Эндокрин тизим морфофункционал тавсифи ва таснифи


Периферикга қалқонсимон, қалқонсимон олди безлари, буйрак усти безлари, жинсий безлар, ошқозоности бези оролча аппарати



Download 30,22 Kb.
bet2/7
Sana24.02.2022
Hajmi30,22 Kb.
#222353
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Endokrin

Периферикга қалқонсимон, қалқонсимон олди безлари, буйрак усти безлари, жинсий безлар, ошқозоности бези оролча аппарати.
Бу безлар фаолияти ва жойлашувига кўра икки хил тасниф қилинади.
Б) Соф эндокрин ва аралаш табиатга эга бўлган безлар (Масалан : ошқозон ости бези, жинсий безлар, йўлдош) мавжуд.
Физиологик таъсири бўйича гормонлар қуйидаги ҳусусиятга эга.
Бошқарувчи (гипофиз, эпифиз, гипоталамус гормонлари) бошқа ички секреция безларига таъсир кўрсатади.
Ижрочи аъзо ва тўқималардаги маълум жараёнларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.
Кимёвий тузилиш бўйича гормонлар қуйидагича тавсифланади:
Стероид гормонлар - буйрак усти бези пўстлоқ моддаси ва жинсий безларда холестериндан синтезланади. Полипептид гормонлар-оқсил табиатга эга (масалан: инсулин, адренокортикотроп гормон, пролактин). Аминокислоталар ҳосилалари - адреналин, норадреналин, дофамин. Ёғ кислотаси ҳосилалари - простагландинлар.
Маълумки гормон таъсир этувчи ҳужайра, аъзо, нишон ҳужайра, нишон аъзо, (эффектор) ҳисобланади.
Бу аъзо ҳужайраларида махсус рецепторлар бўлади. Гормонлар таъсир меҳанизми турлича бўлиб, гормонларнинг ишлаб чиқарилиш тезлиги хам сутка давомида ўзгариб туради, яъни суткалик ритми мавжуд.
Гормонларнинг нишон аъзога етказилиш ва таъсири самараси турличадир:
1. Гуморал йўл гемокапиллярлар бўйича, яъни дистант таъсир
2. Гормонларнинг атроф тўқимага ажралиши, паракрин таъсир
3. Нейрогормонал йўл - гормонларнинг нерв ҳужайраларига тўпланиб, улар аксонлар бўйича - аксовазал синапслар орқали узатилади.
Барча эндокрин безлар учун умумий бўлган ҳусусиятлар:
1. Чиқарувчи найларнинг бўлмаслиги, яъни ишлаб чиқарилган секрет гормон тўғpидан-тўғри қoнгa, лимфага, тўқимага қуйилади.
2. Юкори даражада васкуляризацияланган, яъни ўта кўп қон томирлар билан таъминлаш.
3. Гормонлар жуда оз миқдорда ишлаб чиқарилади, аммо юқори биологик фаолликка эга.
4. Эндокрин тизимда синтетик ва секретор аппарат яхши ривожланади.
Безларнинг ривожланиш манбаи:
1. Эктодермадан ривожланган: қалқонсимон без, қалқонсимон без олди безлари,
аденогипофиз.
2. Энтодермадан ривожланган: ошқозон ости безининг оролча аппарати .
3. Целодермал келиб чиқишга эга бўлган: буйрак усти безлари, пўстлоқ моддаси, жинсий безлар.
4. Нейрал келиб чиқишга эга: гипоталамус, эпифиз, буйрак усти безининг мағиз моддаси.
Ҳap бир безда строма (асос, скелет) ва паренхима ажратилади. Строма-аъзо скелети ёки каркаси бўлиб, паренхима фаолияти учун шароит яратади.
Паренхима-аъзонинг ишчи ёки функционал қисми.



Download 30,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish