Электр ускунасининг тузилиши ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ёнғин сабаби ҳақидаги тусмолни текшириш учун саволлар
/ 2; 6; 7/
Бу саволлар қуйидагилардан иборат:
юқори волтли ва паст волтли тармоқларнинг схемаси, тармоқ нейтралининг иш режими;
тарқатувчи шчитларнинг тавсифи (материали, ҳимоя тури ва шу кабилар);
электр энергиясининг асосий истеъмолчилари (ёритиш тизими, агрегатлар, электр печлари, двигателлар ва шу кабилар), улар якка тартибда ёки тармоқ участкалари бўйича истеъмол қилаётган қувват;
электр тармоғи ва электр ускуналарининг ушбу ишлаб чиқариш хоналари тоифасига мос келиши;
электр тармоғи ўтказгичлари ва кабелларининг кесим юзасининг юклама катталигига мос келиши;
ҳимоя турининг ҳимоя участкасидаги кабел ёки ўтказгич кесимига мос келиши;
сақлагич ва тарқатувчи шчитлардаги контактларнинг ҳолати (эриганлиги, дудланганлиги, контактнинг ёмонлиги ва шу кабилар);
ерга улаш қурилмасининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар ва унинг бутунлиги;
ўтказгичларнинг ҳимоя қобиқлари қаршилигини ўлчаганлик ҳақидаги маълумотлар;
тармоқларнинг конструктив жиҳатдан қандай ишланганлиги (ётқизиш санаси ва усули, уларнинг тўсиқлар оша қандай бажарилганлиги, тармоқнинг алоҳида участкаларидаги ўтказгичларнинг маркалари ва материали, уларни бир-бирига ўзаро улаш усули).
Электр ускуналарининг хусусиятларини ҳисобга олувчи айтиб ўтилган саволлардан ташқари, яна барча ускуналар учун умумий бўлган саволлар ҳам тадқиқот қилинади (бу ҳақда юқорироқда айтиб ўтилганди). Бу саволлар воқеанинг аниқ (конкрет) ҳолатларига боғланиши зарур, жумладан авария ҳодисаларининг белгилари ҳам, масалан, ўтказгичларда,. кабелларда қисқа туташув изларининг мавжудлиги.
Хонани иситиш электр асбобларидан ёнғин чиққанлиги тусмолини текширишнинг ўзига хос жиҳатлари ва асосий аломатлари / 2; 6; 7/
Бу аломатлар (белгилар) ва уларнинг ўзига хос хусусий жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
ёнғин ўчоғи хонадаги предметларнинг (мебелларнинг) маълум бир жойда ёниши орқали тавсифланади ва ҳатто бино конструкцияларидаги ўчоқ ҳам асбоб қолдирилган жойда мўлжалланади; ёнғиннинг бошланғич босқичида ажралиб чиқаётган тутун хонани тўлдиради ва фаол ёнишга халал беради; ёнғин ўчоғида жадал туташ бошланади;
ёнғин ўчоғидан ёнғин чиқишига сабабчи бўлган асбобни топиб олиш керак; асбобда юқори ҳарорат таъсирининг белгилари (аломатлари) бўлиши зарур (рангининг ўзгариши, деформацияланиш). Ўчоқ ҳудудида асбобнинг уланган жойини, яъни розеткани топиш зарур;
шнур излаб топилади ва у текширилади; агар асбоб электр манбасига уланган ҳолда қолдирилган бўлса, унда албатта шнурда қисқа туташув излари мавжуд бўлади; унинг белгилари излаб топилиши зарур;
электр тармоғи ёнғиндан олдин кучланиш остида бўлганми ёки йўқлиги текширилади (шу жумладан ўчирилиб яна қайта ёқилганлиги ҳам);
электр ҳимоясининг ҳолати текширилади, шунингдек у ишладими ёки йўқлиги, негаки шнурда қисқа туташув бўлганда ҳимоя ишлаши керак эди. Ёнғиндан олдин ёруғликнинг қайси хоналарда ёниб ўчиши (хиралашиши, милтиллаши) кузатилганлиги аниқланади. Бу ҳолат ҳимоянинг носозлигидагина кузатилиши мумкин;
ёнғиннинг сув қуйиладиган асбоблардан (чойнаклар, кофе қайнатгичлар, стерилизаторлар ва шу кабилар) келиб чиқиш вақти уларга қуйилган сув миқдорига, шунингдек асбоб тагигига қўйилган тагдонларнинг ва ёнувчан материалларнинг тавсифига боғлиқ. Ҳар қандай тагдон ҳам ёниб кетишдан сақлавермайди. Бу маълумотларни шунингдек, асбоб тагидаги ҳароратни эксперимент йўли орқали текшириб кўриш мумкин;
электр асбоби одатда қайси тагдон устида турардию ва ёнғиндан олдин қаерда турган. Тагдоннинг ўзи ёки унинг қолдиқлари ёнғин ўчоғидан излаб топилиши зарур ва унинг юқори ҳарорат таъсири остида бўлганлигига ишонч ҳосил қилиш учун ундаги излар (аломатлар) ҳам излаб топилади. Агар тагдон шикастланмаган ҳолда топилса, унда у ушбу асбобда ёки худди шунақа бошқа асбобда иссиқлик ўтказишга қаршилик кўрсата олиши учун синаб кўрилади;
асбобнинг уланган ҳолда қолдирилганлигининг сабаби ва шарт-шароитларини аниқлаш мақсадида ёнғиндан олдинги ҳолатни текшириб кўриш зарур. Приборни қасддан (кўра била туриб) уланган ҳолда қолдирилганлиги эҳтимоли (тусмоли) ҳам текширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |