Эмт ва комплексларни бошқариш”


-расм. АД ни асосий уланиш схемаси бўйича тормозлаш



Download 1,12 Mb.
bet14/32
Sana29.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#593105
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32
Bog'liq
emt v kb 2020 maruza

5.1-расм. АД ни асосий уланиш схемаси бўйича тормозлаш:
а – тескари уланиш орқали; б – тармоққа энергияни рекуперация қилиш орқали
Фараз қилайлик, бошланғич ҳолатда АД т1 тезлик билан айланиб характеристика 1 нинг а нуқтасида ишламоқда, жуфт қутблар сони орттирилганда АД характеристика 2 нинг b нуқтасига ўтади, унинг қисмида тармоққа энергияни рекуперация қилувчи тормозлаш режимида ишлайди.
Рекуператив тормозлаш «ЧЎ – АД» тизимида двигателни тормозлашда ёки уни бир характеристикадан иккинчисига ўтганда, ҳамда юк кўтарувчи механизмларнинг электр юритмаларида юкни тушириш пайтида ҳам амалга оширилиши мумкин. Рекуператив тормозлаш. АД нинг энг тежамли тормозлаш турига киради.
б)Динамик тормозлаш

6.2-расм. АД ни динамик тормозлаш схемаси (а) ва
характеристикалари (б)

Динамик тормозлаш режимини ҳосил қилиш учун АД нинг статор чўлғами ўзгармас ток манбаига уланади (5.2. а-расм). АД 1 нинг ротор занжири бунда қисқа туташтирилади ёки унинг занжирига қаршилиги R бўлган қўшимча резисторлар 3 уланади. Ўзгармас ток Iў, статор чўлғамларидан оқиб ўтиб, фазада қўзғалмас бўлган магнит майдонини ҳосил қилади (АД ни қўзьатади).


Роторнинг айланишида, унда э.ю.к. ҳосил бўлади ва унинг таъсири остида ротор чўлғамидан ток оқиб ўтади, у ҳам фазада қўзғалмас бўлган магнит майдонни ҳосил қилади. Ротор токини АД нинг натижавий магнит майдони билан ўзаро таъсири тормозлаш моментини ҳосил қилади, бунинг ҳисобига тормозлаш эффектига эришилади.
Двигател, ўзгарувчан ток тармоғига боғлиқмас генератор режимида ишлайди, электр юритманинг ва ишчи механизмнинг ҳаракатланувчи қисмларининг механик энергиясини электр энергиясига ўзгартиради, у ротор занжиридаги иссиқлиқ энергияси кўринишида тарқалади.
5.2, б-расмда динамик тормозлаш учун электромеханик (s) ва механик М(s) характеристикалар келтирилган.
Электромеханик характеристика (s) – 5.2, б-расмнинг биринчи квадрантида келтирилган, унда s=/0 - АД нинг динамик режимидаги сирпаниши. АД нинг механик характеристикалари 6.2, б-расмнинг иккинчи квадрантида кўрсатилган.
АД нинг динамик тормозлашдаги сунъий механик характеристикалари ротор ва ўзгармас ток Iў занжиридаги қўшимча резисторлар 2 ва 3 ларни ўзгартириш орқали олинади (5.2,а-расмга қаранг).5.2,б-расмда, Iў ва R ларнинг турли қийматлари учун АД нинг механик характеристикалари кўрсатилган 6 характеристика Iў1 токка ва R2к1 қаршиликка мос келади, ундаги максимал момент Мm1 га ва унга мос бўлган сирпаниш sm1 га тенг бўлади. Ток Iў=соnst бўлганда резистор 3 нинг қаршилигини орттириш (R2к2>R2к1) максимал моментни ўзгаришга олиб келмайди, шу билан бирга сирпаниш sm пропорционал холда ортади, бу характеристика 4 дан ҳам кўринади. R2к1.=соnst бўлганда ток Iў қийматини Iў2>Iў1 қийматига орттириш эса максимал моментни ток квадратига пропорционал холда ортишига олиб келади. Двигател характеристикаси бунда 5 кўринишдаги эгри чизиқ бўлади. Iў ва R қийматларини ўзгартириш натижасида исталган кўринишдаги тормозлаш характеристикаларини олиш мумкин ва шу билан асинхрон электр юритмани тормозлашнинг турли жадаллиги (интенсивлиги) га эришилади.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish