Ёнfин хавфсизлиги



Download 2,42 Mb.
bet51/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Баён қилиш қисми: ёнғиндан зарар кўрган объектнинг тавсифи, ўлчамлари, нимага хизмат қилиши; хоналар, эшиклар ва деразаларнинг ўзаро жойлашуви ва уларнинг ҳолати; печлар, электр ускуналари, электр шчитларининг жойлашуви, электр ҳимояловчисининг ҳолати; олов ва юқори ҳароратнинг конструкция ва нарсаларга таъсири, уларнинг ҳолати ёнғин ўчоғи белгиларининг жойлашиши ва ҳолати; ушбу ёнғиннинг ўзига хослиги (енгил ёнувчан ва ёнувчан суюқликлар ҳиди, конструкциялар ва нарсаларнинг қизиганлик даражаси ва шу кабилар); ўт қўйиш воситалари ва асбобларнинг баёни, уларнинг ёнғин келиб чиқариш эҳтимоли ва жойлашган ҳолати; жиноят воситалари ва изларининг, синдирилган эшик ё деразаларнинг (қулфларнинг) баёни; одамлар ва ҳайвонлар мурдаларининг баёни; жиноятчи томонидан қолдирилган нарсалар ва излар (шакли, ўлчамлари, жойлашиши ва бошқа муҳим томонлари) баёни.
Уларни топиш усуллари (оддий нигоҳ, лупа, ультрабинафша ёритгичлар ёрдамида ва экспресс-усулни қўллаш ва шу кабилар), топилган изларни қайд қилиш ва олиб қўйиш.
Хулоса қисми: ёнғин бўлган жойдан олиб қўйилган нарсалар ва излар, уларни ўраш усуллари кўрсатилади; фотосуратга олинган-олинмаганлиги, чизмалари ва хариталари чизилган-чизилмаганлиги кўрсатилади; холислар ва бошқа қатнашчиларнинг эътирозлари ва таклифлари ёзилади.
Баённома кўздан кечириш қатнашчилари томонидан имзоланади.



  1. Тергов тусмоли (эҳтимоли, тахмини) ҳақида тушунча. Ёнғин сабабини аниқлаш учун тергов тусмолларини тузиш / 2; 6; 7/

Тергов тусмоли деганда нимани тушунасиз? Тусмол ким томонидан ва қайси тартибда тузилади?
Тусмол деб, жиноий ҳодисага ёки унинг алоҳида ҳолатларига нисбатан тахминлар қилишга айтилади. Тусмоллар тузиш ва уларни текшириш ишлари жиноятни очишдаги энг умумий усуллардан ҳисобланади.
Ёнғинни суриштириш чоғида унинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисидаги тусмолларни тадқиқот қилиш ёнғиннинг ҳақиқий сабабини аниқлашга, ёнғин факти билан одамларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) орасидаги сабабий алоқаларнинг мавжудлиги ва тавсифини аниқлашга, ёнғиннинг келиб чиқишидаги айбдорларни аниқлашга имкон беради. Тусмолни асосланган ҳолда тузиш ёнғин факти бўйича жиноят ишининг қўзғатилган ёки қўзғатилмаганлигидан қатъий назар ёнғиннинг сабабини аниқлаш бўйича ишларни тўғри ташкиллаштиришга ва режалаштиришга ёрдам беради.
Ёнғин ҳодисаси бўйича бир қарашдан жиноят ишини қўзғатишга асос бўлмаган ҳолатларда, яъни кичик ёнғинлар бўйича, унинг сабабини аниқлаш учун махсус тусмоллар тузиб, уларни текшириб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деган фикрлар ҳам мавжуд. Ҳақиқатдан ҳам, гоҳида бундай ёнғинларда на ёнғин ўчоғи ва на унинг манбаи бир қарашдан ҳаммаси аёндай кўринади ва ҳеч қандай шубҳа туғдирмайди. Бироқ, ҳатто бу ҳолатларда ҳам ёнғин сабаби бўйича хулосалар чиқаришга шошилмаслик керак. Ёнғин чиқишига сабаб бўлган ёндириш манбаси, деб кўрилаётган нарса (масалан, гўёки эҳтиётсизлик орқасида ток манбасига уланган ҳолда қаровсиз қолдирилган электр плитаси), аслида балки махсус қасддан ўт қўйиш режасини амалга ошириш воситаси бўлиши ҳам мумкин. Бунақа ёнғинлар бўйича шошма-шошарлик билан хулоса чиқариш жиноятчини жазосиз қолдиришга ва қонунчилик принципларининг (масалан, жазонинг барқарорлиги принципи) бузилишига олиб келади. Ёнғин сабабини аниқлаётган мансабдор шахс буни ҳеч қачон унутмаслиги керак. Ёнғин сабабини аниқлашнинг мураккаблиги кўпинча ёнғинларнинг катта-кичиклигига боғлиқ эмас, балки у ишнинг конкрет ҳолатларига боғлиқдир.
Қоидага кўра, ҳар қандай ҳолатда ҳам, ёнғин факти маълум шахсларнинг ёнғин оқибатида зарар етказганлиги учун жавобгарликка тортилишларига олиб келади. Ҳатто унчалик катта бўлмаган ёнғинлар сабабини аниқлаш чоғида ҳам жиддий баҳс-мунозаралар вужудга келади ва қарши тусмоллар тузилади, бу эса кўпинча ёнғин хавфсизлигига жавобгар шахсларнинг ўз айбини инкор этиш натижасида вужудга келади. Баҳс дарҳол вужудга келмайди, балки у ёнғин бўйича қилинган хулоса натижасида тусмолдан келиб чиққан ҳолда айбдор деб топилган шахснинг етказилган зарарни қоплаши ҳақида қарор чиқарилгандан сўнг вужудга келади.
Агар барча тусмоллар ўз вақтида текширилмаса, ҳатто аввалига унчалик аҳамиятсиздек кўринган кичик тусмол ҳам, сўнгра ҳақиқий сабабни аниқлашнинг имкони ҳам бўлмай қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам ёнғиннинг сабабини аниқлашда бунақанги юзаки иш тутиш ярамайди, ҳатто унчалик катта бўлмаган «жуда оддий» ёнғинлар учун ҳам.
Ёнғин сабаби ҳақидаги эҳтимоллар у пайқалган вақтдан бошлаб маҳаллий ишчилар, яшовчилар, жабрланувчилар ва ўт ўчирувчиларда вужудга кела бошлайди. Шунинг учун ҳам ёнғин бўлган жойга етиб келган ва унинг сабабини аниқлаши зарур бўлган ходимни у ерда бир нечта тусмоллар кутади.
Ишга киришишдан олдин, ёнғин гувоҳлари ва бошқа шахсларда вужудга келган эҳтимолларни ҳозирча суриштирмасдан туриб, худди шу ёнғинга ўхшаш бўлган бошқа ҳолатларга таққослаган ҳолда бир нечта тусмол тузиш керак бўлади.
Ёнғин яшаш уйида, шаҳарда, қишлоқда, савдо масканида, маъмурий бино, ишлаб чиқариш ва шу каби объектларнинг қайси бирида рўй берганлигига қараб, худди ушбу ҳолатда йўл қуйилиши мумкин бўлган эҳтимоли энг юқори бўлган бир нечта сабабни (тусмолни) кўз олдига келтириш керак. Бу шунинг учун керакки, кейинчалик бу тусмолларни аниқ маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолдаги эҳтимоллар билан тўлдириб, уларнинг ҳар бири таҳлил қилиниши зарур. Бўлмаса бир қарашдан ишончли кўринган, лекин алдоқчи тусмол билан чалғиб кетиш мумкин, бу ҳолатда эса ҳеч бўлмаганда қимматли вақт йўқотилади.
Тусмоллар рўйхатини тузишда ҳеч кимнинг фикрини четда қолдирмаслик керак, ҳатто бу фикр бир қарашда маълум фактлар билан ҳеч қандай боғлиқлиги бўлмаса ҳам. Бу фикрларнинг ҳаммасини шунинг учун ҳам эътиборга олиш зарурки, фикрлар кўпайгани сари маълумотлар ҳам кўпайиб боради ва уларга таяниб айрим тусмоллар истисно қилинса, айримлари эса ўз тасдиғини топишда ёрдам беради. Суриштириш жараёнида ёнғин содир этилган жойни кўздан кечириш натижаларига, тўпланган қўшимча материалларга, жумладан ашёвий далилларни тадқиқот қилиш натижаларига ва ёнғин-техник экспертизасининг хулосаларига асосланган янги тусмоллар ҳам вужудга келиши мумкин.
Тусмоллар тузиш ҳақиқатни аниқлаш жараёнидаги муҳим воситалардан ҳисобланади. Ёнғин сабаби тўғрисидаги тузилган тусмоллар доираси ёнғинни суриштирувчи шахсларнинг ихтиёрига кўра торайиб боришига йўл қўйилмайди. Агар иш ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби бўйича тузилган энг аҳамиятсиз тусмол ҳам тушунтириб берилиши талаб қилинса, унда бундай тусмолларнинг барчаси эътиборга олиниши ва кейинчалик текширилиши шарт. Ёнғиннинг бундай сабабдан келиб чиқиш эҳтимоли у фақат ҳар томонлама виждонан текширилиб чиқилгандан сўнг ва қониқарсиз натижа олингандан кейингина истисно қилинади. Бу шарт қасддан ўт қўйиш тусмолини текшириш чоғида асосан принципиал характерга эга.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish