Ёнғин бўлган жойни кўздан кечириш чоғида кўриладиган асосий хавфсизлик чоралари /2; 7; 8/
Ёнғин бўлган жойда ёниш зонасини кўздан кечиришни амалга ошириш чоғида хавфсизлик чораларини кўришни ҳам эсдан чиқармаслик зарур. Бино конструкцияларининг ёнғин натижасида ўз мустаҳкамлигини йўқотиши ҳамда конструкциялар орасидаги ўзаро бириктирилган жойларнинг бўшаб қолиши эҳтимоли мавжудлиги, шунингдек уларнинг кутилмаганда ағнашлари, поллардаги ўйилишларнинг мавжудлиги эҳтимоллари ҳам эҳтиёт чораларини кўришга ундайди. Ағнаб кетиши эҳтимоли бўлган жойларни кўздан кечириш чоғида уларнинг ағанамаслигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида қуйидаги эҳтиёт чоралари кўрилиши лозим: уларни вақтинчалик мустаҳкамлаб қўйиш ёки вақтинчалик йўлакчалар қуриш (ясаш), зарурат туғилганда эса атайин уларни ағдариб ташлаш. Асосан темир-бетон конструкцияларининг, шунингдек ёнғин зонасида жойлашган тутун чиқиш мўриларининг (трубаларининг) ёнғиндан кейинги совуши пайтида эҳтиёт чораларини кўриш лозим. Агар кўздан кечиришни бошлашга қадар ушбу трубаларни ағдариб ташлаш имкони бўлмаган бўлса, унда махсус битта одамни унга қараб туришга тайинлаш тавсия этилади ва у хавф туғилиши биланоқ келишилган тартибда ҳаммани бу ҳақда хабардор қилади. Ағнаб кетиши эҳтимоли бўлган конструкцияларнинг (трубаларнинг) қайси томонга ағнаши эҳтимоли имкон қадар олдиндан аниқлаб олинади ва хавфли ҳудудда кўздан кечиришни амалга ошираётган ходимларнинг хавф чоғида қайси томонга чекинишлари ҳам ўйлаб чиқилади. Кўздан кечириш чоғида эҳтиёт чораларини кўриш ва унга жавобгарлик мажбуриятлари терговчи ёки кўздан кечиришга раҳбарлик қилаётган бошқа ходимга юклатилади.
Агар кўздан кечириш ёнғинни ўчириш жараёнида амалга оширилаётган бўлса, унда ўт ўчириш раҳбари билан кўздан кечиришга халал бериши мумкин бўлган тутун ёки пар чиқаётган ўчоқларни бостириш чораларини кўриш келишиб олинади.
Ёнғин бўлган жойни кўздан кечириш Баённомаси. Уни тузиш тартиби ҳамда унинг таркибий қисмлари /2; 6; 7; 8/
Ёнғин бўлган жойни кўздан кечириб бўлгандан сўнг бу ҳақда баённома тузилади (у бир вақтнинг ўзида ҳам тузилиши мумкин), ашёвий далиллар олиб қўйилади ва ўралади (кўздан кечириш жараёнида ҳам олиб қўйилиши мумкин), кўздан кечириш жараёни қатнашчилари томонидан билдирилган эътирозлар кўриб чиқилади, ёнғин бўлган жойнинг чизмалари ва хариталари тузилади. Ёнғин бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси, қоидага кўра, ҳодиса бўлган жойда тузилади ва ҳамма қатнашчилар томонидан имзоланади. Кўздан кечириш 6аённомаси уч қисмдан иборат: кириш, баён қилиш ва хулоса қисмлари.
Кўздан кечириш баённомасининг ҳар бир қисмида қўйдагилар баён қилинади:
Кириш қисми: баённоманинг тузилган жойи ва санаси (йил, ой, кун); баённомани тузган шахснинг мансаби, махсус унвони ва фамилияси, исми-шарифи; холис одамлар ва бошқа қатнашчиларнинг манзилгоҳлари ва фамилияси, исми-шарифлари; кўздан кечиришни амалга ошириш учун бўлган асос (фармойиш, хабар бериш, ариза); кўздан кечириладиган объект номи, манзилгоҳи, кўздан кечиришнинг бошланиш вa тугалланиш вақтлари; кўздан кечириш қайси шароитда олиб борилганлиги (ёруғлик, об-ҳаво); кўздан кечириш учун процессуал асослар (УзР ЖПК 136, 137 ва 141-моддалари).
Do'stlaringiz bilan baham: |