Гипофиз.
Гипофиз бош миянинг турк эгати чуқурчасида жойлашган тоқ аъзо. Стромаси сийрак толали бириктирувчи тўқимадан иборат, устки томонидан капсула билан қопланган.
Паренхимаси олдинги ва ўрта бўлак адногипофиздан, opқa бўлаги нейрогипофиздан иборат
Олдинги бўлаги - аденоцитлардан тузилган бўлиб, уларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
· Хромофоб ҳужайралар - уларнинг цитоплазмаси ёмон бўялади, кам ихтисослашган ҳужайралар бўлиб, гормон ишламайди.
· Хромофил ҳужайралар - цитоплазмаси яхши бўялади, гормон ишлаб чиқаради, улар бўялишига кўра қуйидагиларга бўялади:
1. Базофил цитоплазмаси базофил бўялади (бинафша ранг ёки кўк рангга) улар орасида фарқланади:
. Тиреотрофоцитлар - тиреотрон гормон ишлаб чиқаради.
. Аденокартикотропоцитлар (АКТГ) ишлаб чиқаради.
. Гонадотропоцитлар - лютеинловчи ва фолликул стимулловчи гормонлар ишлаб чиқаради.
2. Ацидофил ҳужайралар - цитоплазмаси ацидофил бўялади (пушти ёки қизил)
. Соматотропоцит - СТГ соматотроп гормон ишлаб чиқаради.
. Пролактропоцит - пролактин ишлаб чиқаради.
Бу ҳужайралар жойлашувига, ҳужайралардаги секретор доначалар катта кичиклигига, бўялишига кўра фарқ қиладилар.
Кейинги маълумотларга кўра, гипофиз олдинги бўлагида фолликуляр юлдузсимон ҳужайралар бўлиб, улар иммунитетнинг баъзи медиаторлари интерлейкин-1, интерлейкин- 2ни ишлаб чиқаради.
Оpқa бўлаги. Нейроглия ва қон капиллярлардан ташкил топган.Терминал аксонларнинг кенгайишидан Херинг таначалари ҳосил бўлади. Бу тузилмаларда окситоцин ва вазопрессин тўпланади ва сақланади.
Оралиқ бўлаги ингичка эпителий тўплами ёки тасмаси сифатида кўзга ташланади. Одамда оралиқ бўлаги ҳомилада яхши ривожланган бўлиб, бу ерда меланин стимулловчи гормон ва липотропин синтезланади. Меланотропоцитлар йирик ҳужайралар бўлиб, цитоплазмасида майда секретор доначалар тутади.
Ривожланиш манбаи:
Олдинги ва ўрта (оралиқ) бўлаклари- бирламчи оғиз бўшлиғи эктодермал эпителийси (Ратке чўнтагидан );
Оралиқ бўлаги оралиқ мия пуфагидан ривожланади.
ЭПИФИЗ.
Эпифиз оралиқ мия қисми бўлиб, миянинг дорзал қисмидаги нерв тузилмасидир.Унинг стромаси-капсула ва тўсиқлари сийрак толали бириктирувчи тўқимaдaн иборат, паренхимаси эса, пинеалоцит ва таянч нейроглиал ҳужайралардан иборат.
Пинеалоцитлар гypуҳ-гуруҳ бўлиб жойлашган. Улар орасида 2 хил оч ва тўқ пинеалоцитлар тафовут қилинади. Пинеалоцитлар аксовазал синапслар ҳосил қилиб, гормонлари (серотонин, мелотонин, антигонадотропин ва ш.к.) бевосита қон оқимига тушади.
Эпифизда кундузи серотонин, кечаси мелотонин синтези фаол бўлади. Эпифиз бир ёшда шаклланган бўлиб, 7-8 ёшлардан сўнг инволютив жараёнлар бошланади.
Эпифиз фаолияти симпатик ганглияларнинг бўйин қисми постганлиялар толалари томонидан бошқарилади.
Фаолияти: биоритмни бошқаришда яъни уйку ва тетикликни алмашинувида жинсий етилишни таъминлашда асосий роль ўйнайди.
Постнатал даврда эпифиз паренхимаси ўзгариб боради ва бу ўзгариш жинсий фаолият билан ҳам боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |