Частота ошишини автоматик чегаралаш
3.3.84. Қуввати етарли даражада катта бўлган гидроэлектростанциялар билан параллель ишлаши мумкин бўлган иссиқлик электростанцияларда частотани ҳаддан ташқари ошиб кетишини бартараф қилиш мақсадида юкламаларни камайиб кетиши шароитида, частотани 52-53 Гцдан ошиб амал қилувчи автоматика ускуналарини қўллаш лозим бўлади. Бундай ускуналар биринчи навбатда ГЭС лардаги генераторларни бир қисмини узулиб қолишига қарши амал қилиши керак. Юкланган ИЭС ларни қуввати тенг бўлган ГЭС ажратишга ишлайдиган ускуналар қўлланиши мумкин.
Бундан ташқари фақат ГЭС лардан иборат бўлган энерготизим тугунларида бир нечта генераторларни узуб қўйиш хисобига двигателли юкламаларини меъёрида ишлашини таъминлаш мақсадида частотани 60 Гц қийматидан аварияли ошиб кетишини чегараловчи ускуналар кўзда тутилиши лозим, ИЭСлардан иборат бўлган тугунларда эса энергоблокларнинг юкламалари уларни ростлаш диапазонидан (оралиғидан) чиқармайдиган даражада частотани ошишини чегараловчи ускуналар кўзда тутилади.
Кучланиш пасайишини автоматик чегаралаш.
3.3.85. Кучланиш пасайишини автоматик чегаралаш ускуналари, юклама барқарорлиги бузилишини бартараф қилиш мақсадида ҳамда энерготизимни авариядан кейинги ҳолатларда ишлаганда кучланиш ошиб кетиши мавжуд бўлганда кўзда тутилиши керак
Кўрсатилган ускуналар кучланиш қийматидан ташқари бошқа параметрларни, жумладан кучланиш хосиласи қийматларини назорат қилиши, хамда синхрон машиналарни уйғотишни тезлатишга тармоқдаги тадбирлар етарли ва асосланган бўлмаганда компенсация ускуналарини тезлаштиришни, айрим холларда истисно тариқасида ректорларни узиб қўйишга таъсир кўрсатиш мумкин.
Кучланиш ошишини автоматик чегаралаш.
3.3.86. Линия фазаларини бир томонлама узилиши туфайли пайдо бўлган кучланиш ошишини узоқ муддатли таъсирини чегаралаш мақсадида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларининг жиҳозларида, электростанция ва нимстанцияларда кучланиш номинал қийматидан 110 – 130% ошганда лозим бўлган ҳолларда эса электр узатиш линияларидаги реактив қувват оқимини қийматини ва йўналишини билган холда амал қилувчи автоматик ускуналар қўлланиши керак,
Ушбу ускуналар ўта кучланиш давомийлигини йўл қўйилиши мумкин бўлган қийматни хисобга олган холда ва коммутация ва атмосфера ўта кучланишлар давомийлигига ва тебранишлар, биринчи навбатда шунтловчи реакторларни уланиб қолишига сезмайдиган этиб таъсир этиши керак (агар кучланишни ошиши кайд этилган электростанция ва нимстанцияларда шундай нарсалар бўлса).
Агар электростанция ва нимстанцияларда узгичларга эга бўлган шунтловчи реакторлар бўлмаса, ёки реакторларни уланиши талаб қилинган кучланиш пасайишига олиб келмаса, ускуналар кучланиш ошишига олиб келувчи линияларни узиб қўйиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |