Эълон! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (20-мақола)



Download 200,6 Kb.
bet20/24
Sana15.04.2022
Hajmi200,6 Kb.
#554868
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ(для печати) 280322054133

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (20-мақола)

Ҳаромдан қоч! (11-қоида)

Шариатимизнинг асосий қоидаларидан бири: бир фарзга тўсқинлик қилган нарса ҳалол бўлса ҳам, у ҳаромдир.

Мисол учун: Шом намози 19:00 билан 20:00 орасида ўқилади. Бир ҳалол ишни 19:50 да қилишимиз керак ва шом вақтининг чиқишига ўн дақиқа қолган. Биз намозимизни ҳали ўқимаганмиз. Ўша вақт шом намози учун энг охирги фурсатдир, ўқилмаса шом қазо бўлади. Бу кабоир гуноҳдир, яъни катта гуноҳлардан. Очликдан ўлиш эҳтимоли бўлмай туриб, намоз қазо бўладиган бўлса, биз атрофида ўтирган дастурхон ҳам ҳаром дастурхонга айланади, ҳолбуки, ундаги ноз-неъматлар ҳалолдан келтирилган бўлса ҳам.

Мустаҳаб амаллардан бир мисол келтирилса: дўст-биродарларни бориб кўриш динимизда мустаҳаб амаллардан ҳисобланади ва бу суннатдир. Ислом биродарликка ўта қаттиқ аҳамият беради. Бир биродаримизни зиёрат қилишга борганимизда айни вақтда телефон жиринглаб, онамиз касал бўлиб қолганлари хабари келди. Ҳатто бизга фарз бўлган илмни олиш учун илмий мажлисда ўтирган бўлсак ҳам, онамиз касал бўлиб қолганларидан хабар топдик. Онамиз учун дарҳол қилишимиз керак бўлган хизматларга тўсиқ бўлганидан бу солиҳ амаллар ҳаромга айланади. Шариатимиз шунинг учун амалларни фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб ва мандуб қилиб аҳкомларга ажратган. Мусулмондек умр ўтказиш шариатга амал қилингандагина юзага келади.

Интернет ёхуд қўл телефони намозни қазо қилишимизга сабаб бўлса, биз ўша вақтда Исломий саҳифада ўтирган бўлсак ҳам ҳаром иш қилаётган бўламиз. Бир намозни қазо қилишимизга, онамизга хизмат қилишимизга тўсиқ бўлган ҳар қандай фарз ёхуд бошқа солиҳ амал ўз-ўзидан ҳаромга айланади. Бир нарсанинг яхши, солиҳ, савобли бўлиши Аллоҳнинг буйруғини тарк қилишга сабаб бўлолмайди.

Баъзи мужтаҳидларимиз шундай дейишади:


«Бир ҳожи юртидан чиқиб, ҳаж қилишга ният қилди, лекин йўл асносида бир намози қазо бўлиши эҳтимоли бор ва у буни билади. Бундай ҳолатда ўша киши ҳажни кейинга қолдириши керак бўлади. Намоз аниқ қазо бўладиган ўринда ҳаж қилишнинг ҳеч қандай маъниси қолмайди». Бир мужтаҳиднинг «Аллоҳнинг фарзларидан бирини кечиктириб ҳаж қилиш жоизми?» деган саволга жавоби шу бўлган.
Қўл телефони ва интернет Аллоҳ таолонинг биринчи даражадаги буйруқларидан бирортасига монеълик қилса, биринчи даражадаги жиноятга айланади. Иккинчи даражадаги буйруқларидан бирортасига монеълик қилса, иккинчи даражадаги жиноятга, яъни, макруҳга айланади.

Психологлар тавсия қиладиган ёшдан эътиборан болаларга қўл телефон ишлатишга рухсат беришимиз керак. Болага чексиз-чегарасиз телефон ишлатишга рухсат бериш катта хато. Лекин бир Қуръон талабасига энг охирги русумдаги қўл телефонларидан ҳар куни биттадан совға қилинса ҳам кам. Унинг ёд олган Бақара сураси учун коинотдаги ҳар нарса фидо бўлсин, телефон нима бўлибди?! Қуръони Каримнинг энг қисқа сурасини ёд олганни тақдирлашга бирор нарса бормидики, телефон совға сифатида кифоя қилса?! Бу бошқа масала.


Лекин мисол учун, Қуръон қориси ўқиш ёхуд овозли таълим учун қўл телефони ишлатяпти. Устози унинг отасига қўнғироқ қилиб, икки ҳафта олдин олиб берган телефонингиздан кейин боланинг дарслари сустлашиб қолди, деди.
Бундай ҳолатда Қуръон қориси ишлатаётган телефон ҳаромга айланади.
Тиббиёт факултетида ўқиётган талаба жуда манфаатли ва савобли иш қиляпти. Лекин интернетда вақт ўтказиб, жарроҳлик амалиётларига қатнашмагани учун ўша ишлатиб ўтирган интернети ҳаромга айланади.

Бу қоидани ҳаётнинг барча соҳаларида ишлатишимиз мумкин. Динимиз муаллақ қотиб, тўхтаб қолмаган, доим ҳаракат ҳолида, жорий ҳолатда туради. Қаерда нафас олинаётган бўлса, дин ўша ердадир. Ушбу насиҳатлар масжидга келиб-кетадиганларга эмас, хусусан масжидга қатнайдиган мусулмонларга хитобимиздир.

Интернет билан ишлайдиган жиҳозларга ҳар неъматда бўлгани сингари буларга ҳам Роббимизнинг неъмати, деб қараймиз ва Ўзининг розилиги учун ишлатишимизни мусулмонлик сифатимиз, иймонимиз парчаси, деб биламиз.

Аллоҳ таоло ҳалол қилиб яратган нарса, мисол учун узум неъматини шароб қилиб ишлатилганида, у ҳаромга айланади. Лекин ҳалол неъматлардан бўлган узумни шоҳидан узиб олиб тановул қилганимизда, ундан куч олиб оёқда турганимиз ва намоз ўқишимизга сабаб бўлгани туфайли у савоб манбамизга айланади.

Интернет ҳам Аллоҳнинг бизга неъмат қилиб берган неъматларидан биридир. Бутун инсоният интернетни дўзахга киришга ёхуд ахлоқни бузишда ишлатиши мумкин, лекин мўмин одам дунёда бир ўзи қолса ҳам, интернетдан ҳалол тарзда фойдаланади ва унинг неъматлигини эътироф қилиб яшайди, ундан ҳаром мақсадларида фойдаланмайди. Чунки мўмин Аллоҳ билан яшашга мажбурдир ва Аллоҳнинг шариатидан четга чиққанида, намозни Каъбага тескари ўқиса қандай гуноҳ бўлса, интернетдан ҳам ҳаром мақсадда фойдаланса, худди шундай гуноҳ бўлади. Буларнинг иккиси ҳам бир хил. Аллоҳнинг неъматларини ҳаром йўлда ишлатган бўлади. Қиёмат куни «Нега намозни Каъбага қараб эмас, бошқа томонга қараб ўқидинг?» деб сўралгани сингари, «Узумдан нега вино тайёрладинг?», «Интернетдан нега Аллоҳ рози бўлмайдиган тарзда фойдаландинг?» деб ҳам сўралади.

Шуни қаттиқ таъкидлаймиз, интернет улоқтириб юбориладиган нарса эмас, уни қўлга олиб Аллоҳга таслим қилиш кераклигини унутмайлик. (Яъни, бу неъматдан Аллоҳнинг розилиги йўлида фойдаланайлик). Кимдир узумдан вино қилиш мақсадида фойдаланса, биз ундан дастурхонимизда ифторлик учун фойдаланамиз. Лекин ундан вино тайёрланади, деб узумдан юз ўгиришимиз, воз кечишимиздан маъни йўқ.



Download 200,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish