Ёнfин хавфсизлиги


Қасддан ўт қўйишни амалга ошириш гуруҳлари



Download 2,42 Mb.
bet59/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Қасддан ўт қўйишни амалга ошириш гуруҳлари / 2; 6; 7; 8/

Қасддан ўт қўйишлар амалга оширилиш усули бўйича 5 та асосий гуруҳга бўлинади.. Шунинг учун ҳам қасддан ўт қўйилганлик бўйича тузилган тусмолни текшириш чоғида ҳар бир гуруҳнинг ўзига хос жиҳатларини ҳам эътиборга олиш мақсадга мувофиқдир.
Қасддан ўт қўйишнинг биринчи гуруҳи. Унга мавжуд шароитда унчалик яхши тайёргарлик кўрмасдан туриб ёниши учун кучли ёндириш манбаси талаб қилинмайдиган енгил ёнувчан ёки ёнувчан материалларни ёқиб юбориш кабилар киради (масалан, толали материаллар, хашаклар, ишлаб чиқаришнинг енгил ёнувчан чиқиндилари ва шу кабилар сақланадиган жойлар).
Бундай ҳолатларнинг конкрет ўзига хос жиҳатлари қуйидагилар:
- ўт қўйиш вақти билан ёнғин пайқалиши вақтлари оралиғи жуда кичик бўлиши мумкин, негаки енгил ёнувчан муҳитнинг фаол ёниши унга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди;
- транспорти мавжуд бўлмаган жиноятчи жиноят жойидан узоққа кета олмайди, шунинг учун ҳам уни излаб топиш нисбатан енгилроқ бўлади;
- ўчоқ белгилари енгил ёнувчан материаллар мавжуд бўлган тақдирда сақланмай қолиши мумкин, шунинг учун ҳам уни аниқлаш чоғида бошланаётган ёнғинни кўрган гувоҳларнинг кўрсатмалари янада муҳим аҳамият касб этади;
- очиқ оловдан фойдаланиш ва учқуннинг ташқаридан тушганлиги оқибатида ёнғин содир этилганлиги тусмолини синчиклаб текшириш ва уни истисно қилиш жуда муҳим аҳамиятга эга;
- техник тадқиқот усулларидан фойдаланиш (ёнғиннинг техник сабаблардан пайдо бўлганлиги эҳтимоли бундан мустасно) чекланган характерга эга бўлади.
Жиноятни очишда асосий рол тезкор-тергов тадбирларига тегишлидир.
Қасддан ўт қўйишнинг иккинчи гуруҳи. Бу гуруҳ ўт қўйиладиган объектнинг ёниб кетиши кафолатланиши мақсадида у ерга қўшимча ёнувчан материаллар ва моддаларни ташқаридан олиб кириш ёки ўша жойдан тўплаш орқали амалга ошириш билан тавсифланади. Бу турдаги ўт қўйиш усули энг кўп тарқалганлардан ҳисобланади.
Бу гуруҳдаги ўт қўйишнинг ва уни тадқиқ қилишнинг ўзига хос жиҳатлари қуйидагилар:
- ўт қўйиш учун енгил ёнувчан суюқликлардан (нефт маҳсулотлари ва бошқалар) фойдаланган чоғда ёнғиннинг бошланғич босқичида у ерда ушбу маҳсулотга хос бўлган белгиларни кузатса бўлади (тутун ва оловнинг тавсифи ва бошқалар);
- ёниш жадал сурат олишини кафолатлаш мақсадида енгил ёнувчан материаллар қўлланилганлиги сабабли ёнғин чиққан вақт билан унинг пайқалган вақти оралиғи ҳам шунингдек жуда қисқа бўлиши мумкин;
- жиноятчи қўшимча моддалар ва материалларни қўллаш орқали ўт қўйишга тайёргарлик кўриш ёки уни амалга ошириш чоғида сезилиб қолиши ёки ушланиши ҳам мумкин. Унинг жиноий ҳаракатларини исботловчи далиллар ёки излар жиноят жойида, унинг кийимларида ва қўлларида сақланиб қолиши мумкин; жиноятчи томонидан ўз ҳатти-ҳаракатларини тушунтириб бериши қийинлашиб қолади;
- ёнғин бўлган жойни кўздан кечириш чоғида қуйидагиларга эътибор қаратилади:
1) ёнғин ўчоқларининг сони (ривожланган ва ривожланмаган);
2) ўчоқларнинг жойлашиши (ўт қўювчи учун энг қулай ва хавфсиз жойда бўлиши эҳтимоли);
3) қасддан ўт қўйганликни ва унинг амалга ошириш усулини исботловчи ашёвий далилларнинг мавжудлиги (енгил ёнувчан суюқликлар излари мавжуд бўлган идишлар, унинг қолдиқлари, ўт қўйиш учун ишлатилган модданинг белгилари, ёнувчан материалларнинг махсус бир жойда тўпланганлигининг белгилари ва шу кабилар);
4) ўт қўювчи томонидан қолдирилган бошқа излар, жумладан оёқ ва бармоқ излари, ёнғин ўчоғи жойлашган жойга яширин кирилганлиги белгилари;
5) бошқа жиноят белгилари;
- ёнғин содир этилган жойни кўздан кечириш чоғида қайд қилинган ҳолат у содир этилишидан олдинги ҳолат билан солиштириб кўрилади; нима йўқолганлиги, ҳолатини ўзгартирилганлиги, бошқа жойга кўчирилганлиги, шунингдек ёнғин ўчоғи жойлашган жойда ёнувчан материалларнинг ёнғингача мавжуд бўлганлиги ёки йўқлиги кабилар аниқланади;
- излар излаб топилади ва қайд қилинади, ашёвий далиллар тадқиқ қилиш, ишга қўшиб қўйиш ва кимга тегишлилигини аниқлаш учун олиб қўйилади. Бармоқ излари мавжуд бўлиши эҳтимоли бўлган нарсаларни олиб қўйишда ва уларни сақлашда жуда эҳтиёт бўлиш шарт;
- жиноят жойида қўлга тушган жиноятчининг ўз қилмишига иқрор бўлишидан қатъий назар қасддан ўт қўйишни исботловчи барча далилларни қайд қилиш ва расмийлаштириш шартдир (жиноятчи дастлабки тергов жараёнида берган кўрсатмаларни суд жараёнида инкор этиши ҳам мумкин);
- ёнғин содир этилган объектнинг қўриқланиши ҳолати таҳлил қилинади, жумладан батафсил: қўриқлаш ходимлари ёнғиндан олдин соат нечада хизматни қабул қилиб олганлар, уларга қандай тавсифнома берилади, ёнғин бошланган пайтда қаерда бўлишган, хизматни қандай олиб боришган, қўриқлаш хизмати ходимларининг хизматни қандай олиб боришларини охирги марта ким текширган ва унинг натижалари қанақа ва қайси ҳужжатда қайд этилган; калитларни сақлаш, бир-бирига узатиш тартиби, ёнғин бўлган хонанинг калити кимда ва қайси жойда сақланган, шу каби калитлар илгари йўқотилмаганми ва бошқалар;
- ўт қуйган шахс (ёки гумон қилинувчи) ёнғинга қадар, ёнғин пайтида ва ундан кейин қаерда бўлганлиги ва ўзини қандай тутганлиги ҳақидаги маълумотлар;
- ўт қўювчи шахс айрим ҳолатларда ўзини гувоҳ сифатида кўрсатиб ёнғинга оид шундай маълумотларни ҳам бериши мумкинки, уни фақат ўт қўювчининг ўзигина кўриши ёки билиши мумкин (қаерда, нима ва қандай ёнган).

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish