Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Уйғотиш, кучланиш ва реактив қувватни автоматик ростлаш



Download 16 Mb.
bet161/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Уйғотиш, кучланиш ва реактив қувватни автоматик ростлаш.

3.3.51. Уйғотиш, кучланиш ва реактив қувватни автоматик ростлаш ускуналари:


Электроэнергетик системаларда ва электроистеъмолчиларда кучланиш, электроэнергетик тизим меъёрий ишлаганда берилган характеристикалар бўйича ушлаб туриш учун;
Реактив юкламани реактив қувват манбалари ўртасида берилган қонуният бўйича тақсимлаш;
Электрик тизимларни статик ва динамик барқарорлигини ошириш ҳамда ўткинчи ҳолактларда (режимларда) тебранишларни сўндириш укчун мўлжалланган.
3.3.52. Синхрон машиналар (генераторлар, комперсаторлар электр двигателлар) УАР (уйғотишни автоматик ростлаш) ускуналари билан жиҳозланишлари керак. УАРлар уйғотиш тизимлари ва уйғотиш тизимларини жиҳозланишни техник шароитлари бўйича ГОСТ талабларига мос бўлиши керак. Алоҳида ёки кичик қувватли энерготизимларда, электростанция генераторлари бундан мустасно, генераторлар ва қуввати 2,5 МВт дан паст бўлган синхрон компенсаторлар учун уйғотишни тезлаштирувчи релейли ускуналар қўллашга рухсат этилади. Синхрон электродвигателлар 5.3.12. ва 5.3.13. бўйча УАР ускуналари билан жиҳозланган бўлишлари лозим.
3.3.53. УАР ва уйғотиш тизимларини бошқа ускуналарини кучланишлар трансформаторларидан таъминланиши юқори даражада ишончли бўлиши, хамда ушбу занжирларни ўзининг ҳам ишончлилиги юқори даражада бўлиши таъминланиши керак.
УАР нинг бирламчи томонида сақлагичлари бўлган кучланишлар трансформаторларига улашда:
таъминлаш кучланишини йўқолиши ўта юкланишга олиб келиши мумкин бўлса ёки уйғотиши йўл қўйиб бўлмайдиган даражада пасайиб кетса;
УАР ва уйғотишни бошқа тизимлари иккиламчи қисмларига сақлагичларсиз ва автоматик узгичларсиз уланиши керак.
Релели тезлатгич ускуналари (қурилмалари) шундай бажарилган бўлиши керакки, бунда кучланишлар трансформаторларини бирламчи томонидаги сақлагичлардан бирортаси куйган тақдирда уни ёлғондан ишлаб кетишини бартараф қилиниши лозим.
Бирламчи томонида сақлагичлари бўлмаган кучланишлар трансформаторларига УАРни улашда:
уйғотиш тизимида УАР ва бошқа қурилмалари автоматик узгичлари орқали иккиламчи қисмларига бириктирилиши лозим;
автоматик узгич узилиб қолган тақдирда машинани уйғотилиши ҳаддан ташқари (йўл қўйиб бўлмайдиган даражада) пасайиб кетишини ҳамда ўта юкланишни бартараф қилишда автоматик узгичларни ёрдамчи контакларидан фойдаланиш чора – тадбирлари кўрилган бўлиши керак.
УАР ва уйғотиш тизимини бошқа ускуналари уланадиган кучланишлар трансформаторларига одатда бошқа ускуналар ва асбоблар уланмаслиги лозим.
Айрим холларда ушбу ускунани ва асбобларни алоҳида автоматик узгич ёки сақлагич орқали уланишига рухсат этилади.
3.3.54. Гидрогенераторларни УАР шундай бажарилган бўлиши керакки, бунда тезликни ростлагич носоз бўлганда юклама кескин камайиб кетганда кучланишни ошиб кетишидан ҳимояни ишлаб кетишини бартараф этилган бўлиши лозим. Керак бўлганда УАР ускуналари тезкор уйғотишни сўндирувчи релели ускуналар билан тўлдирилган бўлиши керак.
3.3.55. Уйғотишни релели тезлаштириш схемасисида уни асосий уйғотиш схемаси билан алмаштирилган уни таъсирини захирага ўтказиш имкони кўзда тутилга бўлиши керак.
3.3.56. Уйғотишни компаундлаштириш (аралаш) ускуналари, генераторни қисмларини томонидаги токлар трансформаторларига ёки синхрон компенсаторга (шиналар томонида) бириктирилган бўлиши керак.
3.3.57. Доимий навбатчи жамоаси бўлмаган электростанция ва нимстанцияларда қуввати 15 МВАр ва ундан юқори бўлган синхрон генераторлар ва бевосита совутиладиган компенсаторлар учун бошқариш пулти жойлашган хонада ўта юкланиш карралигига боғлиқ бўлган сабир вақтли юкланишни автоматик чегаралаш кўзда тутилган бўлиши керак. Қуввати 200 МВт (МВар) гача бўлган машиналар учун ўта юкланишни чегаралашда боғлиқ бўлган сабр вақтли автоматик ускуналарни серияли ишлаб чиқарилишини таминлаш учун, вақт бўйича боғлиқ характериктикали (тавсифли) чегараловчи ускуналарга йўл қўйилади.
Боғлиқ сабр вақтли ўта юкланишни чегараловчи автоматик ускуналарни серияли (кўп миқдорда) ишлаб чиқарилишини ўзлаштиргунча қуввати 200 МВт (МВАр) машиналар учун тавсифи боғлиқ бўлмаган сабр вақтли ускуналар ўрнатилишига йўл қўйилади.
ўта юкланишни автоматик чегараловчи ускуналар мос машиналар учун йўл қўйилиши мумкин бўлган вақт давомида уйғотишни тезлаштирилишига қаршилик кўрсатмаслиги керак.
3.3.58. Қуввати 100 МВт ва ундан юқори бўлган генераторлар ҳамда қуввати 100 МВАр ва ундан юқори бўлган компенсаторлар учун кучли таъсир этувчи УАР (уйғотишни автоматик ростлаш) ли тезкор уйғотиш тизимлари ўрнатилиши лозим.
Энергетик тизимлардаги электростанцияларнинг иш шароитларидан келиб чиқиб айрим холларда бошқа турдаги УАРни ўрнатилишига ҳамда секин (охиста) таъсир этувчи уйғотиш тизимларини ўрнатилишига йўл қўйилади.
3.3.59. Уйғотиш тизимлари хамда УАР ускуналари уйғотиш токини энг катта қийматидан энг кичик қийматлари оралиғида барқарор ростлашни таъминлаши керак. Нореверсив уйғотиш тизимли синхрон компенсаторлар учун ростлаш ротор токини нол қийматидан бошлаб таъминланиши керак, реверсланувчи уйғотиш тизимли компенсаторлар учун эса – уйғотиш токини энг катта манфий қийматидан бошлаб ростлаш таъминланиши керак.
Трансформаторлар билан бир блокда ишловчи машиналар учун эса трансформатордаги кучланиш йўқолишини токли компенсация имконияти кўзда тутилиши керак.
3.3.60. Агрегатлар сони тўрт ва ундан ортиқ бўлган гидро ва иссиқлик электр станцияларда қуввати 2,5 МВт ва ундан юқори бўлган генераторлар станцияларидаги умумий технологик жараёнлар АБТ тизимлари ёки (улар бўлмаган холларда) уйғотишни бошқаришни умумий (гурухли) тизимлари билан жихозланиши лозим. Иссиқлик электр станциялардаги генераторларда ушбу тизимлар электр станциялар қуввати, иш холати ва схемасига кўра бажарилиши лозим.
3.3.61. Тақсимлаш подстанцияларини РПНли ўз эхтиёж трансформаторлари хамда ростлагичлари (регуляторлари) кучланишни маълум қийматида ушлаб туриши ёки берилган ўзгаришини таъминлаш мақсадида трансформация коэффициентини автоматик ростлаш тизими билан жихозланган бўлиши керак. Агар лозим бўлса автоматик ростлагичлар кучланишни қарама-қарши ростланишини таъминлаши керак.
Агар подстанцияларда трансформация коэффициентини автоматик ростлашга эга бўлган трансформаторларни параллель ишлаши кўзда тутилган бўлса, у холда трансформаторлараро хаддан катта тенглаштирувчи токларни пайдо бўлишини бартараф қилувчи умум – нимстанция технологик жараёнларни автоматик тизими ёки группали (гурухли) ростлаш тизимлари билан жихозланиши керак.
3.3.62. Конденсатор ускуналари 5.6 бобга асосан автоматик ростлаш ускуналарибилан жихозланган бўлиши керак.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish