Эмт ва комплексларни бошқариш”


-расм. Двигателни э.ю.к функцияси бўйича ишга тушириш ва вақт функцияси бўйича динамик тўхтатиш схемаси (а) ва механик характеристикалари (б)



Download 1,12 Mb.
bet17/32
Sana29.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#593105
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32
Bog'liq
emt v kb 2020 maruza

6.2-расм. Двигателни э.ю.к функцияси бўйича ишга тушириш ва вақт функцияси бўйича динамик тўхтатиш схемаси (а) ва механик характеристикалари (б)


Двигателни э.ю.к. функцияси бўйича ишга тушириш ва вақт функцияси бўйича динамик тўхтатиш схемаси. Бу схемада (6.2,а-расм) э.ю.к. датчиги сифатида двигател якори қўлланилган. Якорга тезланиш контактори КМ1 ва КМ2 ларнинг ғалтаги уланган бўлиб, улар ишга тушириш резистор Rи.т.1 ва Rи.т.2 ларни шунтлашни таъминлайди. Ростловчи резистор Rр1 ва Rр2. лар ёрдамида, ушбу контакторлар, двигателнинг маълум бир тезликларида ишлаб кетиши учун созланади.
Схемада, тўхтатишни амалга ошириш учун, резистор Rдт кўзда тутилган, уни улаш ва узиш тўхтатиш контактори КМ3 орқали содир бўлади. Вақт ушланишини таъминлаш учун электромагнитавий вақт релеси КТ дан фойдаланилади, унинг узувчи контакти тўхтатиш контактори КМ2 нинг ғалтаги занжирига уланган бўлади.
Схема таъминлаш манбасига улангандан сўнг, двигателни қўзғатиш содир бўлади, бунда схемадаги аппаратлар бошланғич холатда қолади. Двигателни ишга тушириш тугмача SB1 ни босиш орқали амалга оширилади, бу чизиқли контактор КМ ни ишлашига ва двигателни таъминлаш манбасига уланишига олиб келади. Двигател, якор занжирига уланган резисторлар Rи.т.1+Rи.т.2 билан характеристика 1 (6.2,б-расм) бўйича тезланишни бошлайди. Двигателни тезлигини ортиши билан биргаликда унинг э.ю.к ва мос равишда контактор КМ1 ва КМ2 ларнинг ғалтагидаги кучланиш хам ортиб боради. 1 тезликда контактор КМ1 ишлаб кетади ва ўзининг контактлари билан резисторнинг биринчи босқичи Rи.т.1 ни туташтиради, двигател характеристика 2 га ўтади. 2 тезликда контактор КМ2 ишга тушиб, ишга тушириш резисторининг иккинчи босқичи Rи.т.2 шунтлайди. Двигател табиий характеристика 3 га чиқади ва ўзининг тезлинишини сМс координаталарга эга бўлган турғун режим нуқтасида тугатади. Ушбу нуқта двигателининг табиий характеристикаси 3 ва юклама характеристикалари-нинг кесиши орқали аниқланади.
Тўхтатиш режимига ўтиш учун тугмача SB2 босилади. Контактор КМ ғалтаги қувватни йўқотади, двигател якори занжиридаги уловчи кучли токли контакт КМ очилади ва двигател таъминлаш манбасидан узилади. Тўхтатиш контактори КМ3 нинг ғалтаги занжиридаги узувчи блок-контакт КМ ёпилади, контактор КМ3 ишга тушади ва ўзининг бош контакти орқали резистор RДT ни двигател якорига улайди, бунда двига-тел характеристика 4 бўйича динамик тўхтатиш режимига ўтказилади (6.2,б-расм). Шу вақтнинг ўзида вақт релеси КТ занжиридаги контактор КМ нинг уловчи контакти очилади, реле қувватни йўқотади ва вақт хисобини бошлайди. Двигател тезлигини нулгача камайишига мос вақт интервалидан сўнг, вақт релеси узилади ва ўзининг контакти билан контактор КМ3 нинг таъминлаш занжирини узади. Резистор RДТ двигател якоридан узилади, тўхтатиш тугалланади ва схема ўзининг бошланғич холатига қайтади. Динамик тўхтатишнинг қўлланилиши двигателни янада тезроқ тўхташини ва шу билан бирга ишчи машина ижро органининг харакатини тез тугашини таъминлайди.
Назорат саволлари

  1. ЎТМ ни бошқариш схемасини тушунтиринг.

  2. Бошқариш схемаси элементларини вазифасини айтинг.

  3. Вақт функциясида бошқаришни тушунтинг.

  4. Ҳимоя элементларини ишлашини тушунтиринг




Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish