Электро ва электромагниткаротаж усуллари. Солиштирма электр қаршилиги ва уни хар ҳил омилларга боғлиқлиги



Download 410,7 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/8
Sana08.12.2022
Hajmi410,7 Kb.
#881336
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Маъруза 3. Электро ва электромагнийткаротаж. (3)

Сирпанувчи контакт усули (СКУ).
СКУ жинсларни туюлма солиштирма 
қаршилигини таъминловчи А электроди занжиридаги токни ўлчаб аниқлашга асосланган. 
Ток паст қаршиликли қатламларда ошади ва юқори қаршиликли қатламларда камаяди. 
Электрод скважина девори бўйича сирпанувчи битта ёки бир нечта шеткалардан тузилган. 
Бундай тузилиш ювиш эритмасини ёзилаётган сигнал катталигига таъсирини 
камайтиради, шунинг учун СКУни чучук ювиш эритмаси билан тўлдирилган 
скважиналарда ҳам, қуруқ скважиналарда ҳам қўллаш мумкин. Усул антрацит, 
сульфидлар, магнетитли, мис колчеданли ва бошқа маъданларни (паст солиштирма 
қаршиликли) ажратиш учун ҳизмат қилади.
СКУ зонди эбонитдан тайёрланади, унга учта рессор – фонар ўрнатилади, уларни 
ҳар бирига изоляция қилинган токли электрод маҳкамланади (бу электрод чўткали ҳам 
бўлиши мумкин). СК усулида электрод қудуқ девори бўйича сирпаниб боради ва 
сульфидлар ёки антрацитлар билан учрашганда унинг қаршилиги кескин камаяди. 
ТК ва СК зондлари маъданли таналар ўлчамларини ва қатламлар чегараларини аниқроқ 
белгилаш учун қўлланилади. 
Қудуқларни ўрганишнинг индукцион усуллари. 
Кўп ғалтакли зондлар. Усулнинг ишлатиш шароитлари. 
Индукцион каротаж.
Қудуқлар қуруқ (ҳаво билан тўлган) ёки ўтказмайдиган ювиш 
суюқлиги бўлган шароитларда индукцион каротаж (ИК) жинсларни электр хусусиятлари 
ҳақида маълумот олишни ягона манбаи ҳисобланади. Бу усул электромагнит майдонини 
параметрларини ўлчашга асосланган. 
ИК ни энг оддий зонди генератор ва ўлчаш ғалтакларидан ташкил топган. Генератор 
ғалтаги орқали бирламчи магнит майдонини ҳосил қилувчи ўзгарувчан ток ўтказилади. Бу 
магнит майдони атроф мухитда уюрма (вихр) токлари ва иккиламчи магнит майдони 
яратади, улар ўз навбатида қабул ғалтагида электр юритувчи куч Е ни ҳосил 
қилади.генератор ғалтагидаги ток кучи ўзгармас бўлгани учун, зондда ўлчанаётган электр 
юритувчи кучни ўзгариши зонд атрофидаги мухитни солиштирма электр 
ўтказувчанлигини ўзгаришига пропорционал: 
𝑬 = 𝑲 ∙ 𝜸
𝑻
= 𝑲 ∙ 𝟏/𝝆
𝑻

Бунда, 
𝜸
𝑻
ва
𝛒
𝐓
– мухитни туюлма электр ўтказувчанлиги ва туюлма қаршилиги, К – 
зонд коэффициенти. 
Замонавий ИК аппаратураси зондлари асосий иккита ғалтакдан ташқари қўшимча 
фокусловчи (экранловчи) зондларга эга. 
Улар атроф мухит, қудуқ ва сингиш зонасини зонд кўрсатгичига таъсирини 
камайтиради. ИК натижасида туюлма электр ўтказувчанликни қудуқ бўйича ўзгариши 
графиги олинади. 


Индукцион усуллар қудуқларда ўзгарувчи электромагнит майдонларини 
ўрганишга асослангандирлар. Ўзгарувчи электр майдонлари қудуққа туширилган ИК 
(индукцион каротаж) зондида ўрнатилган генератор ғалтаги ГК (расм 3.6) орқали ҳосил 
қилинади. Генератор ғалтаги ГК ўзгарувчи ток генератори Г (расм 3.6) уланган бўлиб, 
ундан 20-60 кГц частотага эга бўлган ўзгарувчи ток ўтади. Бу токнинг частотаси ва 
амплитудаси ўзгармас-мўътадил бўлади. Генератор ғалтаги ГК дан ўтаётган ўзгарувчи ток 
зонд теварак атрофидаги муҳитларда бирламчи магнит майдонини ҳосил қилади. Бу 
майдон ўз навбатида зонд атрофида уюрма (вихревой) ток индукция қилади. Уюрма 
токлар ўз навбатида ўзгарувчи ва ГК дан ўтаётган ток частотасида иккиламчи магнит 
майдонини ҳосил қилади
Расм 3.6 
Бирламчи ва иккиламчи ўзгарувчи магнит майдонлари қабул қилувчи ПК (расм 
3.6) ғалтагида э.ю.к. индукция қилади. Бирламчи майдоннинг катталиги тоғ жинсларининг 
хусусиятларига боғлиқ бўлмаганлиги туфайли унинг ПК даги таъсири шу э.ю.к. 
катталигида ва унга тескари фазада бўлган э.ю.к. билан компенсация қилинади. 
Иккиламчи магнит майдони туфайли ПК да индукцияланган э.ю.к. кучайтиргич У 
(расм 3.6) орқали кучайгач, юқорига қайд қилувчи қурилмага узатилади. Бу э.ю.к. нинг 
актив ташкил қилувчиси, тоғ жинсларининг солиштирма ўтказувчанлиги билан узвий 
боғлиқ бўлиб, индукцион усулларда ушбу э.ю.к. қайд қилинади. 
Тоғ жинсларининг солиштирма ўтказувчанлиги 

, тоғ жинсларининг солиштирма 
қаршилиги 

га тескари пропорционалдир, яъни 

=
1

. Агарда тоғ жинсларининг 
солиштирма қаршиликлари 

- омм да ўлчанса, тоғ жинсларининг ўтказувчанлиги

-Сm 
(сименс)да ўлчанади.
Сm 
=
1

омм. Амалда сименснинг мингдан бир улуши миллисименс (mCm) 
ишлатилади. 
Индукцион усулда эҳтимолий ўтказувчанлик (ЭЎ)- 

к 
ўлчанилади. ЭЎ (

к 

қатламнинг 

п 
, бурғи қоришмасининг 

р 
, сингиш зонасининг 

зп 
, қатламни қамраб олган 
тоғ жинсларининг 

вм 
ўтказувчанликлари, ҳамда қудуқ диаметри d
с 
, қатламнинг 
қалинлиги h, зонднинг тури ва узунлигига боғлиқ бўлади.
ЭЎ (

к 
) билан тоғ жинсларининг солиштирма ўтказувчанликлари 

п
,уларнинг 
геометрияси (h, d
c
, D
зп
)
ва зонднинг кўрсаткичлари -узунлиги L, ғалтаклар сони, ғаклтак 
ўрамлари сони ва ҳ.к. ораларидаги боғлиқликлар Х.Г. Долл томонидан унинг индукцион 
каротажнинг назарияси деб номланган ишида кўриб чиқилган. 
Икки ғалтакли зондларга формуласида қатнашган ҳадларнинг бари қатнашади, 
шунинг учун ўлчанаётган ЭЎ қатламнинг ҳақиқий ўтказувчанлиги -

п
катта фарқ қилиши 
мумкин.


Қудуқнинг, сингиш зонасининг, ҳамда қўшни қатламларнинг таъсирини 
камайтириш, базан бутунлай йўқотиш мақсадида кўп ғалтакли индукцион зондлар 
қўлланилади (расм 3.7). 
Кўп ғалтакли индукцион зондлар битта изоляцион материалдан ясалган ўққа 
ўрнатилган электродлар тизимидан иборатдир (расм 3.7). Асосий генератор ГК ва ўлчовчи 
(қабул қилувчи) ПК билан қаторда, К-компенсацион, фокусловчи Ф -генератор занжирида 
ФГ ва ўлчовчи занжирда ФП ғалтаклари мавжуддир. Расм (3.7,а,б)да уч ғалтакли, расм 
(3.7,в) беш ғалтакли фокусланган индукцион зондлар кўрсатилган. 
Расм 3.7 
Компенсацион К-ғалтаклар генератор ғалтакидан ток ўтаётганда қабул қилувчи 
ғалтакда тўғридан-тўғри пайдо бўлган майдоннинг э.ю.к. компенсация қилиш учун 
ишлатилади. 
Фокусловчи ғалтаклар қабул қилувчи ғалтакка келган бепойда сигналларни 
йўқотиш (камайтириш) учун қўлланилади. 
Қўшимча ғалтакларнинг сони, улар ўрамларининг сони ва уларни асосий 
ғалтаклар ГК ва ПК нисбатан жойлашиши қудуқнинг, сингиш зонасининг, қўшни 
қатламларнинг таъсирини камайтириш, баъзан бутунлай йўқотиш учун мўлжалланган 
бўлиши керак. 
Зондлар, масалан, қуйидагича белгиланади: 5Ф1.2. Биринчи 5 сони ғалтакларнинг 
умумий сони бешталигини, Ф-зонднинг фокусланганлигини, 1.2 -зонд узунлиги, асосий 
ғалтаклар ПК ва ГК орасидаги масофани 1.2 м. лигини кўрсатади. 
Ўзбекистонда қудуқларни индукцион усулларда ўрганишда қуйидаги кўп 
ғалтакли зондлар ишлатилади: 4Ф0.75, 5Ф1.2, 6Ф1. 
Тўрт ғалтакли 4Ф.75 зонди ПИК-1 аппаратурасида ишлатилиб, ғалтаклар 
қуйидагича жойлашган бўлади: ПК0.2ФГ
2
0.24ФГ
1
0.31ГК
Беш ғалтакли 5Ф1.2 зонди ИК-2 аппаратурасида ишлатилиб, ғалтаклар 
қуйидагича жойлашган бўлади: ПК0.48ФГ0.24ФП0.14КГ0.34ГК. 
Олти ғалтакли 6Ф1 зонди АИК-3 аппаратурасида ишлатилиб, ғалтаклар 
қуйидагича жойлашган бўлади:
ФП
2
0.42ГК0.4ФГ
1
0.2ФП
1
0.4ПК0.42ФГ
2
Индукцион зонд диаграммалари одий потенциал зонд диаграммаларига ўхшаб 
кетади. Алоҳида қатламлар ўтказувчанликларига қараб симметрик эгри чизиқлар билан 
ажралиб турилади. ЭЎ -

к
максимал қиймати қатламларнинг ўртасига, чегаравий 
қийматлари эса

к
мак
ярмига тенг бўлади. 
Индукцион усул қудуқ кесимларида кичкина солиштирма қаршиликка эга бўлган 
қатламларни бўлаклашда, сувли ва нефтли қатламларни бир-биридан ажратишда, ҳамда 
солиштирма қаршиликлари 50 омм дан ошмаган қатламларнинг ҳақиқий солиштирма 
қаршиликларини аниқлашда ишлатилади. 

Download 410,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish