Эмт ва комплексларни бошқариш”


– расм. Двигателни андозавий бошқариш панелининг схемаси



Download 1,12 Mb.
bet21/32
Sana29.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#593105
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32
Bog'liq
emt v kb 2020 maruza

8.2– расм. Двигателни андозавий бошқариш панелининг схемаси

Ишга туширишдан олдин командоконтроллер нул холатига ўрнати-лади, сўнгра автоматик ўчиргич QF1, QF2 лар уланади ва электр юритма таъминловчи манбага боғланади. Қўзғатиш чўлғами ҚЧ дан қўзғатиш токи оқиб ўта бошлайди ва ундан ташқари, вақт релеси КТ1 ишга тушади, у кучланишни назорат қилувчи реле KV4 занжиридаги ўзининг контакти билан қўзғатиш чўлғами занжирини узувчи реле КА нинг контактини шунтлайди. Агар бунда максимал ток реле КА1 ва КА2 лар нормал (узилган) холатда бўлса, унда реле КV4 ишга тушади, хамда ўзининг уловчи контакти орқали бошқариш схемасини манбадан таъминлашга тайёрлайди. Агар иш жараёнида манба кучланишининг йўл қўйиб бўлмайдиган даражада камайиши юз берса, двигателнинг қўзғатиш токи, ёки якордаги ток жоиз даражадан ортиб кетса, унда реле КV4 нинг узилиши содир бўлади, бошқариш схемаси ва двигател тармоқдан узилади. Шундай қилиб, ушбу реле уч турдаги химоя воситаси вазифасини бажаради.


Двигателни максимал тезликкача ишга тушириш учун командо-контроллер SA нинг дастаги энг четдаги учинчи холатга силжитилади. Бу, контактор КМ ни ишга тушишига ва двигател М нинг якорини таъминлаш манбасига уланишига олиб келади, ундан сўнг, у якор занжи-ридаги тўла қаршиликка эга бўлган ишга тушириш резистори билан ўзининг тезланишини бошлайди. Вақт релеси КТ1, контакт КМ нинг очилиши сабабли манбадан узилади, биринчи босқичда ишлашнинг вақт ушланиши хисоби бошланади, вақт релелари КТ1 ва КТ2 эса резисторлар Rд1 ва Rд2 даги кучланишнинг тушишидан ишга тушиб, тезланиш контакторлари КМ2 ва КМ3 занжиридаги ўзининг контактини очади. Бу билан бир вақтнинг ўзида «тежамли» контактор КМ6 ва қўзғатишини бошқариш контактори КМ5 ишга тушади, натижада резистор Rқ шунтланади ва двигателни ишга тушириш тўла магнит оқимида содир бўлади.
Маълум бир вақт ўтгандан сўнг, контактор КМ1 нинг узувчи контакти ёпилади, контактор КМ1 ишга тушади, ишга тушириш резистори Rд1 нинг биринчи босқичини ва шу вақтнинг ўзида вақт релеси КТ2 нинг ғалтагини шунтлайди. Вақт релеси КТ2 ўзининг вақт ушлашини хисоблаб бўлгач, контактор КМ2 ишга туширади хамда у ишга тушириш резистори Rд2 нинг икки босқичи ва реле КТ3 нинг ғалтагини шунтлайди. Ушбу реле хам ўзининг вақт ушлашини хисоблаб бўлгач, контактор КМ3 ни ишга тушишини ва ишга тушириш резисторининг охирги босқичини шунтлашни хосил қилади, шундан сўнг двигател ўзининг табиий характеристикасига чиқади.
Ишга тушириш резисторининг учинчи босқичи шунтлангандан сўнг, магнит оқимининг камайиши бошланади, бу КМ3 ишга тушгандан сўнг реле KV3 ни уланиши орқали тайёрланади. Қўзғатиш токини камайиши жараёнида, бошқариш релеси KVI ёрдамида якор токини назорат қилиш таъминланади. Токнинг сакрашида реле KV1 контактор КМ5 нинг уланиши ёки узилишини таъминлайди. Бунда қўзғатиш токи ортади ёки камаяди, натижада якор занжиридаги ток жоиз чегарадан чиқиб кетмайди. Контакт КМ5 очилганда, қўзғатиш токининг бир қисми диод D ва разряд резистори Rр орқали ўта бошлайди.
Двигателни тўхтатиш командоконтроллер SA нинг дастагини нул холатига олиб келиш орқали амалга оширилади. Бу контактор КМ ни ишдан чиқишига ва М якорини таъминлаш манбасидан узилишига олиб келади. Двигателни ишга тушириш жараёнида динамик тўхтатиш релеси KV2 ни ишга тушганини хисобга олинса, унда тўхтатиш контактори КМ4 занжиридаги узувчи контакт КМ нинг ёпилиши КМ4 ни ишга тушишига олиб келади. Резистор Rд.т. двигател М нинг якорига уланган бўлиб қолади, ва двигател динамик тўхтатиш режимига ўтади. Двигател-нинг кичик тезликларида, унинг э.ю.к. си реле KV2 нинг қўйиб юбориш (ушлаб туриш) кучланишидан кам бўлиб қолади, у ишдан чиқарилади, контактор КМ4 ўчирилади ва тўхтатиш жараёни тугалланади. Шу таъкидлаш керакки, динамик тўхтатиш бунда тўла магнит оқимида содир бўлади.
Двигателнинг тезлигини асосийдан қуйига ростлаш учун командо-контроллер SA дастаги 1 ёки 2 холатга ўтказилади. 1 холатда двигател якор занжиридаги резистор Rд.2 Rд.3 лар уланган холда мос келадиган сунъий характеристикада, 2 холатда эса резистор Rд2 орқали хосил бўла-диган характеристикада ишлайди.

Назорат саволлари



  1. Кетма кет қўзғатиш чулғамли ЎТМ ни ишга туширишни тушунтириш.

  2. Реле – контакторли бошқариш схемасини изохланг.

  3. Бошқариш электр аппаратлари сананг ва танлаш мезонларини айтинг.




Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish