6.2-расм. Двигателни э.ю.к функцияси бўйича ишга тушириш ва вақт функцияси бўйича динамик тўхтатиш схемаси (а) ва механик характеристикалари (б)
Двигателни э.ю.к. функцияси бўйича ишга тушириш ва вақт функцияси бўйича динамик тўхтатиш схемаси. Бу схемада (6.2,а-расм) э.ю.к. датчиги сифатида двигател якори қўлланилган. Якорга тезланиш контактори КМ1 ва КМ2 ларнинг ғалтаги уланган бўлиб, улар ишга тушириш резистор Rи.т.1 ва Rи.т.2 ларни шунтлашни таъминлайди. Ростловчи резистор Rр1 ва Rр2. лар ёрдамида, ушбу контакторлар, двигателнинг маълум бир тезликларида ишлаб кетиши учун созланади.
Схемада, тўхтатишни амалга ошириш учун, резистор Rдт кўзда тутилган, уни улаш ва узиш тўхтатиш контактори КМ3 орқали содир бўлади. Вақт ушланишини таъминлаш учун электромагнитавий вақт релеси КТ дан фойдаланилади, унинг узувчи контакти тўхтатиш контактори КМ2 нинг ғалтаги занжирига уланган бўлади.
Схема таъминлаш манбасига улангандан сўнг, двигателни қўзғатиш содир бўлади, бунда схемадаги аппаратлар бошланғич холатда қолади. Двигателни ишга тушириш тугмача SB1 ни босиш орқали амалга оширилади, бу чизиқли контактор КМ ни ишлашига ва двигателни таъминлаш манбасига уланишига олиб келади. Двигател, якор занжирига уланган резисторлар Rи.т.1+Rи.т.2 билан характеристика 1 (6.2,б-расм) бўйича тезланишни бошлайди. Двигателни тезлигини ортиши билан биргаликда унинг э.ю.к ва мос равишда контактор КМ1 ва КМ2 ларнинг ғалтагидаги кучланиш хам ортиб боради. 1 тезликда контактор КМ1 ишлаб кетади ва ўзининг контактлари билан резисторнинг биринчи босқичи Rи.т.1 ни туташтиради, двигател характеристика 2 га ўтади. 2 тезликда контактор КМ2 ишга тушиб, ишга тушириш резисторининг иккинчи босқичи Rи.т.2 шунтлайди. Двигател табиий характеристика 3 га чиқади ва ўзининг тезлинишини с – Мс координаталарга эга бўлган турғун режим нуқтасида тугатади. Ушбу нуқта двигателининг табиий характеристикаси 3 ва юклама характеристикалари-нинг кесиши орқали аниқланади.
Тўхтатиш режимига ўтиш учун тугмача SB2 босилади. Контактор КМ ғалтаги қувватни йўқотади, двигател якори занжиридаги уловчи кучли токли контакт КМ очилади ва двигател таъминлаш манбасидан узилади. Тўхтатиш контактори КМ3 нинг ғалтаги занжиридаги узувчи блок-контакт КМ ёпилади, контактор КМ3 ишга тушади ва ўзининг бош контакти орқали резистор RДT ни двигател якорига улайди, бунда двига-тел характеристика 4 бўйича динамик тўхтатиш режимига ўтказилади (6.2,б-расм). Шу вақтнинг ўзида вақт релеси КТ занжиридаги контактор КМ нинг уловчи контакти очилади, реле қувватни йўқотади ва вақт хисобини бошлайди. Двигател тезлигини нулгача камайишига мос вақт интервалидан сўнг, вақт релеси узилади ва ўзининг контакти билан контактор КМ3 нинг таъминлаш занжирини узади. Резистор RДТ двигател якоридан узилади, тўхтатиш тугалланади ва схема ўзининг бошланғич холатига қайтади. Динамик тўхтатишнинг қўлланилиши двигателни янада тезроқ тўхташини ва шу билан бирга ишчи машина ижро органининг харакатини тез тугашини таъминлайди.
Назорат саволлари
ЎТМ ни бошқариш схемасини тушунтиринг.
Бошқариш схемаси элементларини вазифасини айтинг.
Вақт функциясида бошқаришни тушунтинг.
Ҳимоя элементларини ишлашини тушунтиринг
Do'stlaringiz bilan baham: |