Барқарорликни бузилишини автоматик бартараф этиш.
3.3.72. Энерготизим барқарорлигини бузилишини автоматик барқарор қилиш ускуналари муайян шароитларга боғлиқ холда, динамик барқарорликни сақлаш ва авариядан кейинги холатларда статик барқарорликни меъёрий захирасини таъминлаш учун техник ва иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқ бўлганда кўзда тутилиши лозим.
Барқарорлик бузилишини автоматик бартараф этувчи ускуналар амалда қуйидаги холларда кўзда тутилиши керак:
а) шикастланмаган линияларни узиб қўйишда, хамда электр узатишларда бўлиши мумкин бўлган ўта юкланиш холатларда асосий химоя ва БАҚУ ишлаганда бир фазали ҚТ натижасидаги шикастланишларда ва тармоқни таъмирлаш схемаларида; автоматикани инкор этиши натижасида барқарорликни бузилиши энергетик тизимни (масалан АЧР таъсир хисобига) юкламаларни катта бир қисмини йўқолишига олиб келмаган холларда энерготизимларни нормал (меъёрий) схема ва холатларда ушбу шикастланишларни автоматик ускуналарини қўллашга рухсат этилади;
б) тармоқларни нормал ва таъмирлаш схемаларида кўп фазали ҚТ натижасида асосий химоя ишлаганда хамда линия узиб қўйилганда; электр узатишда юкламани ошиб кетишида камёб холатларини эътиборга олмасликка рухсат этилади;
в) энерготизимни нормал иш холатидаги ҚТ да УОРВ таъсири натижасида узгич инкор этганда;
г) энерготизимни нормал холатидаги электр узатишда носинхрон режимда ишлаётган қисмига тўлиқ ажратишда;
д) энергобирлашмаларга бириктирилувчи бирор қисмда қувватни авария холат даражасидаги етишмовчилиги ёки мўллиги бўлганда;
е) БАҚУ ёки АҚУ ускуналари нормал схемаларда ва холатларда ишлаганда.
3.3.73. Барқарорлик бузилишини автоматик бартараф этиш ускуналари қуйидагиларга таъсир кўрсатиши мумкин;
а) гидроэлектростанция генераторларини бир қисмини, айрим холларда эса иссиқлик электростанцияларни генераторларини ёки блокларини узиб қўйишга;
б) иссиқлик куч жихозларини имкониятдан келиб чиққан ҳолда буғ турбиналарининг юкламаларини тезкор ошишига ва камайишига (кейинчалик юкламани автоматик равишда аввлги ҳолатига қайтармаган ҳолда);
в) қисқа муддатли электр таъминоти узилиб қолиши мумкин бўлган (юкламани махсус автоматик узгичлари) истеъмолчиларни бир қисм юкламаларни узиб қўйишга (айрим ҳолларда);
г) энерготизимларни бўлишга (агар келтирилган тадбирлар етарли бўлмаган тақдирда)
д) буғ турбиналарни юкламаларини қисқа муддатда тез пасайиб кетишига .(кейинчалик аввалги юкламани автоматик қайта тиклаш билан).
Барқарорлик бузилишини автоматик қайта тиклаш ускуналари кўндаланг ва бўйлама сиғимли компенсация ускуналарини ва бошқа электр узатиш жихозларини, масалан, шунтловчи реакторларни, генераторлар уйғотиши автоматик ростлагичларини ва ҳ.к. иш холатларини (режимларини) ўзгартириб юбориши мумкин.
Электрстанцияларни 3.3.72. ни а ва б бандлари бўйича актив қувватлари пасайишини шундай ҳажмда ва шундай ҳолатларда мақсадга мувофиқ бўладики, бунда энерготизимни АЧР нинг таъсири ҳамда бошқа кўнгилсиз оқибатларга олиб келмаслиги керак.
3.3.74. Барқарорлик бузилиши автоматик қайта тиклаш ускуналари узатувчи бошқарув таъсирларни такрорийлиги (масалан, узиб қўйиладиган генераторлар қуввати ёки турбиналарни юксизлантириш чегараси) уларни хосил қилувчи таъсирларини (масалан, ҚТ ҳосил бўлганда узатилаётган актив қувватни пасайиши ва унинг давомийлиги) автоматик равишда аниқланадиган ўткинчи жараёнлар, ҳамда автоматик равишда ёки алоҳида ҳолларда жамоа анаиқланадиган дастлабки (бирламчи) ҳолатни оғирлиги билан белгиланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |