Генераторни улаш
3.3.43. Генераторларни параллел ишлаши учун улаш қуйидаги усуллардан бири бўйича амалга оширилиши керак: аниқ синхронизациялаш (қўлда, яримавтоматик ва автоматик) ва ўз-ўзидан синхронизациялаш (қўлда, яримавтоматик ва автоматик).
3.3.44. Нормал ҳолатларда параллел ишлашга улашда аниқ усуллардан автоматик ва ярим автоматик усуллар қуйидагилар учун кўзда тутилиши керак;
қуввати 3МВТ дан юқори бўлган, чўлғамлари билвосита совутиладиган, генератор кучланишлари йиғма шиналарига тўғридан – тўғри ишлайдиган ва ўткинчи токини даврий ташкил этувчисининг қиймати 3,5 I ном дан кўп бўлган турбогенераторлар учун;
чўлғамлари тўғридан-тўғри совутиладиган ТВВ, ТВФ,ТГВ ва ТВМ турдаги турбогенераторлар учун;
қуввати 500 МВТ ва ундан юқори бўлган гидрогенераторлар учун.
Электрик тизимларда авария ҳолатларида генераторларни параллель ишлашга улаш уни совутиш тизими ва қувватидан қатъий назар ўз синхронизация усулида ўтказилади.
3.3.45. Праллел ишлашга улашда ўз синхронизация усули асосий усуллардан бўлиб, қуйидагилар учун кўзда тутилиши мумкин;
қуввати 3МВТ гача бўлган турбогенераторлар учун;
қуввати 3МВТ дан юқори бўлган билвосита совутиладиган, тўғридан-тўғри йиғма шиналарга ишлайдиган, агар ўз синхронизация усули билан тармоққа улаш вақтида ўткинчи токининг даврий ташкил этувчиси 3,5 I ном дан ошмайдиган турбогенераторлар учун;
трансформаторлар билан бир блокда ишлайдиган билвосита совутиладиган турбогенераторлар учун;
қуввати 50 МВТ гача бўлган гидрогенераторлар учун;
умумий қуввати 50 МВТ гача бўлган, умумий узгич орқали ишлайдиган ва ўзаро электрик мустаҳкам боғланган гидрогенераторлар учун.
Кўрсатилган ҳолларда ярим автоматик ва автоматик аниқ синхронизациялаш қурилмалари кўзда тутилмаслиги ҳам мумкин.
3.3.46. Генераторларни параллел ишлашга улашда ўз синхронизация усулидан асосий усул сифатида фойдаланганда гидрогенераторларда автоматик синхронизациялаш ускуналарини, турбогенераторларда эса қўлда ёки ярим автоматик ўз синхронизациялаш ускуналари кўзда тутилиши керак.
3.3.47. Генераторларни параллел ишлашга улашда аниқ синхронизациялаш усули асосий усул сифатида фойдаланилганда, одатда автоматик ва ярим автоматик аниқ синхронизациялаш ускуналари кўзда тутилиши керак. Қуввати 15 МВТ гача бўлган гидрогенераторлар учун носинхрон уланишдан блокировкали қўлда бажариладиган аниқ синхронизациялаш бажарилишига рухсат этилади.
3.3.48. Кўрсатиб ўтилган қоидаларга асосан барча генераторларни марказий бошқариш пунктига ёки гидроэлектростанциялар учун жойлардаги бошқариш пунктларига, иссиқлик электр станциялар учун бош бошқариш шитига ёки блокли бошқариш шитлари керакли бошқариш ускуналари билан жиҳозланган бўлишлари керак.
Синхронизациялашни қўлланилаётган усулидан қатий назар барча
генераторлар носинхрон уланишдан блокировкали қўлда аниқ синхронзацияловчи ускуналар билан жихозланган бўлиши керак.
3.3.49. Аниқ синхронизациялаш усули билан икки ва ундан ортиқ битта узгич орқали генераторларни тармоққа улашда генераторлар ўзаро ўзсинхронзациялаш усули билан, тармоқ билан эса аниқ синхронзациялаштирилади.
3.3.50. Электростанцияларда ва тармоқларни транзит нимстанцияларида, электр тармоқларни айрим қисмларини синхнизациялаш талаб қилинса, ярим автоматик ёки қўлда аниқ синхронзациялаш ускуналари кўзда тутилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |