Эмт ва комплексларни бошқариш”


-МАЪРУЗА Ўзгармас ток моторини тормозлашнинг андозавий схемалари



Download 1,12 Mb.
bet18/32
Sana29.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#593105
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
emt v kb 2020 maruza

7-МАЪРУЗА
Ўзгармас ток моторини тормозлашнинг андозавий схемалари.
Режа

  1. Ўзгармас ток моторини тормозлашда вақт, тезлик, ток функцияси бўйича бошқариш схемаларининг андозавий бўлаклари.

  2. Ўзгармас ток моторини динамик тормозлаш. Ўзгармас ток моторини тескари улаб тормозлаш. Реле-контакторли бошқариш электр аппаратларини ҳисоблаш, танлаш ва созлаш.

Двигателни вақт функцияси бўйича ишга тушириш ва э.ю.к функцияси бўйича динамик тўхташ схемаси. Двигателни ишга туширишни бошқариш 7.1-расмдаги схема бўйича ўхшаш тарзда амалга оширилади. Двигател берилган схема (7.1-расм) бўйича уланганда ва таъминловчи манбадан ишлаганда, чизиқли контактор КМ нинг тўхтатиш контактори КМ2 занжиридаги узувчи контакти очиқ бўлади, бу эса двигателни тўхтатиш режимига ўтишни олдини олади.

7.1– расм. Двигателни вақт функцияли бўйича ишга тушириш ва э.ю.к. функцияси бўйича динамик тўхтатиш схемаси
Тўхтатиш тугмача SB2 ни босиш билан амалга оширилади. Контактор КМ, манбадан узилиб, двигател якорини таъминловчи манбадан узади ва ўзининг контакти билан контактор КМ2 нинг ғалтаги занжирини улайди. Контактор КМ2 двигател якорида хосил бўлган э.ю.к таъсирида ишга тушади ва двигател Д якорини тўхтатиш резистори Rи.т.2 га улайди.
Динамик тўхтатиш жараёни, двигателни унга катта бўлмаган тезлигида, унинг э.ю.к. контактор КМ2 ни ўчиручи кучланишдан кам бўлмагунча давом этади. Контактор КМ2 ўчади ва схема ўзининг бошланғич холатига қайтади.
Двигателни вақт функцияси бўйича ишга тушириш, э.ю.к. функцияси бўйича реверслаш ва тескари уланишли тўхтатиш схемаси. Бу схемада (7.2-расм) двигател айланишини, мос равишда шартли «Олдига» ва «Орқага» йўналишларида таъминловчи иккита чизиқли контактор КМ1 ва КМ2 лар кўзда тутилган. Бу контакторларнинг бош контактлари реверсив контактли кўприкча ташкил қилиб, унинг ёрдамида двигател Д якоридаги кучланиш қутбини алмаштириш мумкин. Бу двигателни тескари уланишли тўхтатиш ва реверслаш (айланиш йўналишини ўзгартириш) ни амалга оширади. Якор занжирига ишга тушириш резистори Rи.т.1 дан ташқари, тескари уланиш контактори КМ3 орқали бошқариладиган тескари уланиш резистори Rт.у.2 хам уланган.
Двигателни тескари уланишни тўхтатиш ва реверсда бошқариш иккита тескари уланиш релеси КV1 ва KV2 лар ёрдамида амалга оширилади. Улар, якор занжиридаги токни жоиз даражагача чегаралаш учун, якор занжирига ишга тушириш резистори Rи.т.1 га қўшимча равишда тескари уланиш резистори Rт.у.1 ни киритиш учун хизмат қилади. Бу КV1 ва KV2 ­ларнинг ғалтакларини резистор Rи.т.1+ Rт.у.1 га уланиш нуқтасини танлаш орқали эришилади.
Двигателни исталган йўналиш бўйича ишга тушириш бир босқичда вақт функция бўйича амалга оширилади. Мисол учун, тугмача SB1 босилганда, контактор КМ1 ишга тушади ва у двигател Д якорини таъминловчи манбага улайди. Ишга тушириш токи орқали резистор Rи.т.1 да хосил бўлувчи кучланиш пасайиши хисобига вақт релеси КТ ишга тушади, контактор КМ4 занжиридаги ўзининг контактини очади.
КМ1 ни уланиши, реле КV1 ни хам ишга тушишига олиб келади. У тескари уланиш контактори КМ3 занжиридаги ўзиниг уловчи контактини ёқади. Бу КМ3 ни ишга туширишга олиб келади, бунда ўз навбатида ишга тушириш пайтида зарур бўлмаган тескари уланиш резистори Rт.у.2 ва шу вақтнинг ўзида вақт релеси КТ нинг ғалтагини ишдан чиқаради. Двигател характеристика 2 бўйича тезлашишни (7.2,б-расм), вақт релеси КТ эса – вақт ушланишини хисоблашни бошлайди.
Реле КТ, вақт ушланиши тугагандан сўнг, контактор КМ ғалтаги занжиридаги ўзининг контактини ёпади, КМ ишга тушади, ишга тушириш резистори Rи.т.1 ни схемадан чиқаради ва двигател ўзининг табиий характеристикаси 1 га чиқади.
Тўхтатишни амалга ошириш учун тугмача SB2 босилади, натижада контактор КМ1, реле KV1, контактор КМ3 ва КМ4 лар узилади хамда контактор КМ2 уланади. Двигател якоридаги кучланиш ўз қутбланишини ўзгартиради ва двигател якор занжиридаги иккита резистор Rи.т.1 ва Rт.у.2 лар билан тескари уланишли тўхтатиш режимига ўтади. Реле КV2 занжиридаги контакт КМ2 нинг ёпилганига қарамасдан, у юқорида айтиб ўтилган созланиш туфайли ўчмайди, шу билан у аппарат КМ3 ва КМ4 ларни ўчириш ва резистор Rит1 ва Rту2 ларни шунтлашга йўл қўймайди.
Двигателни тескари уланиш режимига ўтказиш, уни табиий характеристика 1 дан сунъий характеристика 4 га (7.2,б-расм) ўтишига мос келади. Тезликнинг барча диапазонларида  <  <  ушбу характеристикада двигател тескари уланиш режимида ишлайди.


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish