Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғин сабаби ҳақидаги тусмолни (эҳтимолни) текшириш услуби



Download 2,42 Mb.
bet52/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Ёнғин сабаби ҳақидаги тусмолни (эҳтимолни) текшириш услуби

/ 2; 6; 7/
Тусмолларни текшириб чиқиш тартиби, тусмолни бирин-кетин истисно этиш услуби.
Ёнғин сабаби ҳақидаги тусмолни тадқиқот қилиш чоғида истисно қилиш усули. Ўтказилган ёнғин-техник экспертизаларининг тажрибаларини умумлаштириш натижасига қараганда, бу усулни кенг қўллаш ёнғинларнинг сабабини аниқлашдаги ўзига хос хусусиятлардан бири ҳисобланади. Ишнинг маълум ҳолатларига жавоб бермайдиган тусмолларни ёнғин сабаби билан боғлаш мумкин эмас.
Гоҳида ёнғинларни суриштириш чоғида истисно қилиш усулининг қўлланилиши жуда содда ҳолда тушунилади ва бунда ушбу тадқиқотнинг бошқа жиҳатлари ҳисобга олинмайди. Ёнғиннинг ҳақиқий сабаби ишнинг ҳолатларига мос келмайдиган барча тусмоллар истисно қилиниши билан бир қаторда, қолган тусмолларнинг барчаси ҳар томонлама таҳлил қилингандан кейингина, истисно қилинмай қолган биттаси ҳақиқий маълумотлар (далиллар) билан ўз тасдиғини топмоғи лозим.
Агар ёнғингача бўлган маҳаллий ҳолатлар тўлиқ ва аниқ бўлмаса ҳамда ёнғин ўчоғининг тўғри аниқланганлигига ишонч бўлмаса, унда истисно қилиш усули ўзининг ижобий натижасини бермаслиги мумкин. Ёнғин сабаби ҳақидаги тусмоллар ва хулосаларни ҳар томонлама текшириб чиқиш учун маълумотларнинг маълум ҳажми зарур бўлади.
Тусмолларни истисно қилиш ва тасдиқлаш учун уларни текшириш йўллари жуда кўп бўлиши мумкин. Улар тусмол қилинаётган ёнғин сабабининг характерига ва хусусиятларига, ишнинг ҳолатларига ва маълум шароитларга боғлиқ бўлади.
Лекин кўпинча ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби ҳақидаги тусмоллар қуйидаги асосларга таянган ҳолда инкор қилинади ёки тан олинади:
- аниқланган ёнғин ўчоғининг ҳолатига ва ёнғин ривожланишининг ўзига хос хусусиятларига;
- ёнғиндан олдинги ва ёнғин бошланган пайтдаги ҳолатнинг ўзига хос хусусиятларига;
- эҳтимол қилинаётган ёндириш манбасининг тавсифи ва ҳолатига;
- ёнғиннинг специфик сабаблардан келиб чиқиш эҳтимолига;
- ёнғин чиққан пайт (вақт)га;
-ёнғин сабабига алоқадор бўлиши эҳтимоли бўлган шахсларнинг ўзларини қандай тутишлари.
Ёнғин сабаби ҳақидаги тусмолни ёнғин ўчоғининг ҳолати ва ёнғин ривожланишининг ўзига хос хусусий жиҳатларига қараб текшириш. Агар текшириш чоғида маълум ёнғин ўчоғининг ҳолати мавжудлиги талаб қилинсаю, лекин ўчоқ бошқа жойда жойлашган бўлса, унда бундай тусмол истисно қилинади. Ёнғиннинг бирламчи аломатлари (белгилари) аниқланган жой билан унинг пайдо бўлган жойи ҳамма вақт ҳам бир-бирига мос келавермайди.
Ёнғин сабаби ҳақидаги тусмолни ёнғин пайдо бўлган вақтдаги ҳолатнинг ўзига хос хусусий жиҳатларига қараб текшириш. Ёнғиндан олдинги ва ёнғин пайтида вужудга келган турли ҳолатларнинг ва шарт–шароитларнинг ўзига хос хусусий жиҳатлари жуда кенг кўламда ҳисобга олиниши мумкин. Хусусан бунга метеорологик (об-ҳаво) шароитларни ҳам киритиш мумкин. Масалан, том қисмида мўриси ёки бошқа учқун чиқарувчи мосламаси мавжуд бўлган объектдаги ёнғин сабабининг учқундан чиққанлиги тусмолини текшириш учун шамолнинг йўналишини албатта эътиборга олиш шарт.
Ёнғиннинг эҳтиётсизлик орқасида сигарета чекишдан келиб чиққанлиги тусмолини текшириш учун ёнғин бўлган жойда чекувчи шахслар умуман бўлганларини, айнан қайси пайтда, сигаретанинг айнан қайси тури чекилганлиги, ушбу жойда тутаётган сигарета қолдиғи ёки ўчирилмаган гугурт донаси каби импулсдан ёниб кетадиган енгил ёнувчан материалларнинг мавжудлиги ва шу каби маълумотларни йиғиш зарурдир. Бундай маълумотлар сигарета чекиш пайтида эҳтиётсизлик орқасида ёнғин чиқишига йўл қуйилганлиги эҳтимолига мос келувчи ёки зид ҳолатни тавсифлаб беради.
Ёнғин сабаби ҳақидаги тусмолни ёндириш манбасининг ҳолатига қараб текшириш. Эҳтимол қилинаётган ёндириш манбаси маълум шароитларда умуман олов чиқаришга олиб келиши ёки келмаслигига қараб, гоҳида тегишли сабабдан ёнғин чиққанлиги тусмоли текширилади.
Агар печканинг мўриси соз ҳолатдалиги ва унинг қизиш даражаси ёнғин хавфини туғдирмаслиги аниқланса, унда иситиш тизимидан ёнғин чиққанлиги тўғрисидаги тусмол ҳеч қачон ўз тасдиғини топмайди. Бунинг тескарисини ҳам кузатса бўлади, яъни агар иситиш асбобларининг носозлиги аниқланган чоғда бу сабабнинг эҳтимоли янада ишончлироқ тус олади.
Ёнғин сабаби ҳақидаги тусмолни ёнғиннинг специфик сабаблардан келиб чиқиш эҳтимолига қараб текшириш. Масалан, таркибига мой сингиб кетган материалларнинг ўз-ўзидан алангаланиши олдидан улар мойларнинг термик парчаланиши маҳсулотларига хос бўлган ҳид чиқаради. Агар ёнғиндан олдинроқ унчалик катта бўлмаган шамоллатилмайдиган хонада ушбу ҳид сезилмаган бўлса, унда ёнғиннинг ўз-ўзидан алангаланиш эҳтимолини шубҳа остига олиш керак бўлади. Бет ва қўлларнинг куйиши жабрланувчи томонидан енгил ёнувчан суюқлик ишлатганлиги, масалан, печга олов ёқиш ҳақида гувоҳлик беради.
Электротехник сабаблардан ёнғин чиққан пайтларда гоҳида қуйидаги тегишли электр ҳодисаларини кузатиш мумкин: масалан, ёнғин бўлган хона деразаларидан қисқа туташув натижасида ёрқин оқ тусдаги рангни, электр ёритгичларининг ёниб-ўчишини, электр кучланишининг металл конструкциялар ёки ускуналарга тушиши ва шу кабилар. Ёнғиндан олдин сезилган тутаётган резинанинг ҳиди, шунингдек электротехник сабабдан чиққан ёнғиннинг энди бошланаётганлиги ҳам специфик белгиларидан бири ҳисобланади.
Ёнғин сабаби ҳақидаги тусмолни ёнғиннинг келиб чиққан вақтига қараб текшириш.
Бундай ҳолатларда, у ёки бу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, ёнғиннинг маълум даражада ривожланиши учун зарур бўлган вақтни аниқлаб олиш принципиал муҳимдир. Бу эса турли шароитларда материаллар ёнишининг ўзига хос хусусиятларини тавсифлаб берадиган илмий жиҳатдан асосланган маълумотларнинг мавжуд бўлмаслиги сабабли ҳам жуда мураккаб ишдир. Ёнғин бошланган пайтдаги шарт-шароитларни аниқ билиб олишнинг эса гоҳида имкони бўлмайди. Шунинг учун ҳам ёнғинларда вақт омилига боғлиқ бўлган масалаларнинг амалий ечими мутахассисларнинг тажрибасига ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига боғлиқдир. Гоҳида бу масалани ечишга ёнғин пайтида тўхтаб қолган соат миллари, шунингдек у ёки бу билвосита аломатлар – негатив ҳолатлар ҳам ёрдам беради.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish