Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғин бўлган жойни кўздан кечиришни ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга оширишни ташкиллаштириш



Download 2,42 Mb.
bet48/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Ёнғин бўлган жойни кўздан кечиришни ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга оширишни ташкиллаштириш. Дастлабки ҳаракатлардан сўнг мавжуд мутахассисларнинг ёрдамидан фойдаланган ҳолда фикран кўздан кечиришнинг режасини тузиш зарур. Агар ёнғин содир этилган жойга тажрибали ёнғин хавфсизлиги хизмати, милиция ва прокуратура ходимлари ҳам чиқишган бўлсалар, унда улар биринчи навбатда ёнғин бўлган жойнинг теварак-атрофини кўздан кечиришлари мумкин. Буларнинг орасидан тажрибали ходимлар ёнғин зонасини ҳам кўздан кечиришга ўз амалий ёрдамларини кўрсатишлари мумкин. Агар ходимлар сони етарли бўлмаса, унда кўздан кечиришни биринчи навбатда излар сақланмай қолиши (бузилиши) мумкин бўлган жойлардан бошлаш зарур.
Бу даврда терговчидан ёки кўздан кечиришни бошқараётган бошқа шахсдан максимал равишда ташаббускорлик ва фармойишкорлик қобилияти талаб қилинади.
Кўздан кечириш ишлари кўпинча ўзининг амалга оширилиши вақти билан бошқа кечиктириб бўлмайдиган тергов тадбирлари вақтига тўғри келади, масалан, топилган излар ва ашёвий далиллардан жиноятчини тезда излаб топиш учун фойдаланиш лозим бўлади. Бунинг учун эса жиноятчини қидириб топиш учун у ҳақда керакли тезкор маълумотларни тўплаш ва қидириш ишларини ташкил қилиш керак.
Маҳаллий ҳолатни ўрганиш ва гувоҳларни сўроқ қилиш ишлари ҳам кўпинча кўздан кечириш вақтига тўғри келади.
Катта ва ўзига хос ёнғинларни суриштиришни бригада усулида ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Ички ишлар идораларининг қарийб барча бўлимларида (бошқармаларида) тергов-тезкор гуруҳи тузилган бўлиб, у навбатчилик асосида амалга оширилади. Барча мураккаб ёнғинларга ҳам бу гуруҳ чиқади ва гуруҳ аъзолари орасида уларнинг бажарадиган ишлари мутахассисликларига қараб бўлиб берилади.



  1. Ашёвий далилларни олиб қўйиш, ўраш ва идишларга солиш ҳамда уларни сақлаш қоидалари /2; 7; 8/

Ашёвий далил деганда нимани тушунасиз? Ёнғин бўлган жойда ашёвий далилларни олиб қўйишнинг асосий мақсадлари. Ашёвий далилларни олиб қўйиш, ўраш, ташиш ва ўрашнинг асосий қоидаларини айтиб ўтинг.
Бу борада терговчининг асосий вазифаси ашёвий далилларни излаб топиш ва қайд қилиш билан чекланибгина қолмасдан, балки уларни олиб қўйиши ва бутун тергов давомида сақлай олишидан иборат.
Ёнғин бўлган жойни кўздан кечириш чоғида терговчи ашёвий далил бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган турли предметлар ва уларнинг қолдиқларини, оёқ излари, қўл бармоғи излари, қасддан ўт қўйиш воситалари, қон доғлари ва шу кабиларни излаб топади. Бу турли предметлар ёнғин гувоҳлари, жабрланувчилар, маҳаллий ишчилар томонидан олиб келиниши мумкин ва улар бу далилларнинг топилган жойини ҳам аниқ кўрсатишлари мумкин. Барча ҳолатларда ҳам терговчи бу далилларни олиб қўйиши, уларни баённома орқали, ишга қўшиб қўйиш учун эса – процессуал нормаларда кўрсатилганидек қарор орқали расмийлаштириши шарт.
Ёнғин бўлган жойдан ашёвий далилларни олиб қўйиш қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
- излар ва ашёвий далиллар олиб қўйишдан олдин суратга олинади ва кўздан кечириш баённомасида батафсил ёзилади;
- олиб қўйиладиган нарсаларни қўл билан бармоқ изларини қолдирмайдиган қилиб ушлаш керак ва унда жиноятчи қолдирган изларга шикаст етказмаслик керак;
- излар нарсалар билан биргаликда олиб қўйилади (ёки из қолдирган нарсанинг бир қисми билан).
Из қолдирган нарсани олиб қўйишнинг имкони бўлмаган тақдирда излардан нарса билан биргаликда қолиплар олинади.
Ҳамма топилган ва олиб қўйилган излар ва ашёвий далиллар холисларга кўрсатилиши шарт.
Ҳамма олиб қўйилган ашёвий далиллар ўралади ва муҳрланади. Енгил ёнувчан ва ёнувчан суюқликларнинг қолдиқлари бўлган нарсалар оғзи мустаҳкам ёпиладиган шиша идишларга солинади ва полиэтилен халтачаларга ўралади. Нам ва тўкиладиган нарсалар ҳам (тупроқ, куйган нарсалар, кул) шиша идишларга солинади ёки полиэтилен халтачаларга ўралади.
Олиб қўйилган нарсалардаги излар улар солинган идишлар билан ишқаланмаслиги керак. Олиб қўйилган барча нарсалар ўралади ва муҳрланади, идишларнинг устида эса ашёвий далилларнинг номлари, жойи, санаси ва олиб қўйган шахснинг фамилияси, исми-шарифи кўрсатилади.
Олиб қўйиш, ўраш, ташиш қоидалари бузилган чоғда ашёвий далиллар ўзининг исботлаш моҳиятини йўқотиши мумкин.
Жойланган ашёвий далилларнинг идишлари сурғуч билан тамғаланади ёки пломбаланади. Жойланганидан сўнг идишларга этикеткалар ёпиштирилади. Этикеткаларда қуйидаги ёзувлар бўлади: олинган нарсанинг номи (агар маълум бўлса), миқдори, қаердан олинган, сана, манзили.
Ушбу тарзда жойланган ашёвий далиллар тадқиқот қилиш учун жўнатилади.
Ашёвий далиллар (суюқликлар) жуда кўп ҳолатларда фақат ҳодиса жойидангина олинмайди, балки улар илгари сақланган идишлардан, жойлардан ҳам олинади.
Кўздан кечириш чоғида ашёвий далилларни олиб қўйиш учун терговчининг (суриштирувчининг) ёнида қуйидаги жиҳозлар ва материаллар бўлиши тавсия этилади:
- суюқликлар ва майда предметларни олиш учун оғзи яхши ёпиладиган пробирка ёки шиша идишлар;
- доғлар мавжуд бўлган йирикроқ нарсаларни солиш учун 0,5-1 л шиша банкалар;
- майда деталлар ва изларни кўриш учун лупа;
- чўнтак фонари;
- пичоқ;
- хокандоз;
- долото;
- болғача;
- пластикат, полиэтилен, пергамент ёки оддий қалин қоғоз.
Бошқа ашёвий далилларни олиб қўйиш ва бир қатор турли ишларни амалга ошириш учун яна қуйидаги нарсаларнинг бўлиши ҳам мақсадга мувофиқдир: темир ёки ёғоч аррачалари, қаттиқ метр, рулетка, циркул ва штангенциркул, бўр, гипс, планшет, чақнагич лампали фотоаппарат. Умуман олганда, бу нарсаларнинг барчаси терговчиларнинг ёки ёнғинларни суриштиришга мутахассислашган ходимларнинг махсус жомадонида бўлиши керак.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish