Эмт ва комплексларни бошқариш”



Download 1,12 Mb.
bet25/32
Sana29.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#593105
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
emt v kb 2020 maruza

Берк тизимларда, очиқ тизимлардан фарқли равишда, ташқи таъсирини Хтт чиқиш координатасига Хчик таъсири қисман ёки тўла бартараф қилинади. Бу оғиш бўйича ростловчи (10, б-расм) ва ташқи таъсирни қопловчи (компенсацияловчи, 10,в-расм), шунингдек мураккаб (комбинациялаштирилган) системалар (10, г-расм) орқали эришилади.
Электр юритмаларнинг ёпиқ бошқариш схемалари, ишчи машиналарининг ижро органлари харакатини юқори сифат кўрсаткичлари - координата-ларни ростлашнинг кенг диапазонини ва уларни ушлаб туриш аниқлигини, ўтиш жараёнларининг берилган сифатини, шунингдек юқори тежамлилиги ёки технологик жихозларни хамда электр юритманинг ўзини мақбул (оптимал) ишлашини таъминлаш талаб қилинган ҳолларда қўлланилади.
Бундай бошқаришни таъминлаш учун электр юритма тузулмасига кучли токли бошқариладиган ярим ўтказгичли электр энергиясини ўзгартиргичлари - тўғрилагич, кучланиш ростлагич, частота ўзгартиргич киритилади, бошқариш схемаси эса ростланадиган координаталар (ўзгарувчилар) бўйича тескари алоқалардан фойдаланган холда қурилади.
Кўпчилик замонавий ёпиқ бошқариш тизимларининг мухим характеристикаси, уларнинг кўрсаткичларини эгилувчан созлаш хамда электр юритмани бошқариш алгоритмларини дастурлаш ва қайта дастурлаш имкониятларининг борлигидир. Микропроцессорли воситалардан фойдаланиш эса электр юритма ва технологик жихозларни ишлаш ишончлилигини, уларнинг ишлашини диагностика қилиш, бошқариш каналларини резвервлаш хисобига ҳам оширади.
Ўзгарткич – двигател (Ў-Д) тизими бўйича қурилган очиқ схемадаги электр юритмаларининг характеристикалари, двигателнинг ўзини ва ўзгарткичнинг ички қаршилиги борлиги сабабли, нисбатан унча катта бўлмаган бикрликка (қаттиқликка) эга бўлади. Тезликни ростлашнинг кенг диапазони ва юқори аниқлигини олиш учун фақат Ў-Д ёпиқ тизимда мумкин бўлган бикр характеристикаларга эга бўлиш талаб қилинади. Бундан ташқари, очиқ тизимнинг характеристикалари ток ва моментни аниқ ростлашни (ёки чегаралашни) таъминламайди. Бу ҳам Ў-Д ёпиқ тизимга ўтишни талаб қилади. Тезлик, ток, момент ва ўрин жойини турли тескари алоқалардан фойдаланган холда ростлашнинг ёпиқ схемаларини қуриш ва ишлаш принципларини кўриб чиқамиз.
Электр двигателлар учун ўрнатилган иш режасида олинган ω =f(Мд) боғланиш механик тавсиф деб аталади. Маълумки, бундай функсионал боғланиш электр машинаси двигател режимида ишлагандагина мавжуд бўлади. Бу режимда якорнинг айланиш тезлиги ижрочи механизм томонидан машинага қўйилаётган реактив юклама моментининг функсияси бўлиб қолади.
Ўзгармас ток двигатели механик тавсифининг ифодасини айланаётган машинанинг якор занжиридаги электр юритувчи кучларининг мувозанатидан келиб чиққан ҳолда аниқлаймиз:

бу ерда: Uт - таъминот тармоғи кучланиши, В; ΔUr - чўткалардаги кучланиш тушиши, В.
ЭК ва двигателнинг электромагнит моментининг қиймати қуйидагича аниқланади:




бу ерда: N - якор чулғамидаги актив ўтказгичлар сони; а-якор чулғами параллел шохчалари сони; Ф - битта қутбнинг магнит оқими, Вб;
ω - якорнинг бурчак тезлиги, 1/с; I - якор токи, А; R - якор занжири қаршилиги, Ω.
U билан якорга берилаётган кучланишни белгилаймиз ва уни тармоқ кучланиши Uт ва Uшч нинг айирмасига тенг деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари якор қаршилиги Rя ва якор занжири қаршилиги R бир-биридан фарқ қилади. Бунда R қўшимча қаршиликлар ва якор қаршилигининг йиғиндисига тенг.
Тенгламаларга кўра E ва М параметрлар СИ бирликлар тизимида олинади, у ҳолда CЭ = CМ=pN(2πа)-1. Агар двигател якорининг бурчак тезлиги айланиш частотаси n (айл/мин) билан алмаштирилса, у ҳолда қуйидагини оламиз:

ифодалардаги қийматларни формулага қўйсак, ўзгармас ток двигателининг механик тавсифи тенгламасига эга боламиз:



бу ерда: Р - двигател якор занжирининг қаршилиги бўлиб, у якор чулғами қаршилиги ря, қўшимча қутблар рқк ва қопловчи чулғамлар рқч қаршиликлар йиғиндисидан иборат.


Двигател номинал режимда ишлаётганини ҳамда ўзгармас ΔПўзгармас ва ўзгарувчан ΔПўзгарувчан исрофлар тенг эканликларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагини ёзиш мумкин:



бу ерда: ря - двигател якори қаршилигининг нисбий қиймати; Рном номинал режимда ишлаётган машина якор занжири қаршилигининг абсолут қиймати.
Назорат саволлари

  1. Узликсиз бошқаришни тушунтиринг.

  2. Ёпиқ тизим асосий элементларини айтинг.

  3. Боғланиш тенгламаларини ёзинг ва келтириб чиқаринг.




Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish