Эълон! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (21-мақола)



Download 200,6 Kb.
bet21/24
Sana15.04.2022
Hajmi200,6 Kb.
#554868
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ(для печати) 280322054133

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (21-мақола)

Чеклан! (12-қоида)

Интернет туфайли инсонлар кўп гапирадиган бўлиб кетдилар. Шунчалик кўп гапирадиларки, натижада биладиган билан билмайдиганни ажратиш қийин бўлиб қолди.

Минг афсуски, диний мавзуларда ҳам юқорида зикр қилинган ҳолат юзага келди. Йигирма-ўттиз йил мадрасада ўқиб, ижозалар олган олимнинг гапи билан Қуръони Каримни умрида бир марта бўлса ҳам арабчасини очиб ўқиб кўрмаганнинг фикри бир хил даражада қабул қилинмоқда.
Бу худди демократик сайловларда бўлгани сингари, тоғу тошда яшайдиганларнинг овози билан парламентдагиларнинг овози бир хил қабул қилинишига ўхшайди.
Чунки экранга қараганингизда гапираётган шахснинг автобиографиясини кўришни имкони бўлмаганидан, дунёдаги энг катта олимнинг гапирган гапи билан ўқиш-ёзишни билмайдиган, лабаротория кўрмаганнинг гапи бир хил қабул қилинмоқда. Инсонлар шифокорга мурожаат қилгани сингари, «Google’дан изладим, шу доривор ўсимликлар шу-шу касалликларга фойдали экан» деб бемалол айта оляптилар, гўёки Google Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг тавсиялари асосида жавоб бераётгандек.

Бу ҳолат инсониятни маълумот чалкашлиги билан бир қаторда инсониятни ҳамда дин-диёнатни ўз домига тортиб кетмоқда. Қолаверса, бу ҳолат маълумотдан савиясизларча ва масъулиятсизлик билан фойдаланаётганимизни кўрсатади. Ҳолбуки, на интернет ва на портал саломатлик бўйича маслаҳат олинадиган жой эмас, лекин инсонлар бепулга топгач, ҳар қандай маълумотни қабул қилаверади. Бепул интернет маслаҳатлари асосида саримсоқ-пиёздан истаган дориларини тайёрлаб олмоқдалар.

Инсонлар интернетда маълумотни шундай улашмоқдалар, хайрия ишлари ҳам шу тарзда қилинмоқда. Баъзи бир ёрдам компанияларининг аҳамиятли томони шундаки, улар билиб ёки билмай инсонларни Аллоҳга исён қилишга чорлайдилар. Мисол учун, бир боланинг жанозасини кўрсатишганида, инсонлар ораси гўёки ушбу ҳолатни юраги кўтарадиган ва юраги кўтаролмайдиганлар гуруҳига ажралмоқда. Бунинг негизида Аллоҳнинг қадарига исён ётибди. Мусулмоннинг бошига дунё юз маротаба йиқилса ҳам, яна юз маротаба қайтадан яралса ҳам асло Роббисининг қадарига норози бўлмайди.
Инсонлар қилаётган иш эса, Аллоҳнинг тақдирига норозиликдир. Биров бир ерда ўлдирилган болани кўриб, «бу бола ўлаётганида фаришталар қаерда эди?» деб ёзади. Бундан «Аллоҳ нега бу болани қутқармади?!» деган маъно келиб чиқади. Ногирон туғилган бола ҳақида ҳам шунга ўхшаган исёнларга гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Бундай сўзларни ишлатиш иймонимизни ёқиб кул қилишимиз билан баробар. Аллоҳ сақласин, Аллоҳдан шикоятчи инсон мўмин бўлолмайди. Бошимизга юз марта дунё йиқилса, бир юз биринчисида яна оёққа туриб, «Ҳар қандай ҳолимда ҳам Ўзингга шукрлар бўлсин!», дейишга мажбурмиз. Осий банда бўлолмаганимиздек, осийларнинг исёнига ҳам шерик бўлолмаймиз.

Интернет ва қўл телефони ҳаммани катта сиёсатчи, олим ва файласуфга айлантирди. Аристотел гўридан турса, ўзига иш тополмайди. Ҳар ким файласуф. Чиқимсиз, диплом ҳам керак эмас.

Дин ҳамма энг яхши биладиган йўналиш бўлиб бўлган. Улуғ бир олимни умрида бирор марта Қуръон хатм қилмаган инсонлар бемалол танқид қила оладилар.
Бундай беҳурматликка чек қўйилиши ва жиддий эътибор кўрсатилиши лозим.
Натижада, Аллоҳга осий бўладиган нарсани қўллаб-қувватлай олмаймиз. Интернетда кўрсатилаётган «ёрдам компания»ларига раҳмдиллиги қўзиб ёхуд кўриб эзилганидан текширмасдан ёрдам беравериш, мусулмоннинг иши эмас. Хайрия ишларида ҳам фирибгарликлар бўлиб тургани ҳеч кимга сир эмас. Яна биз кўзда тутаётган нарса, Аллоҳга норозилик ила шикоят қилиш ва «бу нега шундай бўлди?» деб муносабат билдиришларидир. Шикоят қилинаётган ва ҳақ талаб қилинаётган Аллоҳ таоло бўлмоқда. Мусулмон бундай мазмундаги видео материални томоша қилиши ёки матнни қисман ёхуд тўлиқ ўқиши иймонини интернетнинг бўшлиғига улоқтириб юборишини билдиради.

Хусусан, ҳаётга энди қадам қўяётган ва куфр аҳлининг найрангларидан тўлиқ бохабар бўлмаган ёш укаларимизга, интернетга алоқадор кўрсатма ва қайтариқларни бераётганимизда шуларни унутмайлик: мусулмон Аллоҳдан шикоятчи бўлолмайди. Ҳеч қайси мусулмон масжидга бориб, «Мен ибодат қилаётган шу Аллоҳга исёним бор» деб айтаётган бўлмайди албатта, ҳеч кимнинг бундай мақсади йўқ, бўлмайди ҳам. Лекин бу нарсалар интернетнинг зулматли тармоқларида парвосизларча содир қилинмоқда. Иймонимизни ҳам шу тарзда осонгина йўқотиб қўймоқдамиз.

Интернетда Аллоҳдан шикоятчи бўлишдан чекланганимиздек, фарзандларимизга ҳам чеклаймиз, биз устларида масъул бўлган инсонлар бундай ишлардан узоқ бўлишлари лозим.


Download 200,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish