташлашларни қонуний деб тан олиш-
га мажбур бўлди. Иш ташлашлар орқали эришилган ютуқлар ту-
файли касаба уюшмаларнинг мавқеи ва таъсири янада ортди. 1969
йилдан бошлаб касаба уюшмалари ва ҳукумат вакиллари ўртасида
ўтказилиб келинаётган музокаралар доимий ҳолатга кирди. 1970
йилда сўл кучлар никоҳдаги эр-хотиннинг ажралишларига рух-
сат берадиган қонунни қабул қилинишига эришди. Черков расм-
русумларига кўра, никоҳ бузилмас деб ҳисобланса-да, 1974 йилда
ўтказилган референдум никоҳдаги ажралишларнинг қонунийлиги
масаласини маъқуллади. Шундай қилиб, сўл марказ ҳукумати иш
ташловчиларнинг асосий талабларини бажариб, катта ён босишлар
қилишга мажбур бўлди.
“Сўл марказ”нинг, айниқса, 1969 йилдаги “жазирама куз”дан
сўнг меҳнаткашлар билан муроса қилишга уриниши, иқтисодий
қийинчиликлар, ишсизликнинг кўпайиши ўнг радикал оппозиция
257
ичида қарама-қаршиликнинг кучайишига сабаб бўлди. Неофа-
шистик гуруҳ ва ташкилотлар фаоллашиб, уларнинг сони 30 тага
етиб қолди. Уларнинг ичида “Янги тартиб”, “Миллий авангард” ва,
айниқса, “Миллий фронт” энг йириклари ҳисобланар эди. Собиқ
ҳарбий жиноятчи, йирик молиячилар билан алоқа ўрнатган, золим,
бешафқат ва ўтакетган мутаассиб (фанатик)лиги учун “Қора князь”
лақабига эга бўлган князь Ю. В. Боргезе ташкилотда раҳбарликни ўз
қўлига олган эди. 1969 йили Падуя шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда
тасдиқлаб олинган “график” асосида неофашистларнинг террор-
чилик ҳаракатлари сони кескин равишда кўпайди (портлатиш-
лар, фаол жамоатчилар ва сўл кучларнинг маъмурий биноларига
ҳужумлар уюштириш ва бошқалар шулар жумласидандир). “Ўта
ўнгчилар” (“қора”)нинг террорчилик ҳаракатлар уюштиришлари-
дан асосий мақсади мамлакатда давлат тўнтариши келиб чиқишига
сабаб бўладиган вазиятни юзага келтириш, жуда бўлмаганда, ми-
нимум режага кўра мамлакатда “тартиб ўрнатиш” вазифаси эди.
“Ўта ўнгчилар”нинг бу йўналиши “кескин стратегия” номини олган
бўлиб, 1969 йил декабрида Миландаги Фонтана майдонида жойлаш-
ган Қишлоқ хўжалиги банки биносининг портлатилиши бу сиёсат-
нинг бошланиши эди. Бу террорчилик ҳаракати туфайли 16 киши
ҳаётдан кўз юмган бўлса, 100 га яқин киши ярадор бўлди. Фонтана
майдони миллий ҳалокати террорчиликка қарши курашнинг рамзига
айланди. Мана шу фожиадан сўнг яна бир қанча йирик террорчилик
ҳаракатлари бўлиб ўтди. Чунончи, 1970–1971 йилларда Реджо-ди-
Калабрия шаҳрида неофашистларнинг полиция ва ҳарбийлар билан
бир неча ой давом этган қонли тўқнашувлари, баррикада жанглари;
1971 йил мартида Аквила шаҳрида барча сиёсий партия бинолари-
нинг портлатилиши; Боргеза бошчилигидаги “Миллий фронт”нинг
республикага қарши тайёрлаган фитнасининг ошкор бўлиши; 1974
йил майида Бреше шаҳрида ўтказилган митингдаги портлаш на-
тижасида 8 кишининг ҳалок бўлиши; 1974 йил августида Балонья
яқинида поъезднинг портлатилиши оқибатида 12 та йўловчининг
ҳалок бўлиши ва бошқалар шулар жумласидандир.
Неофашистик ҳаракатнинг бошида Италия ижтимоий ҳаракати
(ИИҲ) турган бўлиб, 70- йилларнинг биринчи ярмида бу ташкилот
аъзоларининг сони 400 минг кишига етди. Бу вақтга келиб неофа-
шистлар сайловларда ҳам бир қанча муваффақиятга эришди. Ма-
салан, 1972 йилда бўлиб ўтган сайловларда улар Депутатлар пала-
тасида (630 ўриндан) 56 та ўринга, Сенатда эса (315 ўриндан) 26
258
та ўринга эга бўлишди. Ўз ҳузур-ҳаловатини ўйлаб, ИИҲ монар-
хия талабдорларининг қолдиқлари билан бирлашди. Бу вақтинча
бўлса-да, ИИҲнинг мамлакатда обрў жиҳатидан тўртинчи сиёсий
партияга айланишига олиб келди. 1973 йилдан бошлаб ИИҲ Ита-
лия Ижтимоий ҳаракати “Миллий ўнг кучлар” (ИИҲ – МЎК) деб
атала бошланди ва унинг раҳбари этиб яна Жоржо Альмиранте сай-
ланди. Ишчилар ҳаракатининг фаоллашишидан норози бўлган ши-
молий ҳудудлардаги кичик ва ўрта буржуазия вакиллари томонидан
қўллаб-қувватланиши туфайли, ИИҲнинг таъсири янада ортиб кет-
ди. Аммо ИИҲни 70- йилларнинг бошларида қўллаб-қувватлаган
табақалар, асосан, шаҳар аҳолисининг ўрта қатлами, люмпен-про-
летарлар вакиллари ва қатламлари бўлди. 1972 йилда ИИҲ учун
жануб аҳолисининг 1/3 қисми овоз берди. Неофашистлар миллий
ва чет элдаги реакцион кучлар томонидан маблағ билан таъминлаб
турилди. Кичик сармоялардан ташқари, неофашист ташкилотлар-
га Италиянинг йирик тадбиркорлари ҳам ҳомийлик қила бошлади
(Пезенти, Монти ва бошқалар). Маблағларнинг бир қисми Франция,
Испания, АҚШ, Португалия банкларидан ҳам келиб тушарди. “Сўл
марказ”нинг тадқиқотларидан хавотирга тушган обрўли доиралар
мамлакатдаги вазиятни ўзгартириш ва “кучли давлат” сиёсатини
қўллаб-қувватлаш мақсадида неофашист ташкилотларни доимо
қўллаб-қувватлаб туришди.
Неофашистлар томонидан амалга оширилган жиноятлар улар-
нинг обрўси тушишига олиб келди. 1976 йилдаги сайловларда ИИҲ
олдинги сайловлардагига қараганда 1/3 қисм кам овоз олди. Бунинг
оқибатида ИИҲ ичида ички қарама-қаршиликлар кучайиб кетди. Бу
ҳол партиянинг заифлашиши ва тарқоқлашишига олиб келди. Бун-
га 70- йилларнинг ўрталаридаги террорчилик ҳаракатлари ва сиёсий
фитналарнинг қатнашчиларига нисбатан олиб борилган суд жараён-
лари ва ҳибсга олишлар ҳам сабаб бўлди. Аммо мамлакатдаги етук
партияларнинг бу жараёнларга нисбатан эътиборсизлиги туфайли
неофашистлар устидан қўзғатилган жиноий ишларнинг аксарияти
самарасиз якун топар эди. Чунончи, суд жараёнларида бор-йўғи 20
та неофашист жиноий жавобгар деб топилиб, озодликдан маҳрум
этилган. Альмерантининг депутат сифатидаги дахлсизлик ваколати
олиб ташланди ва “Янги тартиб” ташкилотининг фаолияти батамом
таъқиқлаб қўйилди.
Шундай қилиб, 70- йилларнинг ўрталарига келганда ўнг ради-
калларнинг “қора” террори иккинчи даражага тушиб қолди ва сўл
259
радикалларнинг “қизил” террорига ўз ўрнини бўшатиб берди. Сўл
экстремизмнинг ёшлар орасида кенг тарқалганлиги, талабаларнинг
1967 – 68- йиллардаги ҳаракати билан чамбарчас боғлиқ эди. 1968
йилнинг баҳорида талабаларнинг норозилик чиқишлари Италия-
нинг барча 36 та университетига ёйилди. Талабалар олий таълим-
нинг эскириб қолган ва нодемократик тизимига қарши бош кўтарди.
Бутун мамлакат оммавий норозиликлар гирдобига тортилди, по-
лиция билан тўқнашувлар бўлиб турди, маъмурий бинолар ишғол
этилди ва ишчилар билан талабалар ўртасида мустаҳкам алоқалар
ўрнатилди. Сўлларнинг ўша вақтда ташкил топган гуруҳлари (“Ку-
раш”, “Ишчилар ҳокимияти”, “Меҳнаткашларнинг социализм учун
кураш ҳаракати”, “Манефесто”) сиёсий жихатдан содда позициялар-
ни эгаллаган бўлиб, ўзларини “инқилобий” кураш олиб бормоқдамиз
деб ишонтиришга ҳаракат қилар эди.
70- йилларнинг 2- ярмига келганда турлича фикрлашнинг
криминалашуви ва унинг одатий жиноятларга қўшилиб кетиши
(“Отмоқдаман, демак, мавжудман”, “Ўғрилаяпман, демак, пул то-
паяпман”) жараёни юз берди, шунда ёшларнинг 1968 йил авлод-
лари хаёлий (утопик) режаларидан ихлослари батамом қайтди ва
улар террорчилик тактикасини танлашди. 1977 йилга келганда
“ўта сўллар”нинг “қизил”, “инқилобий” байроқ остида фаолият
кўрсатаётган 97 та террорчилик ташкилотлари борлиги маълум эди.
Сўл экстремистларнинг яширинча фаолият кўрсатаётган террори-
стик ташкилотлари ичида энг хавфлиларидан бири 1970 йилнинг
сентябр ойидаёқ ташкил топган “қизил бригадалар” бўлди. Улар
мамлакатда зўравонликни янада кучайтириш, буржуа-демократик
давлатни фуқаролар уруши очиш имконини берадиган репрессив
ва авторитар давлатга айлантириш ғояларини илгари сурди. “Қизил
бригадалар” сиёсий мақсадларни рўкач қилиб, одамларни ўғрилай
бошлашди, улар ҳаттоки гаров тариқасида таклиф этиладиган пул-
лардан ҳам ҳазар қилишмас эди. 70- йилларнинг охирига келганда
“қизил бригадалар”нинг қурбонлари сафида сиёсатчилар, судьялар,
католик арбоблар, тадбиркорлар, журналистлар ва полиция хизма-
тининг юқори мансабдор кишилари ҳам бор эди. Бу қурбонларнинг
ичида Альдо Мородек сиёсатчининг бўлиши ва унинг ваҳшийларча
ўлдирилиши энг шов-шувли воқеа бўлди. Экстремизм давлатнинг
ҳуқуқий нормаларини оёқ ости қилиб, аслида, жиноий гуруҳлардан
бирига айланиб улгурган эди.
Экстремистик, террористик ташкилотлар ва мафиянинг фаолла-
260
шиши сўл кучларнинг ҳам сезиларли даражада фаоллашувига турт-
ки бўлди. 1975 йили бўлиб ўтган вилоят ва муниципал сайловларда
неофашистлар ўз электоратининг бир қисмидан маҳрум бўлишган
бўлса, сўл партиялар эса сайловчилари сони жиҳатидан центрист-
лар ва ўнглардан ҳам ўзиб кетишди. ИКП 70- йилларнинг ўрталарига
келганда мамлакат сиёсий ҳаётидаги ўрни ва нуфузини сақлаб
қолмоқда эди. Сайловчиларнинг каттагина қисми ИКПга демократи-
яни ҳимоя қилиш ва ўнг кучларнинг ҳужумларини қайтаришга қодир
куч сифатида қарар эди. ИКПнинг 1975 йили бўлиб ўтган съездида
бош котиб Энрико Берлингуэрнинг ташаббуси билан коммунистлар
“тарихий компромисс” деб номланувчи тактикани қабул қилишди.
Унда коммунистларнинг социалистлар ва ҳаттоки католиклар билан
ҳам ҳамкорлик қилиши кўзда тутилган эди. 1976 йил июнида бўлиб
ўтган Парламент сайловлари сўл кучлар учун Иккинчи жаҳон уру-
шидан кейинги даврдан буён биринчи марта максимал даражадаги
муваффақиятни келтирди. Коммунистлар ва социалистлар бирга-
ликда христиан демократларга нисбатан кўп овозга эга бўлди. ХДП
учун овоз берганлар ИКП учун овоз берганлардан бор-йўғи 4,4% кўп
эди. Бу Компартия ва шахсан Берлингуэрнинг муваффақияти эди.
Сайловлар коммунистларнинг қўллаб-қувватлашисиз ҳар қандай
ҳокимият таназзулга юз тутиши мумкин деган хулосага олиб кел-
ди. Сўл марказ тарқалиб кетди. Янги ҳукумат фақатгина ХДП ва-
килларидан ташкил топди. Тажрибали сиёсий арбоб, христиан де-
мократ Жулио Андреотти янги ҳукуматнинг Премьер-министри ла-
возимини эгаллади. Андреотти сиёсатчи католиклар оиласида ўсиб
улғайди. Рим папаси Павел VI билан яқин дўст эди. Ўзининг сиёсий
фаолиятини Де Гасперининг кўмагида бошлаган Андреотти кўпгина
ҳукуматларда министр, етти марта эса Премьер-министр лавозимла-
рида ишлаган. Унга христиан демократларнинг айёр, қари ва жанго-
вар оти деб баҳо беришган. У 50- йилларда партиянинг ўнг қанотига
мансуб бўлса, 60- йилларда эса сўл марказни қўллаб-қувватлади. 70-
йилларнинг бошида коммунистларнинг “тарихий компромисс” так-
тикасини қўллаб-қувватлади, кейинчалик эса худди шу тактиканинг
барбод бўлишига сабабчи бўлди.
Коммунистлар ва бошқа сўл республикачилар партиялари би-
лан биргаликда Парламентда “бетарафлар коалицияси” – депу-
татлар блокини ташкил этди. Бу блок Парламентда Андреотти
ҳукуматини қўллаб-қувватлади. 1976–1979 йилларда ХДП бошчи-
лигидаги ҳукумат “Миллий бирдамлик” сиёсатини амалга оширди.
261
Италиянинг олтита сиёсий партияси ва (ИКП ҳам бор) Андреотти
ҳукумати ўртасида терроризмга қарши курашиш, иқтисодиётни
барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ва бошқа масала-
лар бўйича дастурий шартнома имзоланди. Шу дастур доирасида
ўтказилган чора-тадбирлар натижасида, Италия 1974–1975 йиллар-
даги жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларига бардош
берди. Шу даврда ёшларни ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонун
қабул қилинди. Бу мамлакат сиёсий ҳаётида коммунистларга нисба-
тан ўтказиб келинадиган дискриминация сиёсатининг заифлашувига
олиб келди.
ХДП ҳукуматининг сўл партиялар томонидан қўллаб-қувватланиши
ўнг кучларда ғазабланиш ҳиссини қўзғатган бўлса, сўл экстремистик
террорчи гуруҳларда норозиликни келтириб чиқарди ва улар нав-
батдаги сиёсий босқинчилик ҳаракатини амалга оширди. 1978 йил
16 март куни эрталаб “қизил бригада”нинг террорчилари
10 дақиқа
ичида ҳеч бир қийинчиликсиз 5 та қўриқчини ўлдириб, ХДПнинг
раиси Альдо Морони ўғрилаб кетишди.
У бир қанча вақт давомида гаровда ушлаб турилди. Ҳукумат
“қатъий позиция”да туришга ва террорчилар билан ҳеч қандай музо-
каралар ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилди. Деярли ҳар куни
35000 га яқин киши А. Морони қидириш ишларида иштирок этди,
бундан ташқари, 1500 га яқин ҳарбийлар кеча-кундуз жанговор
навбатчиликда турди. Полиция ва махсус хизмат ходимлари ҳар бир
уйни синчиклаб текшириб чиқишга ҳаракат қилишди.
Атиги бир неча юз кишини ташкил этадиган “қизил бригада”
террорчиларининг шафқатсиз ҳаракати барча учун ҳақоратомуз
чақириқ бўлиб, давлат аппаратининг заифлиги ва инқирозга юз тута-
ётганлигини яққол кўрсатиб берди. Мана шу ваҳшийликка жавобан
касаба уюшмаларининг чақириғи билан Италияда умумий иш таш-
лаш эълон қилинди. Умумий иш ташлашда 16 млн дан ортиқ ита-
лияликлар иштирок этиб, демократияни ҳимоя этиш ва терроризмга
қарши курашишга тайёр эканликларини намойиш этишди. Террор-
чилар томонидан амалга оширилган ваҳшийликлар уларга эргашув-
чилар ва ёқловчилар сонининг кескин камайишига олиб келди. Тер-
роризмнинг янги тўлқини Италияни 70–80- йиллар оралиғида яна
ўз гирдобига тортди. Навбатдаги сиёсий суиқасдлар, қотилликлар ва
бошқа зўравонликлар содир бўлди. Фақатгина 1980 йилнинг ўзидаёқ
1200 га яқин турли террорчилик ҳаракатлар амалга оширилди. Улар-
нинг орасида Балонья вокзалида 1980 йил 2 август куни террорчилар
262
томонидан қўйилган бомбанинг портлатилиши ўтакетган қонхўрлик
чиқиши бўлди. Портлаш оқибатида 85 киши ҳалок бўлди ва 200 га
яқин киши яраланди. 1969 йилдан 1980 йилгача жами 7866 та тер-
рорчилик ҳаракатлари қайд этилган бўлиб, бу ҳаракатлар туфайли
362 киши ҳалок бўлган, 4530 киши яраланган.
Мафия структурасида ҳам сифат ўзгаришлари юз берди: мафия-
нинг аёлларни ўлдиришни таъқиқлайдиган ва зарурият туғилган
тақдирдагина қотиллик қилишга рухсат берадиган “ор-номус, иззат
кодекси” энди ўтмишда қолди. Мафиянинг Сицилия ва ундан ҳам
шафқатсизроқ ҳисобланган Калибрия шўъбаси ўз йўлларига тўғаноқ
бўладиган ҳар қандай кишининг ҳаётига зомин бўлишга тайёр эди.
Улар ўз мақсадлари йўлида ҳар қандай тўсиқни ҳам ҳеч ўйламасдан
парчалаб ташлашга бел боғлаган эди. Шу билан бир вақтда, корруп-
ция Италиянинг сиёсий ҳаётининг ажралмас хусусияти бўлиб қолди.
У билан боғлиқ бўлган машмашалар янада баландроқ садо бермоқда
эди. 1978 йилда Христиан демократлар партиясининг аъзоси, мамла-
кат Президенти Ж. Леоне солиқларни ўз вақтида тўламаганликда ва
коррупция билан шуғулланганликда гумон қилиниб, унга АҚШнинг
“Локхид” номли авиа концерни билан боғлиқ порахўрликда алоқадор
деган айб қўйилди. Ж. Леоне истеъфо беришга мажбур бўлди. Ита-
лия Президенти этиб илк маротаба ИСП аъзоси, қаршилик кўрсатиш
ҳаракатининг фаол иштирокчиси, Италия миллатининг энг яхши ху-
сусиятларини ўзида мужассам эта олганлиги туфайли катта обрўга
эга бўлган 82 ёшли Александро Пертини сайланди. Юқори лавозим-
ли мансабдор шахсларнинг республикага қарши уюштирган фитна-
си – “П–2” (“Пропаганда–2”) номли Масонлар (“Масонлар оқими”)
ёлғони” билан боғлиқ жинояти жамиятда катта шов-шувга сабаб
бўлди.
Ҳақиқатда эса, “миллий бирдамлик” сиёсати моҳияти ўз функци-
ясини бажармай қўйган эди. 1979 йилнинг январ ойида коммунис-
тик партия Парламентдаги кўпчиликни тарк этиб, ХДП ҳукуматига
қарши оппозицияга ўтди. Президент Пертини томонидан муддати-
дан олдин ўтказилиши эълон қилинган Парламент сайловлари 1979
йилнинг июнида бўлиб ўтди. Президент сайловлари христиан демо-
кратлар ва, айниқса, коммунистларнинг бир қисм овоздан маҳрум
бўлганлигини кўрсатиб берди. Шундай бўлса-да, коммунистлар
ҳали ҳам кучли оппозицион партия сифатида фаолият кўрсатишга
қодир эди. ИКП “тарихий компромисс” тактикасидан воз кечди ва
“демократик альтернатива” номли янги дастурни қабул қилди. Унга
263
кўра, Компартия ҳокимият учун курашда ХДП билан рақобатлаша
оладиган сўл партияларнинг коалициясини тузишни кўзда тутган
эди. Социалистлар, социал-демократлар ва радикалар эса, аксинча,
ўз мавқеини яхшилаб олишди. Ўзларининг мавқеларига катта баҳо
бериб юборганликлари сабабли, ИСП коммунистлар томонидан ил-
гари сурилган дастурни қўллаб-қувватламади.
Do'stlaringiz bilan baham: |