Эмт ва комплексларни бошқариш”


Асинхрон двигателни вақт функциясида бир босқичли ишга тушириш ва тезлик функциясида динамик тўхтатиш схемаси



Download 1,12 Mb.
bet12/32
Sana29.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#593105
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32
Bog'liq
emt v kb 2020 maruza

Асинхрон двигателни вақт функциясида бир босқичли ишга тушириш ва тезлик функциясида динамик тўхтатиш схемаси.
Схема (4.3-расм) контактор КМ1, КМ2 ва КМ3 лар, ток релеси КА, оралиқ реле КV, тезликни назорат қилувчи реле SR, динамик тўхтатиш учун камайтирувчи трансформатор Т ва тўғрилагич VD ни ўз ичига олади. Максимал ток химояси сақлагич FA1 ва FA2 лар, двигателни ўта юкланишидан ҳимоялаш эса иссиқлик релеси КК1 ва КК2 лар орқали амалга оширилади. Схема қуйидаги тарзда ишлайди. Автоматик ўчиргич QF ёрдамида двигателни ишга тушириш учун кучланиш берилгандан сўнг, тугмача SB1 босилади, контактор КМ1 уланади, унинг кучли токли контактлари двигател статорини тармоққа улайди. Ротор занжиридаги токнинг сакраши ток релеси КА ни ишга тушишини ва тезланиш контактори КМ2 занжирини уланишини чақиради.

4.3– расм. АД ни ток функцияси бўйича ишга тушириш ва тезлик функцияси бўйича динамик тўхтатиш схемаси
Шу сабабли, двигателни тезланиши ротор занжиридаги ишга туширувчи резистор Rқ2 билан бошланади. Контактор КМ1 ни ишга тушиши, шунингдек, тугмача SB1 ни шунтланишига, тўхтатиш контактори КМ3 ғалтагининг занжирини узилишига ва кучланишнинг оралиқ релеси КV ни уланишига олиб келади. Аммо бу, контактор КМ2 ни ишга туширишга олиб келмайди, чунки ушбу занжирда реле КА нинг контакти очиқ бўлади.
Двигател тезлиги ортиб борган сари ротордаги э.ю.к. ва ток камаяди. Ротордаги токнинг маълум бир қийматида (реле КА нинг узилиш токига тенг қийматида) КА узилади ва ўзини узувчи контакти билан контактор КМ2 нинг манбалаш занжирини ёпади. КМ2 ишга тушади, ишга туширувчи резистор Rқ2 ни шунтлайди ва двигател ўзининг табиий характеристикасига чиқади.
Таъкидлаш керакки, двигателни айланиши контактор КМ2 занжири-даги тезлик релеси SR нинг контактини ёпилишини чақиради. Аммо, КМ2 ишга тушмайди, чунки бунгача унинг занжиридаги контактор КМ1 нинг контакти очилган холатда бўлади. Двигателни тўхтатиш режимига ўтказиш учун тугмача SB2 босилади. Контактор КМ1 манбаланишни йўқотади ва АД ни ўзгарувчан ток тармоғидан узади. Контакт КМ1 ларнинг ёпилиши сабабли, тўхтатиш контактори КМ3 ишга тушади. Унинг контактлари статор чўлғамларини трансформатор Т га уланган тўғрилагич VD дан манбаланувчи ўзгармас ток занжирга улайди ва шунинг учун двигател динамик тўхтатиш режимига ўтказилади. Шу вақтнинг ўзида аппаратлар КV ва КМ2 манбаланишни йўқотади, бу эса ротор занжирига резистор Rқ2 ни киритилишига олиб келади. Двигател тўхташни бошлайди. Двигател тезлиги нулга яқин бўлганда, тезликни назорат релеси SR контактор КМ3 ғалтаги занжирдаги ўзининг контактини очади. КМ3 ишдан чиқади ва двигателни тўхтатиш тугалланади. Схема бошланғич холатга қайтади ва кейинги ишлашга тайёр бўлади.
АДни бошқариш схемаларида асосан реле-контакторли ва ярим ўтказгичли коммутацион аппаратлар (контаксиз ишга туширгичлар) дан кенг фойдаланилади. Реле-контакторли аппаратуралар таркибига кичик қувватли команда-аппаратлари (бошқариш тугмачаси ва калитлари), дастаки (командоконтроллерлар, рубильниклар, пакетли ўчиргичлар ва кучли токли контроллерлар, автоматик узгичлар) ва масофавий бошқариладиган кучли токли коммутациялаш аппаратлари (ўзгармас ва ўзгарувчан ток контакторлари, магнит ишга туширгич), бошқариш ва химоя релелари киради.
Иссиклик релеси КК уч фазали ўзгарувчан ток двигателларининг икки фазасига бевосита (4.4 а-расм) ёки агар двигател токи релесининг номинал токидан ортиқ бўлса ток трансформатори орқали уланади (4.4, б-расм). Ўзгармас ток двигателини химоялаш учун, реле уларнинг таъминловчи зажирларининг 1 ёки 2 қутбига уланади (4.4, в-расм), иссиклик релесининг узувчи контактлари ёки бош (чизиқли) контакторларнинг ғалтаклари занжиригахимоялаш релесининг занжирига уланади.
4
.4- расм. Иссиқлик релеларининг улаш схемаси: а - ток трансформаторисиз АД нинг статор занжирига; б - ток трансформатори орқали АД нинг статор занжирига; в - ЎТД нинг якор занжирига

Иссиклик релесининг ишлаши биметалл пластинканинг қизиши орқали эгилиш эффектига асосланган. Бунга уни хосил қилувчи металларнинг чизиқли кенгайиш харорат коэффициентларини турлича бўлганлиги сабабдир. Реле қизиш элементининг номинал токи Iқ.э двигателнинг номинал токи Iном га тенг ёки бироз кўпроқ қилиб танланади:


Iқ.э = (1,0…1,15) Iном.

Назорат саволллари



  1. ЭМТ ва комплексларнинг автоматик бошқаришни тушунтиринг.

  2. Бошқариш схемасини келтиринг.

  3. Ишга тушириш схемани ишлаш принципини тушунтиринг.

  4. Контакторларни қўллаш асоси нима?


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish