Ёнfин хавфсизлиги


Ускуналардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ёнғин сабаби ҳақидаги тусмолни текшириш учун асосий саволлар рўйхати



Download 2,42 Mb.
bet53/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Ускуналардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ёнғин сабаби ҳақидаги тусмолни текшириш учун асосий саволлар рўйхати / 2; 6; 7/

Бу саволлар рўйхатини қуйидагича тузса бўлади:

  • ёнғин чиққан хонанинг умумий тавсифи, бу хонада нималар мавжуд эди, ускуналар қандай жойлашган эди;

  • ускуналардан қайси мақсадларда фойдаланишган, унинг тузилиши қанақа эди ва у қанақа ишлар эди;

  • ускуна неча йилдан буён ишлатилиб келинган ва унинг техник ҳолати;

  • бевосита ёнғиндан олдин (ёки илгари) ускунанинг ишида тўхташлар ёки унинг носоз ҳолати пайқалганми (масалан, айланадиган деталларнинг нотекис айланиши, қотиб қолишлари ҳолати, бўш айланиши, қуруқ ишқаланиш, қизиб кетиш, маҳсулотларнинг оқиб (тошиб) кетиши ва шу кабилар;

  • носозликлар қандай қилиб ва ким томонидан таъмирланган;

  • хизмат кўрсатувчи ходимларнинг тавсифномаси: малакаси, ишга виждонан ёндашиши, ускунада бевосита ёнғиндан олдин ишлаган одамларнинг ҳолати;

  • хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан ускунани бир-бирига ўзаро топширишларини қандай ташкил қилинганлиги тартиби;

  • ускунанинг иш якунида қаерда сақланиши, ишламаётган ускунани назорат қилиш тартиби, иш бўлмаган пайтда хонани кўздан кечириш масалалари қандай ташкил қилинганлиги;

  • ускунага техник жиҳатдан хизмат кўрсатиш ҳақидаги ҳужжатлар (масалан, носозликлар, бузилишлар ва уларни бартараф этишни қайд қилиш журнали, шунингдек ускуналардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳужжатлар);

  • ускунанинг иш режими (тезлиги, босими, ҳарорати ва шу кабилар), ускуна бевосита ёнғиндан олдин ишлаганми ва қанча вақт давомида, ускуна назорат остида ишлаганми ёки у назоратсиз қолдириб кетилганми;

  • назорат асбоблари, сақлагичлар ва ҳимоя воситаларининг, шунингдек иссиқликдан ҳимоялаш (агар ускуна иссиқлик ишлаб чиқарса ва бинонинг ёки ускунанинг ёнувчан элементлари билан боғлиқ бўлса) воситаларининг мавжудлиги, уларнинг ҳолати ва ишончлилиги;

  • технологик жараёнда ёки ускунадан фойдаланиш чоғида ёнғиндан хавфли концентрация ҳосил қила оладиган, ўз-ўзидан алангаланишга мойил бўлган, статик электрлигини ҳосил қила оладиган ёнғиндан хавфли моддалар ва материалларнинг ишлатилиши (шу жумладан хом ашё, маҳсулот); ишлаб чиқариш жараёнида ёнғиндан хавфли чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг тўпланиб қолиши имконияти;

  • ускуналарга тўғри техник хизмат кўрсатишни ташкил қилиш учун яратилган шароитлар (эҳтиёт қисмлар, материаллар, таъмирлар асбоблари ва шу кабилар билан таъминланганлиги), шунингдек ускуна ва унинг қисмларига хизмат кўрсатиш учун имконнинг мавжудлиги, хизмат кўрсатувчи ходимлар сони;

  • профилактика-таъмирлаш ишларининг режа асосида амалга оширилиши учун иш жадвалининг тузилганлиги, унга риоя қилиниши, сўнгги таъмирлаш иши ёки кўздан кечиришнинг санаси, ускунага жорий хизмат кўрсатишнинг сифати ва у нима билан исботланади;

  • ускунада ёнғин ўчоғи белгиларининг (аломатларининг) мавжудлиги, ёнғин чиқишига олиб келиш эҳтимоли бўлган ускуналарнинг ўзаро жойлашуви ҳолати, ёнғин чиққан жойнинг белгилари (аломатлари);

  • гувоҳларнинг кўрсатмаларига оид, назорат-ўлчаш асбоблари ёки ҳимоя қурилмаларининг ҳолатига қараб ускунани бошланғич авария ҳолатига ва ёнғинга олиб келувчи дастлабки белгилар;

  • ускунадан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларига, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ва хавфсизлик техникасига риоя қилинганлиги.

Келтирилган саволларни таҳлил қилиш чоғида ёнғин билан ускуналар, қурилмаларнинг муҳим хусусиятлари орасидаги шунингдек, ускунадан техник фойдаланиш қоидаларини бузиш ёки унинг носозлиги, технологик жараённинг бузилиши ва унинг муҳим хусусиятлари ёки барча айтиб ўтилган ҳолатлар орасидаги сабабий боғлиқликнинг мавжудлигини аниқлаш муҳимдир.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish